Ҳазрати Ийсо алайҳиссаломнинг насл-насаб шажаралари ҳозирги мавжуд «Инжил»лар сохта устозларнинг уйдирмаларидан иборат эканлиги хусусидаги муҳим бир масалани кўрсатиб турибди. Ушбу мавзу ҳам «Инжил» аталмиш китобларнинг ўзаро ихтилофларга тўла эканлигига ёрқин далилдир. Бу ихтилофлар эса насоро динининг II-III асрлардаёқ ўз йўлидан адашиб кетганига ҳужжат бўлади.
Эски аҳдда келган башоратларда айтилишича, «Бани Исроил кутаётган Масиҳ Довуд алайҳиссаломнинг хонадонидан чиқиши лозим эди». Ким ўзини Масиҳ деб эълон қилса, у Довуд алайҳиссаломнинг подшоҳлик сулоласига мансублигини «исботлаши» керак эди. Акс ҳолда бундай одамлар Бани Исроил тарафидан рад этилар эди. Янги аҳд муаллифлари томонидан тузилган шубҳали шажара ҳам асосан Бани Исроилга қаратилган ва унда Ийсо алайҳиссалом Довуд алайҳиссаломнинг сулолалари давомчиси қилиб кўрсатилган. Улар Аллоҳ таолонинг мўъжизасига, яъни Ийсо алайҳиссаломни отасиз дунёга келтирганига аҳамият бермасдан, аллақандай анъанага содиқ қолишган. Матто ва Лука баён этган шажаранинг тўқима эканлиги яққол кўзга ташланса-да, негадир черков руҳонийлари ўзаларини сезмаганга соладилар ва кўпинча бу масалани четлаб ўтадилар. Ҳатто бу шажарага насроний динининг асосчиларидан бўлмиш Павел ҳам салбий муносабат билдирган эди. У Эдис шаҳридаги биродарларига юборган биринчи мактубида:
«...Афсоналар ва бепоён шажаралар билан банд бўлмасликларини буюр. Булар хаёлпарастликка сабаб бўлади, холос. Лекин илоҳий режа рўёбга чиқиши учун иймон керак» [1] деб ёзиб юборган эди.
Инжилшунос олимлар ўша пайтларда ҳар хил шажаралар тузиш одати кенг тарқалганини ўрганганлар. Эҳтимол, Матто ва Лука ҳам ўша муҳит таъсирида шажаралар тузгандирлар. Нима бўлганда ҳам, Матто ва Лука хатога йўл қўйган эдилар. Эътиқодга, мантиққа зид бўлган шажара билан овора бўлиб, улар Довуд алайҳиссаломнинг сулоласини (Марямнинг эри) Юсуфга боғлашган, ҳолбуки, (Марямнинг эри) Юсуф Ийсо алайҳиссаломнинг отаси бўлмаган. Ушбу шажара қандай қилиб боши берк кўчага кириб қолганига черков руҳонийлари хануз жавоб топа олмаяптилар. Жавоб топиш ниятида ҳар хил бўлмағур сафсаталарни тўқиб чиқарганлар, лекин бу сафсаталарни кўпчилик рад этган.
Савол туғилади: Ийсо алайҳиссалом Муқаддас Руҳ воситасида дунёга келгани аниқ бўлганидан кейин Матто ва Лука баён этган хушхабардаги насл-насаб шажарасининг Ийсо алайҳиссаломга қандай алоқаси бор? Ахир Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни бежиз отасиз дунёга келтирмаган-ку. Биз мусулмонлар Ийсо алайҳиссаломнинг отасиз дунёга келганларига иймон келтирамиз, бунга мутлақо шак-шубҳа қилмаймиз. Ийсо алайҳиссаломнинг пайғамбар эканликларига ишонишимиз учун шажараларнинг ҳожати йўқ, бизга Аллоҳ таолонинг каломи кифоя:
«Албатта, Ийсонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидирки, уни тупроқдан яратиб, сўнгра «Бўл», деди. Бас у (жонли одам) бўлди»[2].
«Инсонлар ўлчови ва кўникмаларига биноан қаралса, Ийсо алайҳиссаломнинг туғилишлари одамни ҳайратга солувчи, ғайритабиий ҳодиса ҳисобланади. Шунинг учун аҳли китоблар, хусусан, насоролар Ийсо алайҳиссалом ҳақларида, хоссатан, у кишининг туғилишлари ҳақида ихтилофлар қилишган. У киши отасиз дунёга келганлари учун турли-туман афсоналар, бекорчи хаёлларни тўқиганлар.
Ҳолбуки, аҳли китоблар Одам алайҳиссаломнинг тупроқдан яратилганини, у зотга Аллоҳнинг пуфлаши оқибатида жон кирганини яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қандай ихтилоф қилишмайди. Йўқ ердан Одам алайҳиссаломни яратган Зот тирик юрган Марямдан Ийсо алайҳиссаломни отасиз ҳолда ярата олмайдими?! Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодир эканлигига ишонган эси бор одам бўлса, шубҳасиз, бунга иқрор бўлади.
Аллоҳ таоло инсоннинг дунёга келишига ота-онани сабаб қилиб қўйган. Ота-онанинг қўшилиши оқибатида инсон дунёга келиши ҳодисаси доимий такрорланаверганидан, одам мана шу кўриб турган тажрибасига суяниб, сабабчиларни асосчининг ўрнига қўйиб юборади, «Ота-она бўлмаса, бола бўлмайди», деган ҳукмни чиқаради. Аллоҳ агар хоҳласа, ота-онасиз ҳам инсонни дунёга келтира олиши мумкинлигини эсидан чиқаради. Бу ҳақиқатни бандаларининг эсига солиб туриш учун Аллоҳ таоло баъзан умумий қоидадан ташқари чиқиб, айрим нодир ишларни қилиб, одамларнинг кўзига кўрсатиб қўйган. Масалан, фарзанд дунёга келишининг асосий сабабчилари ота-она эмас, балки Аллоҳ эканлигини билишлари учун баъзиларни туғмайдиган ёки туғдира олмайдиган қилиб қўйган. Ота-онанинг қўшилиши бола туғилишининг асосий сабаби бўлса, нима учун бир-бирига қўшилган ҳамма ота-онадан бола туғилавермайди?! Ҳолбуки, Аллоҳ Одам Атони отасиз ва онасиз яратди. Аёлсиз, фақат эркак кишидан ҳам инсон пайдо бўлиши мумкинлигининг исботи учун Одам атодан момо Ҳавони яратди. Эркаксиз, фақат аёлдан ҳам инсон дунёга келиши мумкинлигини эса Биби Марямдан Ийсонинг туғилиши исботлайди. Ҳа, Аллоҳ ҳар бир ишга қодир Зотдир. «Бўл!» деса, бас, хоҳлаган иши бўлади»[3].
Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида Ийсо алайҳиссаломнинг отасиз туғилганлари ҳақида ҳақ маълумотлар келган. Биз мусулмонлар учун ана шулар етарли ҳужжатдир. Насроний дин ақийдаси бўйича ҳам Ийсо алайҳиссалом отасиз дунёга келганлар. Аммо мавжуд хушхабарларда Ийсо алайҳиссалом билан Иброҳим алайҳиссаломнинг ўрталарида Матто қирқ битта ота[4], Лука эса эллик бешта ота борлигини бизларга баён қилади[5]. Шажарага бир назар ташласангиз, унинг бир-бирига ўхшамаслигини кўрмасдан, иложингиз қолмайди. Лекин насоролар кўриб, билиб турсалар ҳам ҳақиқатни яшириб: “Инжилда ихтилофлар бўлиши мумкин эмас”, дейдилар. Ҳатто, баъзи черков вакиллари: «Биринчи хушхабарчи Марям эри Юсуфнинг шажарасини, бошқаси эса биби Марямнинг шажарасини келтирган», деб вазиятдан чиқиб кетмоқчи бўладилар. Аммо аҳвол улар ўйлаганчалик эмас, чунки насл-насаб шажарасининг иккиси ҳам (Марямнинг эри) Юсуф билан боғланган.
Матто баён этган хушхабардаги Ийсо Масиҳнинг насл-насаби[6] |
Лука баён этган хушхабардаги Ийсонинг насабномаси[7] |
Иброҳим алайҳиссалом |
Иброҳим алайҳиссалом |
Исҳоқ алайҳиссалом |
Исҳоқ алайҳиссалом |
Яъқуб алайҳиссалом |
Яъқуб алайҳиссалом |
Яҳуд |
Яҳуд |
Парас |
Парас |
Хасрон |
Хасрон |
Арам |
Ром |
Амминадаб |
Амминадаб |
Наҳшўн |
Наҳшўн |
Салмон |
Салмон |
Боаз |
Боаз |
Обид |
Обид |
Ишай |
Ишай |
Довуд алайҳиссалом |
Довуд алайҳиссалом |
Раҳабаъм |
Маттото |
Абиё |
Манно |
Осо |
Малиё |
Йошафат |
Элёқим |
Йорам |
Юнус |
Уззиё |
Юсуф |
Йотам |
Яҳудо |
Ахаз |
Шимъон |
Ҳизқиё |
Левий |
Манаше |
Маттот |
Амон |
Ёрим |
Йошиё |
Илъазар |
Йоаким |
Йошуа |
Якониё |
Ғер |
Шаалтиэл |
Элмодом |
Зарубобил |
Қосам |
Абиҳуд |
Аддий |
Элёқим |
Малкий |
Азор |
Нерий |
Садоқ |
Шаълтиэл |
Аҳим |
Зарубобил |
Элиҳуд |
Резо |
Илъазар |
Юҳанно |
Йодо |
|
Яъқуб |
Йосеҳ |
Юсуф (Марям эри) |
Шимъий |
|
Маттатиё |
|
Маҳат |
|
Нагай |
|
Хесли |
|
Наҳом |
|
Омос |
|
Маттатиё |
|
Юсуф Янай |
|
Малкий |
|
Левий |
|
Маттот |
|
|
|
Юсуф (Марям эри) |
Маттода бошқа, Лукада бошқа исмларнинг кўпчилиги чалкаш. Мисол учун, Матто шажарасида Ийсо алайҳиссаломнинг насаблари Сулаймон алайҳиссалом орқали Довуд алайҳиссаломга боғланса, Лука Ийсо алайҳиссаломни Довуд алайҳиссаломнинг бошқа ўғли Натанга боғлайди. Яна бир мисол: Матто (Марямнинг эри) Юсуфнинг отасини Яъқуб деса[8], Лука Эли қилиб кўрсатади[9].
Аксарият инжилшуносларнинг эътироф этишларича, Ийсо алайҳиссалом келтирган ҳақиқий Инжилга яқин турувчи Марк хушхабарида ҳеч қандай шажара баён этилмаган. Бундан келиб чиқадики, агар Матто тўғри баён этган бўлса, Марк нега шажара хусусида сукут сақлайди ёки Лука тўғри шажарани келтирган бўлса, Маттонинг адашаётгани аниқ эмасми? Аксинча бўлса, Лука ёлғон маълумотларни берган бўлади-ку?! Қайси бири тўғри? Бизнинг фикримизча, (ва кўп олимларнинг фикрлари бўйича ҳам) энг тўғри жавоб шуки, ҳаммаси нотўғри! Айниқса, Матто ва Лукага нисбат берилаётган Инжилларни ҳаворийлар ёзмаганлари аниқ. Бу муҳим масалани ғарб инжилшунослари аллақачон исботлаб берганликлари маълум ва машҳурдир.
Насороларнинг «Биз Ийсонинг отасиз дунёга келганига иймон келтирамиз, аммо унинг Довудгача эллик бешта отаси бўлган», деб сукут сақлаб туришларини қандай тушуниш мумкин? Агар уларга: «Йўқ, Ийсо алайҳиссалом отасиз дунёга келганлар, у кишининг битта ҳам оталари бўлмаган», дейилса, улар яна сукут сақлайдилар, чунки «Мана, Инжилда у зотнинг оталари бўлганлиги ёзиб қўйилган-ку» десалар, бу Инжилнинг тўқималигини тан олиши билан баробар бўлади. Нима бўлганда ҳам, улар ўзларининг боши берк кўчага кириб қолганларини биздан ҳам яхши биладилар. Аммо…
Ихтилофларга тўла ушбу шажаранинг ўзиёқ ҳозирги мавжуд Инжилларнинг ҳақиқий эмаслигини англатади.
Инжилда хушхабарчилар томонидан баён этилган Ийсо алайҳиссалом туғилганларидан кейин бўлиб ўтган воқеалар билан танишар эканмиз, яна ихтилофларга дуч келамиз: Қай бирининг гапи ҳақиқатга яқинроқ бўлиши мумкин?...
Мисол учун: Матто хушхабарида[10] “Мунажжимлар жўнаб кетганларидан сўнг Худованднинг бир фариштаси Юсуфга тушида кўриниб: «Ўрнингдан тур! – деди. – Чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга қоч ва мен сенга бирор нарса айтмагунимча, у ерда қолгин. Чунки Ҳирод чақалоқни қидириб, топса, уни ҳалок қилиш нияти бор».
Юсуф шу кечасиёқ туриб, чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга томон йўл олди. Ҳироднинг ажали етгунига қадар у ерда қолди. Шу тариқа Худованднинг “Мен Ўғлимни Мисрдан чиқариб олдим”, деб пайғамбар орқали айтган сўзи бажо келди”, дейди, яъни Ийсо туғилгач, у зот алайҳиссаломнинг ота-оналари Байтлаҳмдан Мисрга қочган эканлар.
Лука эса: «Юсуф ҳомиладор Марям билан бирга рўйхатдан ўтмоқчи бўлиб, Жалиланинг Насро шаҳридан Яҳудия – Байтлаҳм шаҳрига бориб, Марям Ийсони туғди»[11]. «Мусонинг қонуни (Таврот)да баён этилган чилла даври (қирқ кун) тамом бўлгач, Ийсони Қуддусга олиб келдилар»[12] ва «Худованднинг Қонунида буюрилган бутун удумларни бажо келтирганидан кейин Жалилага, ўз шаҳарлари Насрога қайтиб бордилар»[13], «Ийсо ўн икки ёшга тўлганда улар яна Қуддусга бордилар»[14], «Кейин Насрога қайтиб келдилар»[15], деб баён қилади.
Лука Ийсо алайҳиссаломнинг аввалги қирқ кун Байтлаҳмда, сўнг камида 12 ёшга тўлгунича Носира шаҳрида бўлганлигини баён қилади.
Агар насронийларнинг эътиқодларига кўра Ийсо алайҳиссалом Худо ёки Худонинг ўғли бўлса, нима учун «худо» ўлимдан қўрқиб, Мисрга қочади? Бу Ийсо алайҳиссаломнинг ҳеч қандай Худо эмаслигининг яна бир исботи эмасми?