Улар Шимолий Америкага замонавий Россия ва Аляска ҳудуди орқали 12 000 йил аввал ўтганлар.
Колумб даврида кўпчилик ерни текис деб ҳисоблаган. Аммо қадимги юнонлар ерни думалоқ деган бўлсалар ҳам, мусулмонларнинг олтин даврида математик ва бошқа йўллар билан ер шарсимонлиги аниқланган ва унинг ўлчами аниқланган ва 4 фоизгагина ҳато қилганлар. У вақтда ўз назариясини исботлаш мақсадида ақлдан озган олимлар денгизга йўл олганлар, бу тарихий воқеалар ҳақида тарихий маълумотлар бисёр.
Мусулмонлар Испанияси
Буюк мусулмон тарихчи ва жуғрофия соҳасининг олими Абул Ҳасан Маъсудий 956-йили Андалусиянинг ғарбига саёҳат қилганини ёзган. Уммон ортидан қуруқликни топиб, у ердаги маҳаллий аҳоли билан савдо-сотиқ қилиб Европага қайтганини ёзади. У ўз асарларида ўша ерларни “номаълум ерлар” деб ёзган.
Мусулмон Испанияси, мусулмонларининг Шимолий ва Жанубий Америкага қилинган яна иккита саёҳати ҳақида манбаалардан топиш мумкин. Биринчиси 999 йили Гранада шаҳридан ибн Фаррух деган зот тамонидан амалга оширилган. Иккинчи саёҳат ҳақида Сицилиядаги қирол Рожер Иккинчи қошида меҳнат қилаётган Идриси зикр қилиб ўтган. У Лиссабондан бир гуруҳ мусулмонлар 31 кун давомида саёҳат қилгани ва Кариб денгизи оролларигача сузиб борганини ёзади. У ерда маҳаллий аҳоли уларни асир қилишади. Охир оқибат, улар туб аҳоли орасида араб тилини билган таржимон туфайли озод этилади. Шундай қилиб, юқорида зикр қилинган фактлар Араб дунёси ва Америка ўртасида контактлар бўлганини тасидқлади.
Ғарбий Африка
Колумбгача Америка билан алоқа қилиб турган яна бир мусулмон дунёсининг бир қисми бор. 1300-йиллар катта қудратга эга бўлган Мали мамлакати мавжуд эди. Унинг энг таниқли ҳукмдори Манса Мусо эди. У ҳукмронлик қилган даврлар ичида 1324-йилда ташкил қилинган ҳаж мавсуми тарихда қолган.
У 60 000 одам учун карвон ҳозирлади ва у қаерда бўлмасин, хатто Мисрда ҳам ўзининг ҳокимиятга келган воқеасини гапириб берар эди. Унгача иқтидорда унинг акаси Абу Бакр ҳукмронлик қилган экан.
Абу Бакр ҳукмронлик даврида Атлантика уммонини тадқиқ қилиш учун у 400 кемасини юборган экан. Ўшанда фақат биттагина кема узоқдаги ерлар ҳақида хабар олиб орқага қайтган. Бундан сўнг Абу Бакр 2000 кемани юборибди, уларнинг бирида ўзи ҳам бор экан. Ҳали ҳеч ким кўрмаган ва эшитмаган ўша ерларни ўз кўзлари билан кўришни истаган экан. Шимолий ва Жанубий Америка қитъаларига уюшитилган сайёҳат натижалари ҳақида ҳеч қандай манбалар қолмаган. Бироқ, Янги Ерда бу воқеаларни тасдиқлайдиган жуда кўп архилогик топилмалар топилган.
Биринчи бўлиб келган ва маҳалий жойларни босиб олган илк испан денгизчилари Малида истиқомат қиладиган маданика тилига яқин ёзувларни топишган. Бунга ўхшаш ёзма ёдгорликлар АҚШ ҳамда Жанубий Американинг Миссисипи дарёси ёнида ҳам топилган. Аризонада эса: “Филлар касал ва дарғазаб” деган ёзув топилган. “Ҳозир жуда кўп филлар касал” деган ёзув билан филнинг чизилган расми ҳам топилган. Эҳтимол, Мадинка халқи ўзлари билан филларни ҳам Америкага олиб ўтишган.
Ўсмонийлар салтанати
1929-йили Истанбулда ажойиб бир нарса кашф қилинди. Ўсмонийлар даврида, 1513 йили чизилган харита топилди. Харитани машхур Пирий Райс чизган экан. Пирий Раис машҳур турк денгиз сайёҳидир. У 1465 йилда Караман вилоятида туғилган. Пирий Раис дунёда замонавий картографиянинг отаси ҳисобланади. У чизган иккита дунё харитасининг бўлакчалари шу кунимизгача етиб келган. Пирий Раис чизган машҳур хариталарнинг биринчиси 1513 йилда чизилган. У 60x85 см. ўлчамда бўлиб, 1517-йилда Мисрда Ёвуз Султон Салимга такдим этилган.
Харитада Испания, Ғарбий Африка, Атлантика океани, Американинг ўша даврларда билинган қисмлари ва Антил ороллари бор эди. Бу харита Христофор Колумб Америка қитъасига оёқ босгандан 10 йиллар кейин чизилган энг қадимий Америка харитаси ҳисобланади. Пирий Раисга оид иккинчи харита эса 1528-йилда чизилган ва 68x69 см ўлчамда бўлган. Унда Атлантика океанининг шимолий соҳиллари, Шимолий ва Марказий Американинг қуйи қисмлари тасвирланган эди.
Хариталар кандай топилди?
Пирий Раиснинг хариталари 1929-йилда Истанбулдаги Тўпқопи Саройида умумий тартибга келтириш асносида музейлар мудири Ҳалил Адҳам Элдам томонидан топилган.
1935-йилда Тарих муассасаси Юсуф Оқчуранинг изоҳлари билан хариталардан бирини рисола шаклида чоп этди. 1939-йилда турли мамлакатларнинг газета ва журналларида харита нашр қилинди.
1956-йилда Жоржтоун Университети Пирий Раиснинг харитаси мавзусида радиода очиқ мунозара ўтказди. Мунозарада иштирок этган барча олим ва мутахассислар Пирий Раиснинг харитаси фавқулодда ажойиб кашфиёт экани тўғрисида бир хулосага келдилар.
Харита техник жиҳатдан мукаммаллиги билан бирга, ўрта аср хариталарида учрайдиган хато ва камчиликлардан ҳам холи эди. Харитада аниқланган жойлар чизилган, аниқланмаганлари эса бўш қолдирилганди. Бугун илмий давралар, Пирий Раис харитасини Шимолий Американинг энг қадимги, энг оригинал ва илк илмий харитаси ўлароқ қабул қилишмокда.
Пирий Раиснинг харитаси «Сунъий йўлдошлар ва фазо кемаларидан олинган Ернинг фотосуратлари билан солиштирилганда, унинг ҳақиқатга жуда яқин экани, ўлчамлари ҳам инсонни ҳайратда қолдирадиган даражада аниклиги маълум бўлган. Натижада кўпчиликда жуда катта қизиқиш ҳам уйғотган. Сунъий йўлдош ва ракеталар бўлмаган XVI асрда бундай хаританинг қандай чизилгани ҳозиргача кишиларни кизиқтириб келмоқда.
Пирий Раиснинг харитаси олимлар томонидан жуда кўп текширилган: Америкалик картограф Арлингтон Малери ва Америка денгиз флотининг харита чизувчиларидан Волтерс, Вестей обсерваторияси мудири Лайн хам шулар жумласидандир. Барчалари хариталарнинг тўғри эканлигини қайд этганлар.
«Science et vie» номли илмий журналнинг 1960-йил сентябр ойидаги сонида шундай ифодалар ёзилган:
«Пирий Раис чизган илк харита устида Америка Гидрография марказининг олиб борган текиширув ва тадқиқотлари қам, бу хариталарнинг ҳозирги кундаги денгиз хариталари билан айнан бир хил эканини кўрсатди ва кўпчиликни таажжубда қолдирди».
Профессор Чарлез Хепгуд ва математик олим В. Страчен харита устида охирги ишлаган олимлардандир. Улар фазо кемасидан олинган фото суратлар билан Пирий Раиснинг хариталарини солиштирганлар ва жуда кўп нуқтада айнан ўхшашлик топганлар.
Хепгуд ва Страчен бу ҳақиқатнинг сирини билолмаганларидан, бу хариталар жуда эски ва манбаси аниқлаб бўлмайдиган хариталардан нусха кўчириб чизилганини фараз қилиб изоҳламоқчи бўлдилар. У эски хариталарнинг эса яна ҳам эскиларидан олинган деган ғалати иддаоларга ҳам боришган. Илк ва энг қадимги хариталарнинг қачон чизилганлиги саволи эса жавобсиз қолаверган. Баъзилари эса энг эски хариталарни 200-300 минг йил аввал яшаган, фазодан келган мавжудотларнинг цивилизацияси томонидан чизилганини хаёл қилганлар. Ҳатто Эрик Ван Данкен бу хариталарнинг Пирий Раис давридаги имконлар билан чизилишини акл ва мантиққа тўғри келмайди, дея бир китобда қуйидаги ифодаларни ёзишдан қам ор қилмаган:
«Бу хариталар шунчалик аниқ шаклда чизилишига имкон бўлиши учун ё Пирий Раиснинг ёки ёрдамчиларнинг учишни билишлари ёхуд фотосуратга тушириш кобилиятлари бўлиши керак эди. Модомики, Пирий Раисда бундай имконлар бўлмаган экан, демак бошқа цивилизациядаги мавжудотлар чизган харитадан нусха кўчирган дейиш мумкин. Уларни XVI асрда чизилганини кабул этсак ҳам, қандай чизилгани ҳақида бундан бошқача изоҳ қилиб бўлмайди. Харитада Жанубий Американинг шарқий соҳили Африкага мос равишда тўғри чизиб кўрсатилганини кўришингиз мумкин. Бразилиянинг кўп сонли дарёлар қуйилаётган соҳиллари мисли кўрилмаган даражада аниқ кўрсатилган. Гарчи Рейс, Колумб маълумотларидан фойдаланган бўлсада, Колумб аслида ҳеч қачон Жанубий Америкада бўлмаган. Демак, харитачи бу маълумотларни анча олдинги мусулмон манбаларидан олган бўлиб чиқади. Бундан ташқари, харитага Анд тоғлари ҳам киритилган, бу тоғлар ҳақида эса европаликлар 1520 йилдан кейин, ушбу харита пайдо бўлганидан ўн йиллар ўтганидан сўнг билганлар. Бу маълумотларнинг бари, Пири Рейс ўз харитасини анча олдинги манбаларга асосланиб чизганини исботлайди. Информаторлар эса европаликлардан анча илгари жанубий Америка тўғрисида тасаввурга эга бўлганлар. Ушбу артефакт мусулмонларнинг Жанубий Американи Колумбдан анча олдинроқ тадқиқ этганларини исботловчи энг салмоқли далил бўлиб қолмоқда.
Пирий Раис ва Америка қитъаси
Пирий Раис денгиз йўлбошчилиги соҳасида илк асар бўлиш моҳиятини мужассамлаштирган машҳур китоби «Китобул-Баҳрия»да Америка қитъаси ҳақида шундай дейди:
«Баҳри мағриб (Атлантика океани) Септа бўғозидан, ғарбга томон 4000 мил кенгликдаги улкан уммон бўлиб бу уммоннинг бир учида Антилия (ҳозирги Америка) қитъаси жойлашган.
Китобнинг 78-бетида эса Антилия қитъасининг (яъни Американинг) ҳижрий 870, (милодий 1465) йилда топилганини айтиб ўтган. Бу сана Христофор Колумбнинг Америкага саёҳатидан роса 27 йил олдинги санага тўғри келади. Демак, хулоса қилиш мумкинки, Америка қитъасини Колумбдан олдин мусулмонлар билишган ва боришган ҳам.
Колумбда бор аламим мани...
Мана шу далил-ҳужжатларнии хисобга олиб хам нега Колумбнинг 1492-йилдаги саёхатига катта урғу берилади?
У ўз ушбу қитъани биринчи бўлиб кашф қилмаганини билганми? Колумб Испаниядан кетган даврда, Реконкиста охирги мусулмонлар империясини яксон қилган эди. Ибериянинг кўпчилик ахолиси мусулмон бўлиб, бу аҳоли Исломнинг олтин давридаги билимларидан хабардор эди. Қолаверса Колумбнинг атрофидаги одамларнинг кўпчилиги насронийларнинг католик оқимига ўтишга мажбур қилинганлардан эди.
Колумбнинг ёзишича, маҳаллий ахолининг тилла тақинчоқлари, Ғарбий Африка мусулмонларининг тилло безакларига жуда ўхшаш эди. Ундан ташқари у маҳаллий ахоли сўзлашув тилларида араб сўзларини хам учратган эди. Маҳаллий ахолини қора танли одамлар билан хам савдо-сотиқ қилганлари тўғрисида ҳам маълумотлар ёзиб қолдирган эди.
Хулоса
Демак, Американи Колумб кашф қилгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқат эмаслиги очиқ-ойдин бўлиб бормоқда. Албатта, Колумб даври, жаҳон тарихида катта ўзгаришларга бой бўлиб, бу ўзгаришлар Америка ва Европада истиқомат қиладиган одамларнинг яшаш тарзларини ўзгартириб юборди. Нима бўлганда ҳам Шимолий ва Жанубий Американинг кашфиётчиси у эмас.
Араб ва ўсмоний турклар Колубмдан олдин Янги Ерларга келиб кетгани ҳақида жуда кўп далил-ҳужжатлар бор. Шундай бўлса ҳам тарих ҳақида ёзилган китобларда ҳалигача Колумб ҳақида гапириб ётишибди. Тарихни қайта кўриб чиқиш керак ва кенг оммага ҳақиқатни етказиш зарур.
Манбалар асосида Абу Муслим тайёрлади