close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда ҳаёт антиутопияга ўхшайди

Кремл мени камдан-кам ажаблантиради. 70-йилларда Жорж Оруеллнинг "1984" романини ўқиганимда (ўша пайлар мен 10 ёшда эдим), мен дарҳол унда Совет ҳаётимизни танидим. Бу вақтга келиб, ҳамма аллақачон давлатнинг ҳамма нарса "яхшироқ ва қувончлироқ" бўлиб бораётгани ҳақидаги баёнотларига ўрганиб қолган эди. Бу Сталиннинг 1935 йилда, одамлар очликдан ўлаётган ёки ўйлаб топилган жиноятлар учун қамоқхонага кетаётган пайтда айтган сўзлари эди.

Кремл мени камдан-кам ажаблантиради. 70-йилларда Жорж Оруеллнинг "1984" романини ўқиганимда (ўша пайлар мен 10 ёшда эдим), мен дарҳол унда Совет ҳаётимизни танидим. Бу вақтга келиб, ҳамма аллақачон давлатнинг ҳамма нарса "яхшироқ ва қувончлироқ" бўлиб бораётгани ҳақидаги баёнотларига ўрганиб қолган эди. Бу Сталиннинг 1935 йилда, одамлар очликдан ўлаётган ёки ўйлаб топилган жиноятлар учун қамоқхонага кетаётган пайтда айтган сўзлари эди.
1970-йилларда Леонид Брежнев «ривожланган социализм» совет моделини мақтаётган бир пайтда, тахминан 300 минг совет фуқароси Ғарбга қочиб кетди. Ўша пайтда бу кўрсаткич катта бўлиб туюлди, аммо бугунги статистик маълумотлар билан солитирганда бу жуда камдир. 2022 йил февралида Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан оммавий қочқинлик 1917 йилдаги большевиклар инқилобидан кейинги эмиграцияга кўпроқ ўхшайди. 1917-1922 йилларда пролетариатнинг янги диктатурасидан уч миллионга яқин зодагонлар, ер эгалари, шифокорлар, муҳандислар, руҳонийлар ва бошқа касб эгалари қочиб кетишган.
Мана энди, ҳатто мўътадил ҳисоб-китобларга кўра, биргина 2022 йилда Россияни 800 мингга яқин одам тарк этган. Улар орасида IT-мутахассислари, журналистлар, ёзувчилар, олимлар, актёрлар, режиссёрлар ва зиёлилар бор. Илгари бўлгани каби, бу одамлар аниқ нарсаларни кўришга муваффақ бўлишди. Улар Путиннинг тобора кучайиб бораётган репрессив хавфсизлик аппарати таъсирига тушиб қолмаслик учун қочиб кетишган. Россияда давлат ҳар доим абсолютизмга мойил бўлган, аммо унинг мажбурловчи ва жазоловчи қўллари камдан-кам ҳолларда ҳозиргидек кучга эга бўлган.
Ҳа, албатта, Путин авторитар мандати учун россияликларнинг олдида қарздор. СССР парчаланганидан сўнг, тез ва чуқур иқтисодий ўзгаришлардан, шунингдек, истеъмолчилик ва индивидуализмнинг янги маданиятидан ҳайратда қолган руслар "кучли" давлатга ностальгия ҳис қила бошладилар. Супердавлат мақоми, коинотдаги тарихий ютуқлар, жанг майдонидаги буюк ғалабалар - буларнинг барчаси унутилиб кетди. Империя шон-шуҳратини тиклаш ваъдаси учун ўзларининг янги эркинликларини алмашиш уларга яхши битим бўлиб туюлди.
Уларни алдашди. Бугун Россияда яшовчилар ҳар куни эрталаб "1984" романининг янги бобида уйғонадилар. "Бу ёмон туш бўлса керак", дейди улар ўзларига, лекин бу ҳақиқат.
Яқинда «Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳамраиси ва, айтмоқчи, Нобел мукофоти соҳиби Олег Орловга қўйилган "Россия қуролли кучларини обрўсизлантириш" айбловларини кўриб чиқайлик. 11 октябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида прокурорлар Орловнинг ўзига қўйилган айбловларга қарши курашишга тайёрлигидан ҳайратга тушиб, судланувчини "адолат туйғуси ошганлиги ва ўзини ҳимоя қилиш инстинктининг тўлиқ йўқлиги"да айблади. Прокурорлар Орловдан 1970-йилларда мунтазам равишда ўтказилган текширувлардан ўтишни талаб қилиб, "жазовий психиатрия" га мурожаат қилишга қарор қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, инсон ҳуқуқлари фаоли сифатидаги узоқ йиллик фаолияти туфайли (масалан, Орлов 1979 йилда Совет қўшинларининг Афғонистонга бостириб киришига норозилик билдирган) у руҳий жиҳатдан "ноадекват" бўлиб қолган.
Мен учун бу даҳшатли эпизод ҳақиқат онига айланди. Яхшилик ва ёвузликнинг бундай шафқатсиз бузиб кўрсатишларига гувоҳ бўлганимда, умидсизлик деярли даҳшатга айланди. Оқилона далиллар, мантиқ, инсонийлик - буларнинг барчаси Сталин ва унинг лагерлари даврига қайтарилаётган рус ҳаётидан мунтазам равишда ўчирилади. Сталин давридан бери давлат бундай агрессив репрессияларни яна бир марта - 1970-йилларда КГБни бошқарган, кейин эса 1982 йилда Коммунистик партиянинг бош котиби бўлган (1984 йилда вафот этган) Юрий Андропов даврида очиқдан-очиқ амалга оширган.
Андроповни ўзининг шахсий қаҳрамони деб билган Путин маданият муассасаларида Андропов давридаги "интизом текширувлари"ни тиклади. Санкт-Петербургдаги Рус музейида ишлайдиган дўстим яқинда соат 9:00 да иш жойида бўлмагани учун жаримага тортилди, гарчи у иш билан боғлиқ сабабларга кўра йўқ эди ва музей ҳеч қачон барча ходимлар иш вақти 9 дан 17 гача қатъий риоя қилишларини талаб қилмаган.
Аввалига бундай қатағонлар ҳар доим алоҳида ва маҳаллий аҳамиятга молик бўлиб туюлади. Гарчи бу иш бўйича 2018 йилда оқланган бўлса-да, 2020 йилда «Мемориал» вакили Юрий Дмитриев болалар порнографиясини тарқатишда шубҳали айбловлар туфайли 15 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилинди. Унинг ҳақиқий "жинояти" ҳеч ким учун сир эмасди: «Мемориал»нинг Карелиядаги (Россиянинг шимоли-ғарбий қисми) минтақавий бўлими директори сифатида у 1938 йилда «Катта тозалаш» пайтида қатл этилганларнинг оммавий қабрларини топди. Бу муҳим эди, чунки 1940 йилда Андропов Карелияда ёш коммунистик аппаратчига айланди, демак бу жиноятларни яширишга уринишда иштирок этган бўлиши мумкин эди. Тергов Путиннинг қаҳрамонига доғ тушириши мумкин эди ва бунга йўл қўйиб бўлмасди.
Тасодифий туюлган воқеа 2021 йил 31 декабрда Кремл томонидан «Мемориал»ни тўлиқ ёпиш учун шароит яратди. Бу Путиннинг янги йил арафасида Россия фуқаролик жамиятига берган жуда аниқ сигнали эди: "Кунингиз битди". Орадан икки ой ўтмай, у Украинага ҳужум қилишга буйруқ берди.
Нобел мукофоти совриндори, беларуслик ёзувчи Сетлана Алексиевич яқинда менга бу уруш, Орловнинг суд жараёни ва шунга ўхшаш бошқа эпизодлар сўзлар энди фақат «оруеллча» маънога эга эканлигини тасдиқлади, деб тушунтирди. Бир неча йиллар давомида Путин Ғарб қадриятлари ва Европа "цивилизацияси"ни танқид қилиб, Россиянинг "ўзини-ўзи таъминлаши ва ўзига хослиги"ни "нафақат мамлакат, балки бой анъаналарга эга бўлган ўзига хос цивилизация... кўплаб маданиятлар ва эътиқодлар" сифатида таъкидлаб келади. Энди бу цивилизация цивилизациялашган хулқ-атворнинг барча маданий меъёрларини рад этиб, қуруқ сўзлар билан чекланмайди. Путин "бемаънилик учун биринчи мукофотни" қўлга киритди, дейди Алексеевич. У "Европа қитъасидаги энг ёмон варвар бўлишни хоҳлайди".
Ушбу лойиҳага энг яқин замонавий ўхшашлик, эҳтимол, илоҳийлик учун замонавийликни рад этадиган Толибондир. Бугун Кремл мутлақ диндорликни қўллаб-қувватлайди. 1425 йилда чизилган Андрей Рублевнинг «Троица» иконаси Москвадаги Третьяков галереясида алоҳида эътиборда сақланиши керак бўлган санъат асари ҳисобланган. Аммо Путин, Худо Украинадаги рус армиясига ёрдам беради, деб умид қилган шекилли, уни Россия православ черковига берган. Энди қалбингизни қувонтириши керак бўлган бу дурдона асарни камуфляж кийган ва АК-47 автоматлари билан қуролланган икки аскар қўриқлайди.
Путиннинг черковга манзур бўлиш истаги у ўзини рус миллий руҳининг жонли тимсоли сифатида тасаввур қилишини англатади. АҚШ президенти Жо Байденнинг танқидига жавобан у шундай деди: "Гап шахсан менда эмас-ку, ахир. Гап мамлакат манфаатларида. Россия манфаатларини бўғиб бўлмайди".
"Булар қоронғу кучлар", деб огоҳлантиради Орлов. Биз "Совет империясининг қулаши учун тўлиқ қасос олишни" хоҳлайдиган одамларга дуч келяпмиз. Улар қурмоқчи бўлган империя Россия ҳаётининг барча жабҳаларини Андроповга ўхшаб назорат қилишни ва Худо танлаганлар бўлишга юқори даъволарни ўз ичига олади. Оруелл тенгламаси "2+2=5" сингари, унга ақлдан озиб ёки қаттиқ босим остида ишониш мумкин.

Copyright: Project Syndicate, 2023. www.project-syndicate.org
Нина Хрущёва
Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase