close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Янги йилни байрам қилиш тўғрисида рус подшосининг фармони

7208 йил, декабрнинг 20-нчи санасинда Оқ, Кичик ва Буюк Россиянинг Буюк ҳукмдори ва буюк князи Петр Алексеевич фармони олий арз эттиларким:‎

Буюк шоҳга маълумким, нафақат кўпгина Оврупа насроний мамлакатлари, балки бизнинг ‎шарқий православ черковимиз билан тўлиқ ҳамфикр бўлган славян халқлари, инчунин: ‎волоклар, молдаванлар, серблар, далматлар, болгарлар ва буюк шоҳнинг тобеълари ‎черкаслар ва бизнинг православ динимиз олинган юнонлар – бу халқларнинг барчаси ўз ‎йилларини Масиҳнинг мавлидидан саккиз кун ўтгач, яъни дунёнинг яратилишидан эмас, балки 1 январдан бошлар эди, ўша пайтдаги кўплаб келишмовчиликлар ва ўша йилларда ҳисоблашлар туфайли, ҳозирда Исо Масиҳнинг туғилган пайтидан бошлаб 1699 йил ўтди ва 1 январдан янги 1700 йил кириб келади, янги аср ҳам бошланади; эзгу ва фойдали иш учун эндиликда йилларни буйруқларда ҳисоблашга, барча ишларда ва қалъаларда бу январнинг 1-санасидан бошлаб Исо Масиҳнинг туғилган кундан 1700 йил деб ҳисоблансин.

Ва бу эзгу ташаббусни ва янги аср юзасидан, ҳукмронлик қиладиган Москва шаҳрида Худога шукрона билдирган ва черковда ибодат қилгандан кейин, кимдир ўз уйида, катта ва азим кўчаларда, машҳур кишилар ҳузурида, руҳонийлар ва дунёвий амалдорлар ҳузурида, Меҳмонлар  саройи ва қуйи аптекада қилингани каби намуна ва тимсоллар қаршисига ёки кимга қандай қулай ва одоб-ахлоқ доирсида бўлиб кўринганидай, жойлар ва дарвозалар жойлашувига қараб, дарвозалар олдига қарағай, қорақарағай, арча шохларидан безаклар жойлаш, камбағал одамлар эса дарвозаси ёки кулбаси тепасига ҳеч бўлмаса бир дона шохни шу йилнинг 1 январида етилиб, худди шу 1700 йилнинг 7 январига қадар безак бўлиб турадиган тарзда қўйсин.

1 январь куни эса, хурсандчилик рамзи сифатида; бир-бирини янги йил билан ва юз йиллик аср билан табрикласин, қуйидаги ишлар қилинсин: катта Қизил майдонда ўт-аланга билан боғлиқ ўйин-кулги бошланиб, ўқ узишлар бўлади, кейин зодагонларнинг саройлари, боярлар, окольничийлар, дума боярлари ва яқинлар, палата боярлари, ҳарбийлар ва савдогарлар қаторидан машҳур кишилар, ҳар бири ўз уйида, агар кимда имконияти бўлса, кичик тўплардан, бир нечта мушкетлардан ёки бошқа майда милтиқлардан уч марта ўқ узсин ва кимда неча марта имкони бўлса, шунча ракета отсин, жой бўлган катта кўчаларда 1 январдан 7 январгача кечалари ўтин ва похолдан олов ёқилсин, майдо ҳовлилар жойлашган ерларда эса беш-олтита ҳовли бирлашиб, шундай олов ёқсин, ёки кимдир шуни хоҳласа, устунларга битта, иккита ёки учтадан смолаланган ёки оддий бочкалар қўйиб, уларни майда ўтин ёки похолга тўлдириб ёқсин, бурмистр ратушаси олдида ҳам ўқ узилсин ва оловлар ёқилсин, уларнинг хоҳишига кўра безатилсин.

— Петр I нинг «Янги йилни байрам қилиш тўғрисида» 1736-сонли Фармони
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase