Яна бир бор эслатиб ўтиш керакки, бу маданият аслида араб ёки ҳинд, туркий ёки эроний бўлмаган. Бу исломий маданият, аммо айни пайтда бу барча маданиятларнинг уйғунлигидир. Ушбу маданиятнинг умр кўриш давомийлиги ҳам диққатга сазовордир, чунки ҳаттоки унинг гуллаб-яшнаш даври ҳам қадимги юнон тамаддуни ҳаётининг бутун даврига қараганда, шунингдек, ҳозирги Америка деб номланган маданиятнинг тарихига қараганда узунроқ бўлган. Бундан ташқари, ушбу маданият қадимий анъаналар мероси, шунингдек, янги кашфиётлар илҳомлантирувчиси эди. Бу иккала фикр ҳам шундан далолат берадики, ислом маданияти бир пайтлар инсоният маданиятининг энг буюклари бўлган.
Агар ҳозиргача Ғарбда кимдир Ислом янги маданиятни яратмаган ва фақат Юнон маданиятининг ютуқларини Ғарбий дунёга узатишда воситачи бўлган деб ҳисобласа, бунинг замиридаги асл сабаб аниқ. Кўп асрлар давомида Исломни насронийлар расмий черкови даҳшатли ҳодиса сифатида қабул қилган. Сурия, Фаластин, Кичик Осиё, Болқон, Сицилия, Франция, Африка ва Андалусиядаги ислом ва насронийлик ўртасидаги тўқнашувлар, шубҳасиз, Ғарбдаги халқлар хотирасида аниқ из қолдирган. Ислом олдида вужудга келган қўрқув узоқ вақтдан буён Ғарб насронийларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, Ислом маданияти ва тамаддунига нафратни келтириб чиқарди. Исломнинг қадриятлари ва аҳамияти ҳамда унинг маданиятининг глобал аҳамияти ҳақида шубҳалар ажабланарли эмас, айниқса узоқ вақт давомида ўзларининг билмасликлари сабабли Пайғамбар (с.а.в.) ни бутпарастликни тарқатган деб ҳисоблаган одамлар ҳақида. Уларнинг Исломни танқид қилишлари хочга ва Исо Масиҳга хизмат қилишга содиқликнинг бир кўринишидир. Ҳатто эркинлик ва ҳур фикр юритиш тарафдорлари бўлган Френсис Бекон ва Волтер ҳам, Муҳаммадга (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) туҳмат қилишда масъулиятсиз ва ноҳақлик билан ўзини кўрсатадиган бўлса, Байрутда ёки Қоҳирада насронийликни тарғиб қилаётган руҳонийдан нимани кутиш мумкин? Ва бугунги кунда кўплаб европалик шарқшунослар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўлини тасвирлашда Уларга нисбатан бўлган субъектив ва бузилган шарҳларга таянишга ҳаракат қилмоқдалар. Исломнинг рад қилиниши уларни Ислом билан боғлиқ бўлган нарсаларга зид қилишга ва уни бузиш учун ҳар қандай ҳийла-найранглардан фойдаланишга мажбур қилади. Шу билан бирга, одатий ва асосий черков анъаналаридан воз кечган тадқиқотчилар ислом маданияти ва тамаддунининг ҳақиқий қадриятлари тўғрисида оқилона қоидаларни илгари сурдилар. Ҳақиқат шундаки, Ислом (замон ва макон позицияси тўғри бўлганда) дунё тамаддуни унинг олдида жуда катта қарздор бўлган буюк маданият манбаи бўлиб қолди. Бундан ташқари, Ислом дин нуқтаи назаридан жуда муҳим ҳодисадир.
Ислом цивилизацияси. 5-боб. Ислом маданияти гуманистик маданият манбаси сифатида
Ҳозирги пайтда Исломнинг қадимги дунё мероси билан алоқаси ажаблантиради. Ўтган асрда Япониянинг илмий ва технологик тараққиётини истисно қилганда, ушбу ҳодисанинг ўхшашлигини жаҳон тарихида топиш деярли мумкин эмас. Мусулмонлар томонидан империя гуллаб-яшнаганда кўрсатилган илм-фан ва маданиятга бўлган қизиқиш ва улар эришган ютуқлар аҳамиятли бўлиб, Юнонистон маданияти гуллаб-яшнаган даврда юнонларнинг эришган ютуқларидан кам эмасдир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси