Жабарийлар ҳақида
Бу тоифа қуйидагича эътиқод қилади: “Бандалар яхшилик туфайли савобга эришади, ёмонлик туфайли жазоланмайди, кофирлар ва гуноҳкорлар узрли бўлиб, масъул эмас. Чунки барча феъллар Аллоҳ таолодан, банда бунда мажбур”. Бу куфр. Ривоят қилинишича, бир киши Ибн Масъуд, Ибн Аббос ва Ибн Умарнинг (розияллоҳу анҳум) олдига келиб, бундай деди: “Куфр билан бирга тоат фойда бермаганидек имон билан бирга гуноҳ зарар қилмайди”. Улар барчаси айтди: “Бу ерни тарк эт ва ёлғон гапирма”. Ушбу масала абодила масаласи деб номланди. Пайғамбардан (алайҳиссалом) ривоят қилинади: “Муржиийлар етмиш пайғамбар тили билан лаънатланган».
Зажр (гуноҳдан қайтариш ва кўрқитиш) ва тўхташ ҳақида
Билингки, зажр қилиш, ҳаром қилиш, тақиқлаш ва ман этиш ҳақиқатан Аллоҳ таоло томонидан бўлади ва бу ҳаромликни келтириб чиқаради. Ким бунга узрсиз ва шубҳасиз ижозат берса ва ҳалол деб санаса, кофир бўлади.
Таклиф ва тоқат ҳақида
Билингки, инсонни тоқати етмайдиган ишга таклиф қилиш аҳли сунна вал жамоа наздида жоиз эмас.
Суннат ва жамоат тўғрисида ва бидъат аҳлига раддия бериш ҳақида
Дин холис Аллоҳники экани ҳақида
Носибийлар ҳақида
Билингки, носибийлар - хорижийлардир ва ҳарурийлар деб ҳам номланади. Чунки улар Алига (розияллоҳу анҳу) Ҳаруро деган жойда қарши чиқдилар. Улар Алига (розияллоҳу анҳу) куфр билан гувоҳлик берадилар.
Рофизийлар ҳақида
Билингки, Ислом динини тарк этганлари учун улар рофизийлар (тарк этувчилар) деб номланди. Аллоҳ таоло бу тоифани қуйидаги оятида кофир деб номлаган, яъни “...(Бу) улар сабабли кофирлар жаҳлини чиқариш учундир...”(Фатҳ сураси, 29-оят.). Пайғамбар (алайҳиссалом) Алига (розияллоҳу анҳу) айтган қуйидаги ҳадисларида уларни мушрик деб номлаганлар: “Мендан бир қавмлар чиқади, уларнинг лақаби бўлади. Улар рофизийлар дейилади. Агар уларга йўлиқсангиз, уларни ўлдиринглар. Улар мушриқдир”.