close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тўрт Инжил

(Христиан эътиқодига кўра Исо алайҳиссалом Инжилни ёзмаганлар, ёздирмаганлар. Фақатгина таблиғ (хабар) қилганлар. Ҳаворийларидан ҳам уни таблиғ қилишларини (етказишларини) истаганлар. Исо алайҳиссалом ва ҳаворийлари даврида эса христианлар Яҳудийликдан мерос қолган муқаддас ёзувлар мажмуасидан фойдаланганлар.)

(Христиан эътиқодига кўра Исо алайҳиссалом Инжилни ёзмаганлар, ёздирмаганлар. Фақатгина таблиғ (хабар) қилганлар. Ҳаворийларидан ҳам уни таблиғ қилишларини (етказишларини) истаганлар. Исо алайҳиссалом ва ҳаворийлари даврида эса христианлар Яҳудийликдан мерос қолган муқаддас ёзувлар мажмуасидан фойдаланганлар.)


Кўп олимлар айтишадики, Инжилни Исо алайҳиссаломдан тўрт киши нақл қилган:
1. Лука.
2. Матто.
3. Маркос.
4. Юҳанна.
Бу тўрт Инжил бир-биридан фарқ қилади: бирида бор нарса бошқасида йўқ. Инжилни нақл қилган юқоридаги тўрт кишидан фақат иккитаси Исо алайҳиссалом билан учрашган ва у зотни кўрган. Улар Матто ҳамда Юҳанна.
Қолган иккиси - Маркос ва Лука эса Исо алай-ҳиссалом ҳаворийларининг дўстлари бўлган.

Павлуснинг Исо алайҳиссаломга имон келтириши ва Шомдаги машҳур Павлос черкови
Дамашқ шаҳрида Исо алайҳиссаломга имон келтириб, у зотни тасдиқлаган Дайна (Ҳанайна) исмли бир одам бор эди. У яҳудий Павлосдан қўрққани учун Мусаллаба (Хочли] черкови яқинида, Шарқий дарвоза ёнидаги бир ғорда яшириниб юрарди. Чунки Павлос жуда золим, жоҳил одам бўлиб, Исо алай-ҳиссаломга ва у зот келтирган ҳақиқатга жон-жаҳди билан қаршилик қиларди. Шу қадарки, Исо алайҳиссаломга имон келтиргани учун ўз жиянини (укасининг ўғлини) сочини қирдириб, шаҳар кўчаларини айлантирганча халойиққа тошбўрон қилдириб ўлдирган эди. Аллоҳ ўша бечора йигитни раҳмат қилсин.
Павлос Исо алайҳиссалом дўстлари билан Дамашқ шаҳрига сафар қилганларини эшитиб, у зотни ўлдириш учун йўлга чиқди ва Кавкаба дейиладиган жойда уларга етиб олди. Бироқ Исо алайҳис-саломга ҳужум қилишга чоғланиб турганида бир фаришта келиб, қанотининг учи билан унинг юзига урди ва кўзларини кўр қилди.
Павлос бу аҳволга тушганидан сўнг, қалбига Исо алайҳиссаломга имон келтириш фикри келди. Шунда дарҳол Исо алайҳиссаломнинг ёнларига борди ва қилмиши учун узр сўраб, у зотга имон келтирди. Руҳуллоҳ ҳам унинг узрини қабул қилдилар.
Павлос Аллоҳ таоло унинг сўқир бўлиб қолган кўзларини қайтадан очиши учун Исо алайҳиссаломдан қўлларини кўзига теккизишларини сўради. Исо алайҳиссалом эса:
"Дамашқ шаҳрининг шарқ тарафида, "Узун бозор"нинг ёнида яшайдиган Дайнанинг ёнига бор. У тузалишинг учун сени дуо қилади!" дедилар.
Павлос Дайнанинг ҳузурига келди. Дайна унинг тузалиши учун дуо қилди. Павлоснинг кўзлари аввалги ҳолига қайтди. У Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва Расули эканликларини тасдиқлаб, мана шундай гўзал имонга етишди.(Павлос) милоднинг 5-йилида Тарсусда туғилган, 67-йилда Римда ўлган. Павлик черковларининг қурувчиси бўлган христиан миссионери. Римга тобе Фариси яҳудийларидан бўлган. Асл исми эди. У Лука Инжилида муҳим ўрин тутади. Янги Аҳддаги ўн тўртта мактубдан иборат "Павлоснинг мактублари” бўлими унинг қаламига мансуб.) Бунинг натижасида Павлос номига бир черков қурилди. Ана ўша черков, Шом шаҳридаги машҳур Павлос черковидир. Бу черков, саҳобийлар (Аллоҳулардан рози бўлсин) Дамашқни фатҳ қилгунларига қадар мавжуд эди. У қай замонда вайрон этилганини эса энди баён қиламиз.

Ҳаворийлар Исо алайҳиссаломнинг аҳволлари борасида ихтилофга тушганлари
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва салафдан кўп олимлар айтишларича, Исо алайҳиссалом осмонга кўтарилганларидан кейин у зотнинг дўстлари бу борада ихтилофга тушдилар. Биз бу масалага Аллоҳ таолонинг: "Биз эса имон келтирганларни душманларига қарши дастакладик. Шундай қилиб улар устун келдилар” (Сафф сураси, 14-оят] ояти тафсирида тўхталган эдик.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва яна бир қанча киши айтадиларки, Исо алайҳиссаломнинг ҳаворийларидан баъзилари: "Аллоҳнинг қули ва расули бўлган Исо орамизда эди. Кейин осмонга кўтарилди!" дедилар. Бошқалари эса: "Исо, Аллоҳ (Тангри)дир!” дедилар. Яна бир қисми эса: "Исо, Аллоҳнинг ўғлидир!" дедилар.
Тўғри фикр - энг биринчиси. Кейинги икки фикр эса буюк бир куфрдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бу хусусда: "Сўнгра фирқалар Исо тўғрисида ўзаро ихтилофга тушдилар. У буюк кунга етган-да кофирларнинг ҳолларига "Вой"дир!" (Марям сураси, 14-оят) дейди.

Инжиллар борасида ихтилоф қилганлари

Христианлар - ичида нуқсони, сохталиклари бўлса ҳам - Инжилдан нақл қилиш борасида тўртта фарқли фикрга ажралганлар.
Исо алайҳиссаломдан уч юз йил ўтиб, буюк фалокатлар ва балолар содир бўлди. Тўрт патриарх, барча епископлар, роҳиблар, папалар ва руҳонийлар Исо алайҳиссалом тўғрисида ихтилофга тушдилар.(Илк даврда черковдаги Яҳудий асосли Тангри эътиқоди қарийб 1-асрнинг охирларигача Янги Афлотунча фалсафанинг таъсири ва яҳудийлар яшаган ерлардан ташқарида жойлашган Юнон-Рим ўзакли инсонларни христианлаштириш мақсади оқибатида ўзгаришларга учраган.) Шундан кейин бир жойга тўпланиб, Константинополь шаҳрини барпо қилган Рим ҳукмдори Константиннинг ҳакамлигида бир мажлис ўтказишди.(Ариус Янги Афлотунча фалсафа таъсирида қолиб, ошиқча кўринишдаги Тангри тушунчаси устида юргизган фикрларини илк маротаба Баукалис бош роҳиби бўлган вақти 318-йилда баён қилган.) Шу йўл билан улар илк консулни (милоднинг 325-йилида] сайлаган эдилар. Ҳукмдор Константин мажлисда кўпчилик маъқуллаган фикрни қабул қилди. Шунинг учун ҳукмдорга ўз фикрини маъқуллата олган бу кимсалар "Моликийя" (ҳукмдорчилар, қиролчилар)(Малкоийя калимаси сомий тилларда "қирол" маъносидаги "малик” ўзагидан (ибронийчада мелек, арабчада малик) келади. Сурёнийчада "Қирол тарафдорлари” маъносида малкайя малкоя (бирлик шакли малкай) шаклида ишлатилади. Исломий манбаларда малакийя, малканийя сифатида келади.) гуруҳи деб ном олишди. Булардан бошқаларнинг илгари сурган эътиқодий фикрлари эътиборга олинмади. Хусусан, Исо алай-ҳиссалом Аллоҳнинг қули ва Расулларидан биридир, деган фикрда собит қолган Абдуллоҳ ибн Ариус(Ариус милоддан кейин 256-йилда туғилган, 336-йилда вафот этган. У Искандариянинг Баукалис черковида хизмат қилган асли ливиялик зоҳид бир христиан эди.)га тобе бўлган гуруҳ эса бутунлай четга суриб ташланди. Шундан кейин улар чўлларда ва воҳаларда яшадилар. Черковлар, монастирлар ва узлатхоналар барпо этдилар. Зуҳд ҳаётига қаноат қилдилар. Бошқа бузғунчи фирқаларга қўшилмадилар.
Моликийя гуруҳи эса муҳташам черковлар қурди. Юнон меъморчилигига мурожаат қилиб, ундан фойдаландилар. Юнон меъморчилигида шимол тарафдаги Шимол юлдузига қараган меҳробларни шарқ тарафга бурдилар.

Байтул-Лаҳм шаҳри ҳамда Қумома черкови қурилиши

Рим ҳукмдори Константин Исо алайҳиссалом туғилган жойда Байт ул-Лаҳм шаҳрини барпо қилди. Онаси Елена эса яҳудийлар Исо алайҳиссалом деб ўйлаб хочга тортган кишининг қабри жойлашган жойда Қумома черковини қурдирди.
Яҳудийлар ҳам, христианлар ҳам куфрга кетдилар. Христианлар Аллоҳнинг дини, шариати ва китоблари ўрнига янги қонунлар ва ҳукмлар ўйлаб топишди. Жумладан, Аҳди Атик дейиладиган, Тавротга зид қонунлар ва ҳукмлар чиқардилар... Таврот ҳукми билан ҳаром қилинган баъзи нарсаларни ҳалол деб олдилар... Ўзларича ҳалоллаб олган нарсаларидан бири тўнғиз (чўчқа) гўштидир... Яна шарққа қараб намоз ўқидилар. Ваҳоланки, Исо алайҳиссалом фақат Байтул-Мақдис (Қуддус) даги Муаллақ Тошга қараб намоз ўқиганлар. Мусо алайҳиссаломдан кейинги барча пайғамбарлар, шунингдек Мадинага ҳижратларидан кейин - пайғамбарларнинг энг охиргиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам 16 ёки 17 ой давомида Байт ул-Мақдисга қараб намоз ўқиганлар. Кейинчалик у зот алайҳиссалом Иброҳим ал-Халил алайҳиссалом қурган Каъбага қараб бурилганлар ва ўша томонга йўналиб намоз ўқиганлар.
Христианлар черковларда тасвирлар, суратлар чиздилар. Бундан аввал ибодатхоналарда тасвирлар бўлмаган. Улар энг буюк куфр ва хоинликка асосланган "Омонат" номли ақида асосларини тўқиб чиқардилар.
Камина бу ақида асосларидаги айрим чиркин сўзларни, куфр қарашларни келтираман. Уларга ишонган, эътиқод қилган кимсалар жаҳаннам оташига йўл оладилар. Аллоҳ бундан бизни асрасин! Уларнинг эътиқодларида шундай асослар бор:
“Бизлар Аллоҳнинг бир ва ягона эканлигига, ҳар нарсани ҳудрати билан ушлаб туришига, осмонлар ва ерни, кўринган ва кўринмаган барча нарсаларни яратганлигига имон келтирамиз.
Асрлар аввал Отадан туғилган Аллоҳнинг ягона ўғли Исо Масиҳга ягона Рабб сифатида имон келтирамиз.
Исо нурдан бир нурдир, Ҳақ Тангридан келган бир Ҳақ Тангридир... У туғилган, лекин яратилмаган.
Отага жавҳар сифати билан тенг макрмдадир. Жавҳар ҳар нарсани яратган ва ушлаб турган нарсадир.
Инсониятни қутқариш учун осмондан тушган.
Руҳул-Қуддусдан ва иффатлик Марямдан пайдо бўлиб жасади шаклланган.
Мелатис (Мелетиус) ан-Набатий(Мелетиус/Милитиус - Мисрдаги Ликополис епископи. Черковнинг бошланғич тарихида бир қанча бўлинишларга сабаб бўлган мазҳаблардан бири ва хато қилган христианларнинг черковга янгидан қабул қилинишини осонлаштириш билан боғлиқ Мелитиан ҳаракатининг асосчиси ва бу ҳаракатга ўз исмини берган шахс) даврида ўлдирилиб хочга тортилган, алам ва азоб чеккан.
Дафн қилинганидан уч кун ўтиб, қайта тирилтирилган. Осмонга кўтарилиб, Отанинг ўнг тарафига жойлашган.
Ўликлар билан тирикларнинг чорасини кўриш учун яна жасади билан дунёга қайтиб келади. Унинг мулкига завол йўқдир. Руҳул-Қуддусдир, тирилтирадиган Раббдир. Отаси билан бирга отадан туғилган. Ўғлига ҳам сажда қилинади...
Исо пайғамбарлар орасида шарафлидир. У учун муқаддас ва жамловчи ягона черков бор. Гуноҳлар кечирилиши учун ягона бир покланиш маскани эканлигини тан оламан.
Исо қиёматга қадар ва ўликлар тириладиган вақтга қадар яшайди... Ҳар доим ҳаётдадир... Омин."

Ибн Касирнинг
"Қиссасул Анбиё" китобидан
Али Асқар Қосимов таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Миссионерлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase