close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Муҳташам юз йил»нинг ҳақиқий муҳташамлиги

Дунёнинг 45 дан ортиқ мамлакатида намойиш этилган «Муҳташам юз йил» сериали ўз тарафдорлари қаторини яшин тезлигида оширмоқда. Унинг томошабинлари сони охирги икки йил ичида 33 млн. кишидан 204 млн. кишигача ўсди. Бироқ, ҳатто бир нечта серияни кўрган одамда ҳам беихтиёр шундай савол туғилади: фитна, сотқинлик, хиёнат, алдаш ва фирибгарликка тўла ҳаёт – наҳотки «Муҳташам юз йил» шу бўлса? Ёки бу сериал – тарихий далиллар ва ҳақиқатни бузиб кўрсатишга қаратилган навбатдаги ҳаракатми?

Буюк Сулаймон (Сулаймон Қонуний) – Ислом умматининг буюк ўғлонларидан бири бўлиб, унинг ҳаёти ва фаолияти тарих саҳифаларида олтин ҳарфлар билан ёзилган. Бу – узоқ вақтлар забт этиб бўлмас саналиб келган Константинополни Ислом учун очиб берган Муҳаммад Фотиҳнинг тақводор авлодларидан, адолатли ҳукмдор, янги ерларни фатҳ қилувчи шавкатли жангчининг тарихидир. У Ислом учун Европанинг бир қисмини фатҳ қилган ва исён кўтарган минтақаларни  бостирган ҳолда ҳаётининг катта қисмини от устида ўтказган. Бироқ, сериалда биз умуман бошқача Сулаймонни кўрамиз. Фильмнинг 98 фоизи – Сулаймон ва унинг ҳарами атрофдидаги фитналардан иборат ва қолган атиги 2 фоизига унинг реал ҳукмронлигини акс эттиради. Шу муносабат билан, Аллоҳнинг ёрдамида, буюк ҳукмдор ҳаётининг айрим жиҳатларини очиб беришга бел боғладик.
Сулаймон I 1494 йил Трабзон шаҳрида султон Салим I билан  Қрим хони Менгли I Гирейнинг қизи Ойша Султон Хафснинг оиласида дунёга келган. 1512 йилгача Сулаймон Каффда беклар беги бўлган. 1520 йил султон Салим I вафот этди. Отаси вафот этган пайтда Сулаймон Манисда (Магнесия) ҳоким эди. У Усмонийлар давлатини бошқаришга киришганда 26 ёшда эди. Кардинал Уолси у ҳақида қирол Генрих VIII саройидаги Венеция элчисига қуйидаги сўзларни айтган: «Бу султон Сулаймон йигирма олти ёшда, ақли расо; у худди отаси каби ҳаракат қилишидан қўрқиши керак».

ҲАРБИЙ КАМПАНИЯЛАР

Сулаймон тахтга ўтириши билан фаол ташқи сиёсат юрита бошлади. У иккита муҳим жиҳатдан иборат эди:
1. Янги ерлар фатҳ қилиш ва Ислом давлатига қўшиб олиш;
2. Ажралиб чиққан ва ўз мустақиллигини эълон қилган минтақаларни давлат таркибига қайтариш.
Сулаймон Қонуний амалга оширган ҳарбий кампаниялардан мақсад Аллоҳнинг дини олий қилиш ва Исломни ер юзида тарқатиш бўлган. У Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ва рошид халифаларнинг янги ерлар фатҳ қилиш борасидаги йўлини давом эттирган. Сулаймон ҳам, худди улар каби, Қуръони каримни ўзи учун дастуриламал қилиб олган:
«Охират учун бу дунё ҳаётини сотадиганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилсинлар. Ким Аллоҳнинг йўлида жанг қилиб ўлдирилса ёки ғолиб келса, биз унга, албатта, улуғ ажрни берурмиз» (Нисо сураси, 74).

ИСЛОМ УЧУН ЯНГИ ЕРЛАР ФАТҲ ЭТИШ

Буюк Сулаймон Ислом учун Европани фатҳ қила бошлади. У Европа ерларида жуда кўп сонли ҳарбий операциялар амалга оширди, кўплаб шаҳарлар ва забт этиб бўлмас қалъаларни ишғол қилди. Масалан, 1521 йил у Белградни, 1522 йил эса – Усмонийлар давлатининг бир қисмига айланган Родос оролини фатҳ этди, шундан кейин Ўртаер денгизининг шарқий қисмида унинг қудратига шубҳа қиладиган ҳеч ким қолмади. 1526 йил Мохач яқинидаги жангда Сулаймоннинг юз минг кишидан иборат бўлган қўшини можорлар қўшинини тор-мор келтирди, қирол Лайош II эса қочиб кетаётган пайт ботқоққа чўкиб кетди.
1527-1528 йилларда турклар Босния, Герцеговина ва Славенияни эгалладилар, 1528 йил Трансильвания ҳукмдори, Венгрия тахтига даъвогар Янош Запольяи ўзини Сулаймоннинг вассали деб эълон қилди. 1529 йилнинг августида Сулаймон Венгрия пойтахти – Буда шаҳрини забт этди.
1529 йил сентябрида 120 минг кишидан иборат қўшин билан Венани қамал қилди, Усмонийларнинг илғор гуруҳлари эса Баварияга ҳам бостириб кирдилар. Австрия қўшинларининг қаттиқ қаршилик кўрсатиши, шунингдек, қамал қилувчилар орасида юқумли касалликлар тарқалиши ва озиқ-овқат етишмаслиги султонни қамални бекор қилиш ва Болқонга қайтишга мажбур қилди. Венани кузги совуқлар ва қаҳратон яқишлашуви қутқариб қолди! Австрия дунё бўйлаб Венргиянинг шарқий ва марказий қисми устидан Туркия ҳукмронлигини тан олди ва йилига 30 минг дукат тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Сулаймоннинг қудрати шу қадар кучли эдики, у насронийлар Европанинг энг кучли давлатлари иттифоқига қарши муваффақият билан ҳужумкор уруш олиб бора олган. Буюк Сулаймоннинг ҳақиқий кучи ва қудрати тушуниш учун унинг асир тушан Франция қироли Франсискга ёган хати билан танишиб чиқишни таклиф этаман.

СУЛТОН СУЛАЙМОН ХОННИНГ ФРАНЦИЯ ҚИРОЛИГА ХАТИ

Мен, султонлар султони, қиролларга тож кийдирувчи, сахий оталаримиз ва буюк боболаримиз Аллоҳнинг муборак қилган куч-қудрати билан забт этган Ўртаер денгизи, Қора денгиз, Анатолия, Румалия, Қурман, Бакр мамлакатлари султони, Қурдистон, Озарбайжон ва хорижий мамлакатлар султони, Шом, Халаб, Миср, Макка, Мадина, Қуддус султони, шунингдек, барча араб мамлакатлари, Яман ва бошқа кўплаб қироллик султони. Шахсан ўзим, музаффар қиличим билан забт этган бошқа кўплаб мамлакатлар султони.
Мен, султон Боязид Хон ўғли султон Салим Хон ўғли султон Сулаймон Хан.
Френсис, Франция қиролига.
Салтанатимизга сиз фуқароингиз орқали юборган хатингиз ва у орқали оғзаки юборган хабарингиз етиб келди.
У бизга душманларингиз мамлакатингизни босиб олгани ва сиз асир тушганингизни, сизни озод қилиш учун биздан ёрдам сўраганингизни маълум қилди. Менинг пок билимлари барча тафсилотларни қамраб олди ва менга ҳамма нарса маълум бўлди. Қиролларни асир этишлари ва уларга зулм қилишларининг ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Хотиржам бўл ва ташвишланма. Менинг сахий оталарим ва буюк боболарим, Аллоҳ уларга нусрат берсин, мамлакатларни очиш ва душманларга қарши зарба бериш ҳеч қандай сабаб қолдирмаган. Биз ҳам уларнинг йўлидан борурмиз, оғир тўсиқларни босиб ўтган ва қалъаларни заб этган ҳолда мамлакатларни босиб олурмиз, бизнинг отларимиз эса куну-тун эгарланган турар. Қиличларимиз доим қинидан суғурилган ҳолда жангга шай турар. Аллоҳ таоло Унинг амри ва ихтиёри билан ишларимизни енгиллаштирди. Қолган хабарларни эса фуқароингиздан билиб олгайсиз.
932 йил, рабиус-соний ойи. Салтанат бош бошқармасидан. Ҳимоя қилинадиган ва қўриқланадиган Константинополь»
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Бюук Сулаймоннинг ғалабалари Европа тарихида чуқур из қолдирди. Ҳозирги кунда, босиб олинган Европа ерларининг катта қисми қўлдан чиқарилган эканлигига қарамай, Ислом уруғи Европанинг кўплаб ерларида: Албания, Босния, Руминия, Болгария ва Грецияда ниш уриб чиққан ва ҳосил бера бошлаган.

МУСУЛМОН ЕРЛАРИНИНГ БИРЛАШТИРИЛИШИ

Сулаймон, Ислом дини талаб қилганидек, Ислом умматини бир давлатга бирлаштириш мақсадида мусулмон ерларини қўшиб олишни амалга оширган. Шу сабабли Сулаймон Шимолий Африка, Ироқ, Эрон, Озарбайжон, Ҳижоз ва бошқа Ислом ерларини бўйсундириб, кўплаб ҳарбий кампаниялар амалга оширди. Хусусан, 1533 йил Сулаймон шоҳ Тахмасп I ҳукмронлик қилган Сафавийлар давлатига (1533–1555) қарши уруш бошлади. 1533 йил у Озарбайжонни қўшиб олди.
1534 йилнинг сентябрида Сулаймон туркларнинг асосий кучлари билан Табризга бостириб кирди. 1534 йилнинг ноябрида эса Бағдодни забт этди. Басра, Хузистон, Луристон, Бахрайн ва Форс кўрфазининг жанубий қирғоғидаги бошқа ўлкалар ҳукмдорлари унга бўйсунди. 1538 йил Миср забт этилгач, у Халифа унвонини олди. 1551 йил августда турк флоти Триполинива тез орада бутун Триполитанияни (замонавий Ливия) ишғол қилди. Сулаймон қўшинларининг 1555–1557 йиллардаги Суданга юришлари бу ердларнинг ҳам Усмонийларга бўйсунишига олиб келди. 1557 йил турклар Эфиопиянинг бош бандаргоҳи саналган Массауани босиб олдилар, 1559 йил эса Эритреяни ишғол этидлар ва бутун Қизил денгизни ўз назоратлари остига олдилар. Шундай қилиб, султон Сулаймон Қонуний ҳукмронлик даврининг охирларига келиб, мусулмонларнинг барча тарқоқ ерларини бирлаштирди ва мусулмон дунёси тарихида энг буюк ва кучли давлатни бошқарган.

АДОЛАТЛИ ВА ДОНО ҲУКМДОР

Сулаймон Ислом тарихида энг атоқли мусулмон ҳукмдорларан бири ҳисобланади. У Исломий ҳукмдорнинг барча хислатлари тимсоли хос бўлиб, бу хислатларнинг энг муҳими адолатлилик ҳисобланади. Сулаймон ҳукмронлик қилган давр бутун Ислом дунёсида буюк адолат ва баркамоллик даври бўлди. «Мен ушбу ер каби бахтиёр бўлган бошқа биронта ерни билмайман, - деб ёзганди Венеция элчиси 1525 йилда, - у Худонинг барча марҳаматларига сазовор бўлган мамлакатдир. У тинчлик ва урушни назорат қилади; олтинга, одамларга, кемаларга ва итоаткорликка бой; биронта мамлакат у билан таққослана олмайди. Парвардигор дунёда энг адолатли ҳукмдорнинг умрини узоқ қилсин».
Сулаймон адолат ва ҳалолликка жуда катта эътибор қаратган. Кунлардан бир кун Мисрдан келган солиқ кўзда тутилган солиқдан ортиқ бўлиб чиқди. Сулаймон бунинг сабабини аниқлашга қарор қилади. Маълум бўлишича, одамлардан жуда катта солиқ ундирилган ва Миср ҳукмдори ўта золим бўлган. Султон дарҳол бу ҳукмдорнинг ўрнига бошқасини қўяди. У жуда ҳалол эди, порахўрликка йўл қўймасди ва адолатсизлик қилганларни қаттиқ жазоларди.
Сулаймоннинг кундалик ҳаёти ҳақида кўп нарса маълум эмас. У ҳар кимни ва ҳар нарсани бошқарган, хоҳлаган нарсани қила олган. Бироқ у ўзининг кундалик харажатларини иккита – бири олтинли, бошқаси кумушли ҳамён билан чегаралаган. Кун охирига сарфлаб бўлмаган пулларни хизматкорларга тарқатган.
Буюк Сулаймон шеърлар ёзган, моҳир темирчи саналган ва тўп қуйишда шахсан иштирок этарди, шунингдек, заргарлик ишига ҳам қизиқарди. Унинг даврида бунёд этилган улкан бино ва иншоотлар – кўприклар, саройлар, масжидлар (энг машҳури- ҳажми бўйича Истанбулда иккинчи ўринда турадиган Сулаймония масжиди) юз йилликларга Усмонийлар услуби намунаси бўлган.
Сулаймон Қонуний даври шуниси билан ҳам эсда қоладики, давлатнинг даромадлари ва харажатлари тўлиқ тартибга солинган. Қуролли кучлар ислоҳ қилинган, олий бош қўмондонлик аппарати қайта ташкил қилинган. Барча соҳаларда профессионалликка алоҳида эътибор қаратилган, шунингдек, ҳудудлар, тупроқлар ҳосилдорлиги ва аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилган. Мудофаа ҳақида, бошқарув ҳақида, савдор марказлари ҳақида, импорт ва экспорт ҳақида, чегара  ва божхона ҳақида фармонлар қабул қилинган.
Сулаймон Қонуний даврида қабул қилинган ва тасдиқланган кўплаб ҳукмлар (қонунлар) Усмонийлар Халифалиги конституциясининг асосига айланган.
Буюк Сулаймон араб ва форс тилларини билган ва бу тилларда битилган адабиётлардан яхши хабардор бўлган.
Сулаймон Истамбулни Ислом тамаддуни марказига айлантирмоқчи бўлган. Константинополда Сулаймон улкан меъморий ва маданиятга оид лойиҳалари ҳаётга татбиқ этган. Истанбул XVI аср ўрталарида меъморчилик нуқтаи назаридан дунёда энг ривожланган ва тараққий этган шаҳар бўлган.

НАҲЙИ МУНКАР

Буюк султон Сулаймон бошқаруви даврида рақс тушиш анъанаси илк бора Францияда пайдо бўлган. Ўша пайтларда Усмонийлар халифалиги сарҳадлари Европанинг ўрталаригача бориб етган бўлиб, у Франция билан чегарадош бўлган, Усмонийлар халифалиги эса дунёдаги энг қудратли ва буюк мамлакат бўлган. Халифа Буюк Сулаймон Францияда рақс туша бошланганидан хабар топгач, дарҳол Франция қиролига қуйидаги мазмунда хат битади.
«Мен, қирқ саккиз қироллик Ҳоқони, қонуний султон Сулаймон. Мен элчдан олган номага кўра, қироллигингизда йигит қизни қучоқлаган ҳолда рақсга тушар экан. Бундай ҳаракатлар жазога лойиқ ҳисобланади. Бу хунук одат менинг давлатим томонидан ўзлаштириш эҳтимоли ҳам бор.
Шу сабабли мен сизга бундай кўнгилочарлик турини тўхтатиш учун маълум муддат бераман, акс ҳолда мен шахсан ўз қўшиним билан бориб, буни ўз қўлим билан тақиқлайман!»
Тарихчиларнинг айтшича, Бюук султон Сулаймоннинг ушбу расмий номасидан сўнг Францияда юз йил давомида бундай рақслар бекор қилинган!

ЎЛИМИ ВА СЎНГГИ НАСИҲАТИ

1566 йил 1 май куни Сулаймон I 72 ёшга тўлганда сўнгги юришга чиқди. Султон қўшини 7 август куни Шарқий Венгрияда жойлашган Сигетвар шаҳрини қамал қилишга киришди. Буюк Сулаймон I 5 сентябрь куни қамал вақтида ўз чодирида вафот этди. Ўлимидан бир неча соат аввал у Буюк вазирига «ғалабанинг буюк дўмбираси ҳали эшитилмаслиги керак» дейди. Ҳатто ўлим ёқасга келиб қолган чоғида ҳам Буюк Султон Сулаймон Исломнинг янги давлатларни очиши давом этиши ва асло тўхтамаслиги ҳақида ўйлайди! Шундай қилиб, Аллоҳ таоло ўз бандаси – Султон Сулаймонга Исломни тарқатиш учун курашда ўтган умр ато этиб, буюк жангчи каби, муҳораба майдонида ўлим топиш марҳаматини ато этди. Фақат шундай ҳаётгина буюк ҳисобланиши, келгуси авложлар учун намуна ва ибрат бўлиши мумкин.

ХУЛОСА

Бугунги кунда бутун дунёда Ислом жадал ривожланиши кузатилмоқда. Миллионлаб одамлар Аллоҳ таолонинг амрига – Униг шариатига мувофиқ яшашни истамоқда. Бироқ биз шуни ёддан чиқармаслигимиз керакки, ғалаба – Аллоҳдан, Аллоҳ эса ғалабани фақат эзгу ишларни амалга оширадиган, Аллоҳ йўлида курашиб, амри маъруф ва наҳйи мункар қилган ҳолда Унга чин дилдан эътиқод қилганларга ҳадя этади. Аллоҳ имонимизни мустаҳкам қилиб, бизни Ўзининг софдил бандаларидан қилсин ва бизга ғалаба ато этсин.
«Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир. Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари. Ва, албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида» (Ас-саффот сураси, 171–173).

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase