close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда Русни Олтин Ўрдадан озод қилган Темурга ҳайкал қўйишмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Вазрлар Маҳкамаси томонидан «Ҳарбий тарихни ўрганиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, унинг доирасида Россия Федерацияси Самара вилотида, Кондурча дарёси бўйида машҳур жаҳонгир Темурга ҳайкал ўрнатишга конкурс ўтказиш кўзда тутилган.

У ерда 1391 бўлиб ўтган буюк жангда, Никонов солномсига кўра, 400 минг киши қатнашган. Шундан тахминан 200 мингини Олтин Ўрда хони Тўхтамишнинг аскарлари ташкил қилган бўлса, қолгани Амир Темурнинг лашкарлари эди. Иккала томондан ҳам юз мингга яқин киши ҳалок бўлган.
Бу маълумотлар, хусусан, совет тарихчиси Магамет Сафаргалиев томонидан «Распад Золотой Орды // На стыке континентов и цивилизаций…» китобида келтирилган бўлиб, у ўрта асрларда яшаб ўтган ва Амир Темур қўшини олий қўмондонларининг 18 та қабрини харитага туширган картограф Фра Маурога ҳавола қилади. Қолаверса, айрим бошқа тарихчилар, масалан, Аркадий Григорьев бу рақамлар бир неча баробар ошириб кўрсатилган, деб ҳисобларди.
Кондурча жанги Темур ва унинг кўмаги билан Олтин Ўрда тахтини эгаллаган Тўхтамиш ўртасидаги урушнинг якуний нуқталаридан бири ҳисобланади. Тўхтамиш Олтин Ўрда давлатининг аввалги қудратини тикламоқчи бўлиб, жанубий йўналишдаги ҳаракатлари билан Мовароуннаҳр ҳукмдори Темурни норози қилди.
Темурга Буюк Ипак йўлининг шимолий қисмини ўз назоратига ололадиган кучли Ўрда керакмасди. Ушбу йўналиш унинг ҳукмидаги Ўрта Осиё шаҳарлари бўйлаб ўтишини истарди ва 1385 йилда Тўхтамишга бўйсунадиган ҳудудларга бостириб кирди.
Темур қўшини анча уюшқоқ ва яхши тайёрланган бўлиб чиқди. Жанг пайтида Тўхтамиш отлиқ қўшинларининг биринчи ҳужумини ушлаб, ҳужумга ўтди ва кучли қанот ҳужуми билан Ўрдаликларни ағдариб ташлади. Уларнинг қўшини қочиб, тарқаб кетди. Тўхтамишнинг ўзи давлатининг шимолий ҳудудларида яширинди. У яна катта қўшин тўплашга муваффақ бўлди ва 1395 йил 15 апрелда Терек дарёсидаги жангда икки муросасиз душман учрашди, бу ерда Темур Тўхтамишни яна мағлуб этди. Бу зарбадан энди ўзига келолмаган Тўхтамиш кучини йўқотди ва Сибирга қочишга мажбур бўлди ва у ерда 1406 йилда замонавий Тюмен яқинида вафот этди.
Темур эса Волгадан ўтиб, Ўрданинг бутун ҳудуди бўйлаб олов ва қилич ўйнатиб ўтди, Волга савдо йўлидаги шаҳарларини вайрон қилди. Қоидага кўра, у томонидан вайрон қилинган шаҳарлар бошқа тикланмади. Бу асосан Осиё ва Европа ўртасидаги транзит савдосидан олинадиган солиқлар ҳисобига яшаган Олтин Ўрда давлатининг иқтисодий базасига путур етказди.
Бу воқеалар ўша давр учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўрданинг турли улусларини, шу жумладан Московияни алоҳида қилиш ва уларнинг алоҳида хонликларга айланиши учун шароит яратди. Олтин Ўрданинг сўнгги хони Кичик-Муҳаммад 1459 йилда вафот этгач, у ягона давлат сифатида мавжуд бўлишни тўхтатган, деб ҳисобланади. Шундай қилиб, мўғулларнинг барлос қабиласидан бўлган Амир Темур Чингизий Тўхтамиш ҳокимиятини йўқ қилди.
Темур ва Тўхтамиш ўртасидаги уруш нафақат Олтин Ўрданинг заифлашиши ва парчаланишига, балки Москва Буюк князлигининг мустаҳкамланишига ҳам катта ҳисса қўшди. 1480 йилда Қрим хони билан иттифоқ тузиб, Москванинг Буюк князи Иван III Катта Ўрда хони Ахматга очиқ эътироз билдиришдан қўрқмади, у аллақачон машҳур "Уграда туриш" пайтида рус ерлари ҳукмдорини бўйсундиришга кучи етмаслигини англаб, орқага чекинди. Бу Россия марказлашган давлати тарихининг бошланишини англатади, деб ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, Сока ва Кондурча дарёлари оралиғида Темур қўшини жойлаштирилганлиги тахмин килинган жойда ёдгорлик белгиси қўйилган. Темурга ҳайкал ўрнатиш масаласи ҳалигача очиқ ва бу борадаги якуний қарор ҳалигача қабул қилинмаган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase