close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Савдога оид илмни ўрганиш зарур

– Тижоратнинг энг муҳим ва дастлабки одобларидан бири савдо ва унинг турларига оид шаръий ҳукмларни яхшилаб ўрганишдир.

– Тижоратнинг энг муҳим ва дастлабки одобларидан бири савдо ва унинг турларига оид шаръий ҳукмларни яхшилаб ўрганишдир.
Мусулмон савдогар хатога йўл қўйиб, гуноҳкор бўлмаслиги, ҳаромга аралашиб, охирати куймаслиги, ҳалол ризқ топиб, фа-роғатда яшаши ва икки дунёнинг саодатига эришиши учун савдо ва унга боғлиқ масалаларни яхшилаб ўрганади. Умар ибн Хаттоб ро-зияллоҳу анҳу: «Бозоримизда динда фақиҳ бўлмаган одам савдо қилмасин», деганлар.
Минг афсуслар бўлсинким, кишилар орасида тижоратдаги ҳалол ва ҳаромни, бировнинг ҳаққидан уриб қолмасликни, кенгбағирли-ликни ва бошқа гўзал иш ва муомалаларни ўрганиш ўрнига, улар-нинг тескариси бўлган ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормаслик, ҳаромдан ҳазар қилмаслик, харидорларни турли йўллар билан ал-даш ва шунга ўхшаш баракани кўтарадиган, фойданинг ўрнига за-рар келтирадиган иш ва муомалаларни ўрганаётган ва икки ду-нёнинг бахтсизлигига сабаб бўладиган йўлдан кетаётганлар ҳам бор.
Бу борадаги шаръий ҳукмларни ўрганган кишилар ўзлари, оила-лари, жамиятлари учун ҳам бу дунё, ҳам охиратда фойда беради-ган, савдоларига ва ҳаётларига барака киритадиган, ҳалол касб қиладиган, ҳаромдан четда бўладиган ишларни ўрганган бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ
"Бозор ва унга боғлиқ масалалар" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase