close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
15.09.2018 04:24

Тан олиш керакки, мусулмон ёшларнинг баъзи доиралари кўпчилик Ислом уламоларига, айниқса ҳукуматга яқин бўлган олимларга ишончсизликлари туфайли фақат китобларгагина таянадиган бўлиб қолишган. Уларнинг фикрича, бундай уламолар ҳукуматнинг Аллоҳ нозил қилган шариатга амал қилмаётганлигини била туриб, унинг тарафини оладилар, зулмни кўриб туриб, уни тўхтатишга уринмайдилар ва ҳатто жим ҳам турмай, аксинча, зўравон раҳбарга «Сиз нақадар одилсиз! Нақадар қаҳрамонсиз» дея маддоҳлик қиладилар. Ҳеч бўлмаса ҳақни айтмай турсалар ҳам майли эди, ваҳоланки улар ёлғонни сўзлайдилар!

26.01.2019 08:47

Тожикистон Ислом маркази уламоларининг эрларни ўз хотинларини «улар учун ғайриодатий бўлган жинсий алоқа, жумладан, орал сексга мажбурлаш»ни тақиқлаш ҳақида фатвоси ижтимоий тармоқлар ва интернетдан фойдаланувчилар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабабчи бўлди.

26.11.2018 09:45

Алий Жума

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Шайх Алий Жума 1952 йилнинг 3 март куни Бани Сувайфда (Юқори Миср) таваллуд топган. Алий билимлар юқори қадрланган диндор оилада тарбия олган. Бўлғуси олимнинг отаси ислом ҳуқуқи шахсий мақомига ихтисослаган ҳуқуқшунос бўлиб ишларди. Китобларга бўлган меҳр-муҳаббатни ўғлига ҳам сингдира олган отанинг кутубхонасида 30 мингдан ортиқ номдаги китоблар бор эди.

01.11.2018 11:53

Машҳур мусулмон олими, илоҳиёт мутахассиси, публицист, ХХ бошидаги жамоат ва дин арбоби, Ички Россия ва Сибирь мусулмонлари Марказий диний бошқармаси муфтийси Ризоуддин Фаҳриддин исломни архаиклаштириш, асл динни уларнинг мақсади диний маросимлар ва «барака» билан савдо қилиш ва коҳинлар маросимлари билан алмаштиришнинг ашаддий рақиби бўлган.

01.10.2018 19:39

Ҳақиқий уламолар ким?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Имом Ғаззолий айтадилар: “Аллоҳ таолога муқарраб, камёб ва нодир бўлган охират уламолари борки, қуйида уларнинг бир қанча аломатларини келтириб ўтамиз:

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase