close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
12.05.2021 05:58

Ислом тамаддуни, ҳатто ўзининг гуллаб-яшнаш даврида ҳам ривожланиш ва ўзгаришдан тўхтамади. Унинг вужудга келиши мўъжиза каби кўринади.

12.04.2020 04:39

Ҳозирги пайтда Исломнинг қадимги дунё мероси билан алоқаси ажаблантиради. Ўтган асрда Япониянинг илмий ва технологик тараққиётини истисно қилганда, ушбу ҳодисанинг ўхшашлигини жаҳон тарихида топиш деярли мумкин эмас. Мусулмонлар томонидан империя гуллаб-яшнаганда кўрсатилган илм-фан ва маданиятга бўлган қизиқиш ва улар эришган ютуқлар аҳамиятли бўлиб, Юнонистон маданияти гуллаб-яшнаган даврда юнонларнинг эришган ютуқларидан кам эмасдир.

06.04.2020 03:34

Ислом тамаддуни қадимги Шарқ ва Ғарб маданиятини мерос қилиб олган. Лекин у ўтмишдаги маданий анъаналарга кўр-кўрона тақлид қилмаган ва уларни давом эттирмаган, балки маданиятни синтез қилиш ва такомиллаштириш билан шуғулланган. Мўғуллар истилоси билан якун топган Ислом тамаддунининг гуллаб-яшнаши дунё гуманистик (инсонпарварлик) маданиятларидан бирини яратиш даври эди.

30.03.2020 15:26

Мусулмонларни инсониятнинг илмий ва маданий ютуқлари билан таништиришнинг муҳим воситаси Исломнинг илм-фан аҳамиятини тан олиш ва олимларни рағбатлантириш талаблари эди. Қуръон одамларни оламнинг ҳолати тўғрисида ва Ваҳийнинг сир-асрорлари ҳақида «мушоҳада»га чақиради.

20.12.2019 08:31

Ислом тамуддуни мусулмонар ерларини ривожанган дунёнинг энг илғор қисмига айлантирди ва асрлар давомида, ҳар ҳолда, мусулмонлар фатҳи бошланган пайтдан мўғуллар босқинига қадар бўлган даврда яратилган юқори намунали маданиятни юзага келтирди.

11.12.2019 00:02

Ислом солномаси инсоният тарихидаги энг ёрқин даврлардан бири ҳисобланади. Бу нафақат мусулмонларнинг янги дунё маданияти яратишдаги ютуқлари, балки улар асосида янги дунёни барпо этган ғалабалари натижасидир. Шарқ ва Ғарбга бўлинмайдиган ислом дунёсини, дарҳақиқат, Шарқ деб ҳам, Ғарб деб ҳам аташ қабул қилинмаган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase