close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Bloomberg (АҚШ): Путин саудиликларнинг нефт нархидаги шантажи олдида бош эгмайди

Муаллифлар Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги дуэлда ким биринчи бўлиб киприк қоқиши ҳақидаги саволга жавоб топиш учун Путин биографиясини кузатмоқдалар. Муаллифлар қуйидаги хулосага келдилар: Путин ҳеч қачон босим остида ортга чекинмаган. У собиқ душман билан ярашиши ёки муроса қилиши мумкин. Лекин у ўзини бумаъни тутиши ва таҳдид тилидан фойдаланмаслиги керак.

Саудия Арабистони ва унинг ортида турган АҚШ томонидан эса айнан таҳдидлар тили жаранглаб турибди. Демак, агар Путиннинг ибораларидан фойдаланадиган бўлсак, улар «ўлик эшакнинг қулоғи»ни олиади.

Россия президенти Владимир Путин Кремль Саудия Арабистони томонидан оддий нефт шантажи сифатида кўриб чиқилаётган босимга енгилмайди. Россия етакчисининг бу позициясини глобал энергетика бозорларини ларзага солган нарх уруши давоми этишидан далолат деб кўриб чиқиш мумкин.
Иккита йирик экспорт қилувчи ва ОПEК + картелининг собиқ иттифоқчилари ўртасидаги мисли кўрилмаган тўқнашув бир баррел нефтнинг нархини 20 долларга туширишга таҳдид солмоқда. Шунга қарамай, Москва биринчи бўлиб киприк қоқмайди, сулҳ сўрамайди. Ҳукуматнинг позицияси билан таниш бўлган одамлар шундай деяпти.
Путин ҳукумати айнан шу турдаги инқирозларга деб захира тўплаш учун кўп йиллар сарфлади. Россия нархлар урушини қўзғатадиган саудияликлар бўлишини кутмаган бўлса ҳам, бизнинг манбаларимизга кўра, Кремл ҳалигача ар-Риёддан узоқроқ чидаб бериишга қодир эканига ишонади.
"Маълум бўлишича, Путин босимга ён бермайди", - дейди Москвадаги ИМEМО институти, ҳукумат томонидан ташқи сиёсат ва иқтисодий масалалар бўйича ҳукуматга маслаҳат берадиган илмий марказ президенти. "Путин ўзининг кучли имиджини тасдиқлаш учун қийин рақобатга тайёрлигини исботлади".

Меъмор

Бутун нефт бозори Россия ёки Саудия Арабистони нархларнинг оғриқли пасайишининг оқибатларига дош беролмайдиган ва сулҳ сўрайдиган пайтни диққат билан кутмоқда. Март ойи бошида Брент маркали нефт бир баррел учун 50 доллардан бу ҳафта Саудия Арабистонида қайд этилган 24,52 доллрга тушди. Форс кўрфази минтақасининг ушбу қироллиги, ОПEК + доирасида нефт қазиб олишни чуқур қисқартиришга қарши Кремлнинг ветосидан ғазабланиб, қора олтин қазиб олишда тарихий сакрашга эришди. Вақт бўйича бу коронавирус пандемияси нефтга бўлган талабни кескин пасайтирган пайтга тўғри келди.
Россия учун йўқотишлар муқаррар. Улар мамлакат валютасини заифлаштиради ва аҳолини рецессияга чорлайди. Нефт бир баррели учун 40 доллардан қимматга тушишини ҳисобга олган ҳолда давлат бюджети бу йил дефицитга эга бўлиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, ҳукуматни суверен фондларини босиб чиқаришга мажбур қилади. Буларнинг барчаси - Путин ижтимоий тўловларни оширишга ваъда берганидан атиги икки ой ўтгач чодир бўляпти.
Пайшанба куни Президент Трамп ушбу нарх урушини "Россия учун ҳалокатли" деб атади ва "керакли пайтда мен аралашаман" деб таъкидлади. «Уолл стрит джорнел» ёзишича, Оқ уй Россияга қарши янги санкцияларни жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Санкцияларнинг мақсади Россияни нархларни кўтариш учун чоралар кўришга мажбур қилишдир. Ҳозирча Кремль санкциялар босими остида ўз сиёсатидаги бирор нарсани ўзгартиришдан бош тортмоқда.
Кремлнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича вакили Дмитрий Песков санкциялар таҳдиди ғоясини русофобия деб атади. Песковнинг таъкидлашича, унинг мамлакати бошқа бирон бир нефт мамлакати билан нархлар уруши ҳолатида эмас. Унинг қўшимча қилишича, Россия ҳар доим музокараларга тайёр, "айниқса бундай кескин даврда".
Песков шу ҳафта бошида Россия нефт нархининг кўтарилишини хоҳлашини айтди. Трампнинг изоҳларидан кейин хом нефт нархи кўтарилди.
Россия ва Саудия Арабистони 2016 йилда тузилган ОПEК ва бошқа нефт ишлаб чиқарувчи давлатлар ўртасидаги дастлабки ҳамкорлик шартномасининг асосий "меъморлари" эдилар. Ушбу келишувнинг мақсади нархларнинг ўша пайтдаги пасайишини тўхтатиш эди. Ўша пайтда улар бир баррел учун 27 долларга етишди, шунинг учун бу вақт давомида Россия ва Саудияликлар ўртасидаги келишув катта муваффақият эди.

Шаҳзода

Ўша пайтда [2016 йилда] хом нефт нархлар бозорида ўз мавқеини тиклади ва икки мамлакат, шу жумладан, уларнинг элиталари ўртасидаги муносабатлар жуда илиқлашди. Вақт ўтиши билан бу иттифоқ тобора тенгсиз бўлиб қолди, чунки саудияликлар ишлаб чиқаришга янги чекловлар қўйишга мажбур бўлдилар ва Россия ўз мажбуриятларини ҳали бажармасди.
Путин тобора ортда қолган жараёнларни бошқариш схемасига аралаша бошлади. Масалан, у 2019 йилда ОПEК + саммитини ортиқча ва маъносиз қилиб, Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан Япониянинг Осакада бўлиб ўтган шахсий суҳбатидан кейин ишлаб чиқаришда янги қисқартиришларни бошлашини эълон қилди.
Россия қарорлари ОПEК + ташкилотида катта аҳамиятга эга бўлди ва натижада бу ой бошида алоқалар узилишига олиб келди. Саудия Арабистони Энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон, валиаҳд шаҳзоданинг акаси, Москвадан ишлаб чиқаришни қўшимча қисқартиришни талаб қилди. Бу, дейишди улар, коронавируснинг салбий таъсирини юмшатиш учун керак. Аммо бин Салмоннинг энг катта ҳамкасби, Россия Энергетика вазири Александр Новак, "йўқ" деди.
Саудия Арабистони бунга жавобан нефт соҳасида тотал нархлар уруши - глобал нефт саноатини шунчаки ларзага солган ҳаракат билан жавоб берди. Агар артиллерия дуэли билан нима юз берганини таққосласак, ар-Риёднинг нархларни 20 йил ичида мисли кўрилмаган даражада пасайтириши "минглаб замбаракдан бир пайтда ўқ отиш" тенг эди. Ушбу зарба нефтни етказиб бериш учун бир қатор танкерлар ва янги конларга сармоялар киритиш учун ўнлаб миллиард доллар маблағлар билан қўллаб-қувватланди.
Аммо таассуфки, агар барча бу даҳшатли чоралар Путинни "егиш" учун мўлжалланган бўлса, уни араб подшолиги иродасини бажаришга мажбур қилган бўлса, ҳозирга қадар улар ҳеч қандай самара бермади.

Кучли етакчи

Россия президенти аллақачон ўз бошқарувининг муҳим жиҳатларидан бири боисимига ён беришдан бош тортишга буйруқ берди. У Чеченистонда исломий террорчилар томонидан қилинган ноинсоний жазолардан тортиб, Суриядаги фуқаролар уруши пайтида Туркия билан яқинда ўтказилган "қўл жанги" га қадар Путин ҳар доим ўзига содиқ бўлиб келган. У ҳар доим ҳам душманлар устидан ғалаба қозонган, на ҳарбий ва на иқтисодий тазйиққа бўйин эгмаган.
2014 йилда Ғарб санкцияларининг тўлқинлари нафақат Россия иқтисодиётига, балки унинг энг яқин шерикларига ҳам зарар етказмоқчи бўлганида, Путин қатъий эди. Санкциялар Россия томонидан Украинадан Қримни аннексия қилишга жавоб бўлди ва кўплаб шериклар Путинга бу қарашни юмшатишни маслаҳат беришди, аммо у ҳатто бундай имкониятни кўриб чиқишдан бош тортди. Шундай қилиб, шу йил бошида, Путиннинг шахсий дўсти Игор Сечин томонидан бошқариладиган "Роснефт" компанияси, АҚШнинг Венесуэла нефт конларидаги ишларига нисбатан санкцияларига қошини ҳам қоқиб қўймади.
Путин жамоаси ОПEК + доирасидаги музокараларнинг тўхтатилишини, нархларнинг пасайишига олиб келишини кутган эди, деди биз суҳбатлашган икки киши. Улардан бири таъкидлашича: Россия раҳбарияти нефт хомашёси нархи 20 долларгача тушишига тайёр эди ва шунинг учун иқтисодий оқибатларни совуққонлик билан қабул қилди.
ИМEМО вакили Динкин ОПEКнинг шериклари билан музокараларга ишора қилар экан, "миллий иқтисодиётимиз молиявий қонни йўқотаётгани сабабли," Россия музокараларни рад этиш учун етарлича прагматизм ва ақлга эга ", деди.
Шундай қилиб, Кремл ОПEК билан ҳамкорлик қилиш учун очиқ, аммо ўз шартлари бўйича. Саудияликлар томонидан рад этилган Россия таклифи, ОПEК + аъзоларига жорий ишлаб чиқариш чекловларини июн охиригача қолдиришга имкон беришдир (гарчи саудияликлар ишлаб чиқаришни анча паст даражага туширишни талаб қилсалар ҳам). Икки суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, русларнинг ушбу таклифи ўз кучида қолади.
Ҳеч бўлмаганда ўзаро мунозарани давом эттириш учун Россия ва Саудия Арабистони биргаликда "обрўйини сақлаш" учун бир неча қадам ташлашлари керак, бу бутун ритуал PR-рақси деган маънони англатади, дейди АҚШ Халқаро молия институти бош иқтисодчиси Элина Рыбакова.
Россия ҳозирги вазиятда душманнинг бундай имо-ишораларига эришиши даргумон.
"Саудия Арабистони энди 180 градуслик бурилишни амалга ошириши ва Россиянинг ишлаб чиқаришдаги мавжуд чекловларни сақлаб қолиш бўйича таклифига рози бўлиши эҳтимолдан узоқдир", - дея тушунтиради Fitch Ratings Ltdтаҳлилий агентлиги директори Дмитрий Маринченко. Бу дегани улар обрўсини йўқотади демак".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase