Насронийликнинг илк кунларига баҳо бериш учун узоқ тарихий ўтмишга, яъни Исо алайҳиссалом туғилган даврларга қайтиш керак, ўша даврдаги диний ҳолатни ўрганиб чиқиш керак.
Фаластин (Исо алайҳиссалом туғилган жой) қадимги тўртта цивилизация марказида жойлашган. Шимолда оракуллар ва турли хил музалар ва Гомер каби шоирлар, Арасту ва Афлотун каби файласуфларни бағрида ўстирган юнонлар юрти бўлса; жанубда мажусийлик, зардушийлик ва Митрик олиҳаларга сиғинадиган форслар юрти; Шарқда Таммуз дини ҳукмрон бўлган Бобил; Ғарбда Осирис, Исида ва бошқа афсонавий маъбудаларга сиғинадиган Миср жойлашган эди. Шундай қилиб, бу макон қадимги цивилизациялар туташган ва бир-бири билан қоришган марказда жойлашган эди. Бани Исроил ўғлонларининг ерлари Фаластин мазкур цивилизациялар ўртасида ноёб ҳолати- ўз дини ва анъаналари билан ажралиб турарди. Бу ерда жуда кўп пайғамбарлар чиқиб “бутун оламдан афзал қилган халқини” тўғри йўлга бошлаб турарди.[1] Исо алайҳиссалом келишидан юз йил олдин турли хил динларнинг қоришуви юз бергани тарихдан яхши маълум.[2] Яҳудийларнинг яккахудолигини Афлотун издошлари баҳс қиларди ва янги динни барпо қилиш учун юнон ва форсларнинг динларидан фойдаланишган. Бу жараёнлар яҳудийларнинг ортодокс менталитетига турли хил таъсир қилган ва охир оқибат яҳудийлар бир нечта мазҳабларга бўлиниб кетди. Исроил уйи шу тарзда бир нечта– фарисей, ессей ва бошқа жуда кўп гуруҳларга, фирқаларга бўлиниб кетди. Буларнинг ичида ессейлар яҳудийлар ақидасига чет эл колоритини киритишга ҳаракат қилганлар.
Насронийлик Исо алайҳиссалом рисолатларидан ташкил топди, деган ва кенг тарқалган янглиш тушунча бор. Исо алайиҳиссалом даъват қилган таълимот Аллоҳ таолодан эди, насронийлик эса (ёки, Бернард Шоу айтмоқчи, "крест - ианство") Исо алайҳиссалом таълим берган дин эмас, хатто унга яқин ҳам келмайди. Адашиб кетишди. Насронийлик Исроил уйида туғилган бўлса ҳам, бироқ у гўдаклигида кўкракдан ажратилиб мажусий динлари бағрига ташланди. Шундай қилиб, унга яҳудийликдан бироз мерос тегиб қолди. Ҳозирги, кўриниш қуёшга сиғиниш динларининг асосий белгиларидир. Исо алайҳиссалом “адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи”ни[3] ўзига эргаштирган ва уларга Ҳақни даъват қилган. Яҳудийлар ва яҳудий эмаслар унинг даъватларини тингламади ва ҳатто уни ўлдиришмоқчи ҳам бўлди. Бахтсизлик рўй бермаслиги учун, Аллоҳ таоло уни осмонга кўтариб, нажот берди.[4] Исо алайҳиссаломнинг бечора шогирдлари чўпонсиз қолган тўдага ўхшаб қолди ва ҳамма уларни тарк қилди. Яҳудий ва мажусийлар тарафидан Исо алайҳиссаломнинг рисолатларига қилинган ҳужумлари оқибатида бу тоза рисолатни булғаб ташлади, мажусий бутларини ҳам янги номлар билан янги динга киритишди. Баъзи сохта шогирдлар бош кўтаришди ва ҳақиқий шогирдлар ўрнини эгаллашди. Пайғамбарнинг оз сонли издошлари Қуддуси шарифда қолган эди. 70 йилларда Қуддуси шарифдаги ибодатхона вайрон қилингач улар тарқаб кетишди ва Исо алайҳиссалом рисолатларини тарқтмоқчи бўлган бироқ бу ишда муваффақият қазона олмади.
Шу вақт яҳудий Павлус (аввалги исми Савл) Антиохияда муқобил черков ташкил қилди. У уч хил турдаги одамларга дуч келди; биринчи, Исо алайҳиссаломнинг жуда кам сонли издошлари, улар аксари устозларига номигагина содиқ бўлган; иккинчидан, Исо алайҳиссаломга қарши душманлик қилган яҳудийлар; ва ниҳоят шариатни бало деб билган яҳудий бўлмаган мажусий, мушриклар. Уларни Исо алайҳиссалом ит, деб айтган.[5] Яҳудийлар буларни шартидан ташқари ушлашга ҳаракат қилиб, уларни гуноҳкор ва амаллари учун балога йўлиққан деб ҳисобларди. Шу тарзда яҳудий бўлмаганлар, мажусийликни ўзларига дин қилиб олди. Павлус ўзини ҳаворий деб эълон қилди. У Исо алайҳиссаломнинг ҳақиқий ҳаворийлари билан ҳам учрашган ва уларнинг заиф тарафларини жуда яхши билган. У асосан яҳудий бўлмаганларга даъват қилишга ҳамда барча сайъи-ҳаракатларини уларга қаратишга қарор қилади. Уларнинг орасидан ўзига жуда кўп тарафдорлар орттирди. У юнон фалсафаси таълим бериладиган ва юнон менталитети учун бирламчи манба бўладиган Тарс деган шаҳарда дунёга келди.[6] Рисолатга алоқаси бўлмаган одамлар ва миш-мишлар орқали етиб келган Исо алайҳиссалом рисолатларига юнонларнинг ғояларини олиб кирган муҳим шахс бўлди. Павел фаолияти Исо алайҳиссаломнинг ҳақиқий издошлари орасида ҳеч қандай обрўга эга эмас эди. Энг камида унинг иккита шогирди Петр ва Варнава уни тарк қилган.[7] Петр ундай одамлардан эҳтиёт бўлинглар, деган.[8] Янги Аҳд Исо алайҳиссаломнинг укаси деб айтган Яқуб ҳам уни “ақлсиз одам”, деб айтган.[9] Яқуб Павлусга юборган мактубида унга ёзади: “Ҳолбуки, сизларнинг димоғингиз кўтарилиб, кеккайиб юрибсизлар. Ҳар қандай кеккайиш эса ёвузликдир”.[10] Ёки мана бу каби у ўзи ҳақида қилган эътирофида шундай дейилган: “Агар менинг ёлғончилигим туфайли Худонинг ҳақиқати янада улуғроқ бўлар экан, менинг устимдан гуноҳкор деб ҳукм чиқарилиш тўғри бўладими?”[11]
Ҳақиқатда эса, Исо алайҳиссаломнинг энг биринчи шогирдлари Павлуснинг макр-ҳийлаларидан қўрққан, агар Варнаванинг (12 шогирднинг бири) аралашуви бўлмаганида улар унинг Исо алайҳиссалом шогирди эканига ишонмаган бўларди.[12] Бироқ, Павлус жуда қаттиқ ўжар одам эди ва қисқа вақт ўтиб энг биринчи 12 шогирддан ҳам ошиб тушди. У ягона қонун чиқарувчига айланди: У Исо алайҳиссаломнинг ҳақ таълимотини ўзига келаётган ваҳий[13] деб таъвил қиларди. У шу тарзда Исо алайҳиссаломнинг рисолатларини юнон мушрикларининг ибодатхоналарига олиб кирди ва Исо алайҳиссалом таълимотлари ўрнига ўзи янги Павлус “крест – инство”синини жорий қилди. Насронийлик тарихчиларининг аксари бу диннинг асосчиси Исо алайҳиссалом эмас, балки айнан Павлус эканини айтишади. Бу ҳақда Доктор Иоханнес Висе: “Павлус тақдим қилаётган Масиҳга иймон кетлириш, Исо алайҳиссалом даъватларига нисбатан янги бидъат эди”, деб айтади.[14]
Цюрих университетида бир вақтлар илоҳият фанлари бўйича профессор бўлган Доктор Арнольд Мейер: “Агар биз насронийлик деганида, ер юзидаги инсониятга алоқаси бўлмаган ва бокира туфайли инсон шаклига келган ва хочда ўзини қурбон қилган Худонинг ўғли Масиҳ деб ишонадиган бўлсак, бу динни роббимиз эмас, балки Павлус ўйлаб топгандир.[15]
Алалоқибат Павлус муваффақият қозонган бўлса ҳам, аввалида у илк насронийлик таъсирини бартараф қилишда катта қийинчиликларга дуч келган. Вақти-вақти билан унга қарши гап-сўзлар чиқиб турган. Сўнг у мустаҳкам ўрнашиб олди. Ҳатто II асрда ҳам уни “бидъатчилар ҳаворийси” дейишар эди.[16] Бундай муҳим, фитналарга тўла бир замонда на Янги Аҳд на муқаддас ҳаворийларнинг бошқа асарлари бор эди. Исо алайҳиссаломга эргашувчилар учун қўлланма бўладиган Исо алайҳиссаломнинг даъватлари, маърузалари ҳам жам қилинмаган эди. Уларнинг муқаддас китоблари Эски Аҳд бўлиб, Исо алайҳиссалом рисолатларининг ҳақлигини исботлаши учун ундаги башоратлардан фойдаланишар эди.[17] Исо алайҳиссалом даъват қилган Инжил[18] йўқолган ёки атайин йўқ қилинган ва уларнинг ўрнини сохта шогирдлари ёки номаълум одамларнинг инжиллари билан алмаштирилган эди. Бундай сохта асарларни одамларга тан олдириши учун, бу асарлар Исо алайҳиссаломнинг ҳақиқий шогирдларига нисбат берилар эди.
Баъзи апокриф инжиллардан ташқари[19] синоптик хушхабарлар (Аввалги учта канонлаштирилган инжил) ўша давр маҳсули ҳисобланади. Бу қадар жуда кўп инжил ва бошқа муқаддас ёзувлар насронийлар жамоатини фирқаларга бўлиб ташлади. Уларнинг ҳар қайсисининг ўз ақидалари бор эди. Эбонийларни юқорида зикр қилинган Яқуб бошқарар эди. Яна бошқа салмоқли фирқаларнинг бир Насронийлар ёки христианлар бўлиб, уларнинг пешвоси Яҳё пайғамбар эди. Ушбу икки фирқа Павлуснинг ҳаворийлигини тан олмаган. Яқуб эса Исонинг Худо эканини ҳам тан олмаган.[20] Бундан ташқари, Мартсион деган кимса гностик таълимотидан таъсирланиб анъанавий таълимотдан узоқлашди ва мартсионийлар деган фирқа эътиқодига асос солди. Бу фирқа VIII асргача мавжуд бўлган.[21] Худди шу тарзда Монтанус деган шахс ҳам монтанийлар фирқасига асос солди. Унинг айтишича, у Инжилда ваъда қилинган Параклетдан илҳомланган.[22] Павлус, Юҳанно ва Яҳудонинг бир мактуби (булар айни вақт Янги Аҳд таркибига кирган) ўша даврдаги янги таълимот ичида қайнаган фитна олови ва бу олов ҳар қандай чегарадан ўтганига далил бўлади. Буларнинг ҳаммаси янги дин учун бирон бир яхшилик келтирмаслиги аниқ эди. Аксинча, буларнинг ҳаммаси фирқачиликдан далолат эди. Охир оқибат ақийда масалаларида Шарқ Ғарбга мухолиф бўлиб қолди.
Иккинчи асрда ҳам ҳолат ўзгаргани йўқ. Нероннинг насронийларни тақиб қилиши оловга май сепганидек бўлди. Янги жамоа аъзолари ўз имонлари учун таъқибга учрадилар. Янги дин бузғунчи ва ҳукуматга қарши, деб эълон қилинди. Баъзи насроний муаллифлар, Рим ҳукумати насронийларни оммавий қирғин қилган, дея жуда ошириб юборишган. Булар анча бўриттириб юборишган. III асрда яшаб ўтган Ориген: “Фақат баъзилар аҳён-аҳёнда насроний дини учун ўлдирилган, уларни осон санаш ҳам мумкин”, деб ёзади.[23]
Таъқибларнинг миқёси қанчалик бўлмасин, буларнинг насронийлик тарихига таъсир қилганига шуба йўқ. Юнон ва митрачилар бу ҳолатдан унумли фойдаланиб, сўнгги зарбасини берди. Мажусийликка қайтиш ҳақида гап бўлиши мумкин бўлмасада уларнинг бегона ғоялари ўз таъсирини ўтказди ва бу нарса, охир оқибат, аста-секин гўрга олиб борадиган заҳар каби бўлди.[24] Ушбу асрда тўртинчи Хушхабар ҳам пайдо бўлди.[25] Ва яна ушбу аср насронийлар фирқаларга бўлиниб кетишининг гувоҳи бўлди. Зикр қилинган фирқалар бегона ва зарарли ғоялар таъсирига қарши тура олмади, натижада, янада бир-бирига қарши бўлган фирқалар сони кўпаяверди. 200 йил черков тарихида илк бор Тертуллиан тарафидан “Муқаддас учлик” (троица) истилоҳи ишлатилди. Ушбу асрда гностик ва марциончилар ҳаракати пайдо бўлди. Анъанавийчилар бу ҳаракатларни бидъат деб эълон қилди.
III асрда черков даҳшатли ихтилофлар ичида қолди. Ички ихтилоф ва бўлиниш ташқи таъсирлар билан Исо алайҳиссаломдан қолган оз рисолат изларини ҳам йўқ қилиб юборди. Бунинг ўрнига мажусийликка яқин бир дин пайдо бўлди. Таниқли тарихчи, Г. Уэллс бу ҳақда ёзади: “Насроний ўз даврининг халқ динларининг ритуалларини аста-секин қабул қилиб олгани табиийдир... бир қўшимча бошқа қўшимчалардан кейин келаверган. Оригинал инқилобий таълимотлар, деярли аста-секинлик билан бу каби одатий қўшимчалар билан дафн қилинди.[26]
Гуноҳларни ювиш ва гуноҳлар эвазига қурбонлик қилиш, мажусийликдаги чўқинтириш, Худо ҳақидаги учлик ақидаси (Худонинг учта юзи бор деб билиш), Худонинг ўғли ҳақидаги афсоналар бир пайтлар қуёшга сиғинадиганларнинг диний тамойиллари эди, бир кун келиб эса, насронийлик динининг асосларига айлана бошлади.
Фаустус (IV аср ёзувчиси) Маъсуд Августинни “Сиз мажусийликдаги қурбонликларни ўзларингизникига алмаштирдингиз; уларнинг маъбудлари ўрнини сиз ҳурмат қиладиган шаҳидлар эгаллади. Ўлганларингизни шароб ва базмлар билан рози қиляпсизлар; сизлар мажусийларнинг дабдабали байрамларини нишонлаяпсизлар; сизлар мажусийларнинг қуёшга топинишини байрам қиляпсизлар; уларнинг урф-одатларини эса ҳеч қандай ўзгаришларсиз қабул қилдингизлар. Агар улардан алоҳида мажлисларингиз бўлмаганида мажусийлардан сизларни ҳеч ҳам ажратиб бўлмасди” деб айблаганида ҳақ эди.[27]
Бу жараёнлар таъқиблар кўламини пасайтирди ва натижада жуда кўп мажусийлар насронийликни қабул қила бошлашди.
242 йили форслардан бўлган Маний ўзини Исо алайҳиссалом башорат қилган параклет, деб эълон қилди. Яҳудийлик, эллин ва насроний таълимотларининг синтези рўй бериб яҳудийлар ва мажусийларни рози қиладиган янги таълимот бўй кўрсата бошлади. Бу таълимот ўрмондаги ёнғин каби тарқалиб насронийликка рақобат қила бошлади ва сезиларли даражада насронийлик тафаккурини булғади.[28] Бу секта Исо алайҳиссаломнинг вакили ҳисобланган ўз раисига ва 12 шогирди –ҳаворийларига эга эди.[29] 277 йили Форсда Маний хочга осилди ва танасидан териси шилиб олинди.[30]
IV аср воқеалар ривожи ўзгача тус олиб кетди. 302 йил аввал жоҳил бўлган император Константин насронийлик динини қабул қилди. Насроний давлат динига айланди. Сўнг, Милан эдикти эълон қилинди. Мазкур эдиктга кўра, виждон эркинлиги таъминланадиган ва ҳеч кимни бирон бир динга мажбур қилмаслик тамойиллари бор эди.[31] Ва истаган одам насроний динига эркин эътиқод қилиши ва бунинг учун махсус рухсатнома олиши шарт эмас, дейилганди.[32]
Императорнинг ўзи эса, барча фирқаларни бирлаштириш учун турфа чораларни ишга солди.
Бу асрда черков ўз тарихида кўрмаган ақидавий фирқаланишларни бошидан кечирди. Арий исмлик Искандария архиепископи, Исо алайҳиссаломни Худо эмас деб чиқди. Бу эса ўз навбатида насроний доираларининг норозилигини уйғотди. 325 йил император Константин Никеяда руҳонийлар мажлисини ўтказди. Унга 2000га яқин епископ чақирилди ва уларнинг 318 таси мажлисда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.[33] Бу мажлис 20 майдан бошланиб, 25 июлгача давом этди. Масжлисда Никея номи билан машҳур бўлган ақидавий таълимот ишлаб чиқилди.[34] Бу мажлис Арий ва яна мажлисда иштирок этаётган иккита епископни қоралади. Эдвард Гиббоннинг айтишича, “Арий асарларини ўтга ёқиш буюрилди ва бу асарлар кимда топилса, ўлимга ҳукм қилинадиган бўлди.[35] Арий мағлуб бўлди, аммо Исо алайҳиссаломни Худо деб айтувчи ақидани мажбурлаб сингдириши черков учун жуда қимматга тушди. Мазкур мажлисда Исо алайҳиссалом “Худоларнинг Худоси, нурларнинг Нури, Энг илоҳий” деб эълон қилинди.[36] Жамиятнинг зиёли қатлами ҳали ҳам Арий тарафида эди ва улар қаттиқ қўллик билан бостирилиши лозим бўлди. Арийчилик жуда машҳур бўлиб кетганидан насронийларнинг олими Иеремея: “Бутун дунёнинг Арий тарафида турганидан нола чекар ва ҳайрон эди”, деганди.[37]
Вилл Дурант ёзади: “Буюк мубоҳаса... Никейдаги руҳонийларнинг мажлиси билан ҳам барҳам топмади. Жуда кўп епископлар ҳали ҳам Арий тарафини олар эди.... Никей ақидаларига содиқ қолган руҳонийлар черковлардан оломон тарафидан зўрлаб чиқарилди: ярим асар ичида насронийлик унитар бўлади ва Исо алайҳиссаломни илоҳ дейиш ғоясидан воз кечилади, деб ҳисобланган. Ҳар бир епископни қўллаб-қувватлайдиган ўз фирқалари бор эди. Бир-бирларига қарши бўлган фирқалар кескин қарама-қаршиликларга берилиб кетди, бу тўқнашувларда жуда кўпчилик вафот этди.[38] Зўравонлик ва қонли тўқнашувлар саҳнаси, минглаб одамларнинг ҳаётдан кўз юмиши ўша даврнинг ўзига хос хусусиятларилдандир. Искандарияда бўлган Арий бу фитналарнинг маркази эди. Гиббоннинг таъкидлашича, шундай тўқнашувларнинг бирида “уч минг бир юз эллик” одам ўлдирилган экан.[39]
Дюраннинг сўзларига кўра, эҳтимол, икки йил ичида (342-343) Рим империяси тарафидан таъқиб қилинган ҳамда ўша йилларда ўлдирилган насронийлардан ҳам кўп бўлган. Буларнинг ҳаммаси черковнинг диний тоқатсизлигига далил эмасми?
Дюран сўзларидан иқтибос келтирамиз: “Зафар топган черков тоқатликка даъват қилмай қўйди; у худди давлат исён ва бўлгинчиликка қарагаднидек, шахсий иймонга нисбатан душманлик назари билан қарай бошлади”.[40] Уилфред Бриггс ёзади: “Константинополдан сўнг, дунёвий ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши билан черков ҳаракатида диннинг “католик” ғоялари билан боғлиқ маълум бир диний тоқатсизлик тамойили тобора ойдинлаша бошлади”.[41]
Бу каби тартибсиз туғёнлар алал-оқибат жуда кўп фирқаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиб, буларнинг бари бир-бирига душманлик қила бошлади. IV асрнинг Пуатьелик лотин епископи 359 йилги Селевкий синодининг қатнашчиси, авлиё Хиларий ўша давр ҳақида қуйидагиларни ёзган: “Орамизда жуда кўп эътиқод бўлгани каби фикрлар ҳам шунчадир. "Homo- ousion", яъни Ўғил ҳам Робб субстанциясига эга эканлиги инкор қилинади, қабул қилинади ва навбатма-навбат мажлисларда баҳс қилинади; Роббнинг Ўғилга қисман ёки тўлиқ ўхшашлиги бу бахтсиз кунларда баҳс мавзусига айланди. Ҳар йили, ҳар ойда биз сирли ибодатлар учун янги таълимотларни тўқиб чиқаряпмиз. Ва биз бир-биримизни шу тариқа бўлиб ташлаяпмиз”.[42] IV асрнинг бошқа бир епископи, ўзи раислик қилган мажлисларнинг бирида бу ҳақида ўз фикрларини қуйидагича изҳор қилган эди: “Мен епископларнинг барча мажлисларидан қочардим, чунки, бундай мажлислар яхшилик билан тугаганини ҳали бир марта ҳам кўрмадим”.[43]
Айнан Константин ҳукмронлиги, насронийликнинг олтин даврида насронийлар стандарт Библияга эга бўлишди. Бунгача черковда жуда кўп баҳслар бўлиб ўтди. Маржори Боуэн ёзади: “Муқаддас китоб қабул қилинганича бир неча бор кўриб чиқилди; бидъатлар билан тўқнашишга тўғри келди ва 325 йили Никеяда сўнг 381 йили Константинополда мажлислар бўлди. Мазкур мажлисларда ақидавий масалалар кўриб чиқилди. Бу ақидаларга ҳанузгача насронийлар амал қилиб келмоқда”.[44]
Янги Аҳдни канонлаштиришдан ташқари, насронийлар бу асрда Хочга сиғиниш ақидасини ҳам қабул қилишди. Шу вақтгача ҳеч ким хочга диққат қилган эмасди. Константин мен унинг асл маъносини тушимда билдим, деб айтди. Ўшандан бери Исо алайҳиссаломнинг хочга михланиши насронийлик динининг асосий рамзларига, ақидаларига айланди. Черков тарихида ҳам хоч илк бор тилга олина бошланди. Жумладан 377 йил ёзилган “Константиннинг сийрати” китобида ҳам шу борада сўз борган. Бу китоб насронийлар тарихчиси Евсевийга ҳам таниш бўлган.[45] Қадим замонлардан ҳукмдорлар кимларга ҳукмрон бўлса, ўшаларнинг динида бўлган. Шундай қилиб, ўша даврлардан бошлаб, насронийлик ҳукмдорлик қилишни бошлади. Рим имперясида кўпхудолик динларининг изларини йўқотиш учун мазкур динлар таъқиққа учради. 381, 382, 385 ва 391 йиллар насронийликдан бошқа барча динлар тақиқланиши ҳақида қарорлар ҳам чиқди. Ва сўнгги тўрт йил ичида, Феодосий ҳукмронлиги даврида булар йўқ бўлиб кетгунига қадар улар жуда қаттиқ таъқибга учради. Насронийларнинг мутаассиблари ўз рақибларини таъқиб қилишди. Гиббон “Рим дунёсининг деярли барча вилоятларида мутаасссиблар армияси тинч аҳолига ҳужум қилди, қадимги гўзал иншоатларнинг қолдиқлари ҳам ҳалигача уларнинг хунрезликларига далолат қилиб турибди” деб ёзган эди.[46]
Гектор Хоутон насронийларнинг мажусийларга қарши бу каби диний нафратларига таъриф бериб, айтади: “Архиепископ бошчилигидаги мутаассиблар тўдаси Искандариядаги Серапис ибодатхонасини вайрон қилди, сўнг бебаҳо қўлёзмаларга эга буюк кутубхонани талон-тарож қилишга ўтди”.
414 йили мажусий бўлган файласуф аёл Гипатияни яланғоч қилиб, черковга олиб киришди. Сўнг Авлиё Кирилл уни тўқмоқ билан уриб ўлдирди. Суякларидан гўштлари сидириб олинди ва тана аъзолари оловга ташланди.[47]
376 йил Митра ибодатхонаси насронийлар тарафидан вайрон қилинди ва Рим папаси Ватикан тепалигидаги Митра динининг руҳонийсига тегишли муқаддас курсийсига ўтирди. Бу курсий ҳали ҳам Авлиё Петр жомъесида сақланиб қолган.[48]
390 йил император Феодосий Искандариядаги Серап Юпитерининг ҳайкалини бузишга буйруқ беради. Г. Уэллс ўзининг “Мухтасар жаҳон тарихи” китобида: “V асрдан бошланиб ва бундан кейин Рим империясининг барча ибодатхоналари ва руҳонийлари насронийларга тегишли бўлди”.[49] Юнон ва Рим муаллифларининг антик адабиёт ва уларнинг бебаҳо мероси ҳам саводсиз насроний роҳибларидан омонда қолмади. 389 йили архиепископ Феофил Искандарий Искандариядаги машҳур кутубхонани вайрон қилди.[50]
Доктор Густавга кўра, Григорий II нафақат римликларнинг барча математика бўйича асарларини ўтда куйдирибгина қолмай, балки император Август тарафидан асос солинган Фаластин кутубхонасига ҳам ўт қўйди. У Ливия асарларининг аксар қисми билан классикларни ҳам ўрганишни маън қилиб қўйди.[51]
Бу ҳақда Уилям Дрейпер қуйидагиларни айтган: “Қўлга тушган ҳар қандай қўлёзма ўтга ташланган. Оилаларининг хавфсизлигини ўйлаган одамлар ўз кутубхоналарини йўқ қилишди”.[52]
Шу тарзда тарих жуда катта бойликларидан маҳрум бўлди. Энг ачинарлиси, насронийлик ҳаётнинг барча соҳаларида ўз қўли билан барпо қилган бўшлиқни ўзи тўлдира олмади. Ўзи ахта бўлатуриб, насронийлик адекват нарса тақдим қила олмади. Юнон мантиғи ўрнига мўъжиза ва ирим-сиримларни; Гиппократ ва Гален тиббиёти ўрнига ўлган авлиёлар қабрлари, хочдан мадад сўрашни таклиф қилди. Афлотун ва Арастунинг асарлари ўрнини Янги Аҳд (ҳамда жуда кўп апокриф асарлар) эгаллади. Шу тарзда, насронийларнинг шубҳали “Худо шохлиги” дунёга эргашди.[53]
Ислом қилич билан тарқалган деб даъво қилувчилар насронийлардаги “бағрикенглик” даражасинии яхши тасаввур қилиши мумкин. Насронийларнинг Шимолий Европага босқини ҳақида тарихчи олим Робертсон очиқчасига: “...насронийларнинг Шимолий Европага қилган етти юз йиллик босқини оқибатида ишлар аксар ҳолатда қирол ва мустабидлар ва уларни қўллаб-қувватлаётганлар фойдасига қилич билан ҳал қилинар эди. Улар фуқароларни эзиш учун черковни ўзларига восита деб биларди”, деб айтади.[54]
381 йил император Феодосий I Константинопол мажлисини ташкил қилади. Бу мажлисда Исо алайҳиссаломнинг илоҳлиги масаласи кўтарилади. Ушбу мажлисда Никеяда қабул қилинган ақида тўлалигича тасдиқланади.
Папанинг қарорлари дунёвий ва сиёсий ҳаётда ҳам кучга эга эди. Мажусийлик йўқ қилингани билан мажусийлик маъбудлари ва чала маъбудлари ўрнини насронийларнинг авлиёлари эгаллайди.
431 йилдаги Эфес мажлисида Марям онамиз Исо алайҳиссаломнинг инсоний онасими ёки унинг илоҳийлигига ҳам онами, деган масала кўтарилади. Марионитлар сектаси Марямни “Худонинг онаси”, деб сиғинишимиз керак ҳамда учликдаги Муқаддас Руҳ ўрнига Марямни қўшиш керак, деган даъволар билан чиқади.[55]
Бироқ, мажлис Марям учликнинг бири эканини қабул қилмайди. 451 йилги Халкедон мажлисида Исо алайҳиссалом ҳақида яна баҳслар қилинади. 553 йилги Константинополь мажлисида ҳам яна шу масалалар устида баҳслар қизғин давом этади. Бироқ, бу мажлисда шарқдан келган епископлар кўп бўлгани учун унда кўтарилган масалаларга ғарб епископлари қарши чиқишади. Ўша асрларда несториан ва яқубчилар сектаси пайдо бўлади. Бу икки секта ҳам бадъатчи деб инкор қилиниб, черковдан ташқари, деб эълон қилинади.
VI асрда энг катта аҳамиятга молик бўлган ҳодисаларнинг бири Исо алайҳиссаломнинг туғилган куни - мавлуд (Рождество) байрамини нишонлашни бошлаш бўлди. 530 йили Дионисий Заиф (Exiguus) исмлик скифлик роҳиб ўзининг тахминий хулосалари билан Исо алайҳиссалом 25-декабр куни туғилган деб чиқди.[56]
Ўша вақт (VI асрда) насроний динига мушрикларнинг эътиқодлари аралашиб кетишининг энг авжига чиққан даври эди. Черков таназзули ҳақида гапира туриб доктор Уайт шундай деган: “Ўша хосиятсиз давр насронийлари арзимаган нарсаларнинг ҳисобига йўқ фирқаларга бўлиниш, бир-бирига рақиб бўлиш, ёмон ниятда таъқиб қилиш, сўз ва амалда залолатга кетиб диннинг фақат номигагина зоҳирий кўриниши қолган эди. Насронийлар черковининг изи ҳам қолмаган эди”.[57]
Бироқ, VII асрда Исломнинг юксалиш даври бўлди ва ўша вақтга келиб ҳақ йўлдан анча адашиб кетган насронийлар Ислом олдида чекинишга мажбур бўлишди. Ўрта Ер денгизи атрофи Ислом таъсирига тушди. Шарқ ва Ғарб черковлари ўртасидаги зиддиятлар сезиларли даражада анча юмшоқ ҳолатга келди. Шарқий черков динни номигагина назорат қилар эди. Бунинг натижасида минглаб насронийлар Исломни қабул қила бошлашди. Тамаддунлар ривожига Исломнинг қўшган ҳиссаси насроний дунёси учун реал ўрнак эди. Исломнинг насронийлар билан алоқалари керакли самарани бера бошлади.
Ислом таълимотлари асосида насронийлардаги иконаларга сиғиниш каби нарсалар йўқола бошлади. Робертсоннинг айтишича, VIII асрда бутларга қарши бўлган Исломнинг қандайдир таъсири оқибатида император Лев Изаурий... мушриклар эътиқоди ва насроний динида кенг тарқалган тасвирларга (икона) сиғинишдан нафратлана бошлади.[58]
Шундай қилиб, насронийлар тарихида илк бор, 723 йил император Лев Исломнинг тавҳид таълимоти асосида расмларга сиғинишни ман қилувчи қарор чиқаради.[59]
Кейинги икки асрда Рим папаси ҳаётнинг ҳар бир соҳасини қамраб олган энг олий ҳокимиятга эгаси бўлади. Тоталитар ҳокимлик насроний дунёсининг деярли барча нарсасини таназзулга бошлайди. Епископият фитна-фужурларнинг уясига айланади. Папа саройида фитна-фужарлар ҳар кунги бир оддий ишга айланади.
Павл I ўлимидан сўнг, папалик курсийсини Константин эгаллайди. Бироқ, у тез орада олиб ташланади ва папалик Стефанга ўтади. У ўзидан олдингиларга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлгани билан тарихда қолган: Константиннинг кўзи ўйиб олинади ва унинг яна бир тарафдори епсикоп Феадорнинг тилини кесишади. 795 йил папа Левнинг II ҳам кўзи ўйилиб, тили кесилади. Папа Стефан V шаҳардан қувилади, унинг вориси ҳам руҳонийларни кўр қилиш ва икки руҳонийнинг қотили деб эълон қилинади. 891 йил Формоз папа бўлиб сайланади ва 5 йил папалик қилади. Стефан VII даврида Формоз жасади қайта қазиб олинади ва папалик либослари кийдирилиб суд қилинади. Сўнг, унинг жинсий аъзоси билан учта бармоғи кесиб олиниб Тибр дарёсига улоқтирилади. Бундан кейин бўлиб ўтган воқеалар бундан ҳам даҳшатлидир. Буларни зикр қилиш инсоний одоб-ахлоқларнинг барчасига зиддир.
Ахлоқсизлик энг юқори чўққисига чиқади. Насронийлардан бўлган Худонинг ердаги халифалари бутун омма олдида бутун умр иффатни сақлаш ҳақида қасам ичган бўлсалар ҳам нафсга, шаҳватга берилиб кетдилар. Бугун ҳам насронийлар уларни ҳалиям юксак иффат эгалари деб юрганлари ажабланарлидир.[60]
Исломнинг юксалиши насронийлар кўзларидаги доғга айланди. Ғарб Исломнинг юришидан хавотирда эди. Бироқ, умумий мақсаднинг йўқлиги туфайли Ислом қаршисида насронийларнинг бирлашишини бир неча юз йиллар ортга сурди.
Ғарбнинг ҳеч қайси бир мамлакати мусулмон ерларига бостириб киришни ўйламас эди; фақат насроний руҳонийларигина муқаддас ерларга зиёратга бораётган зиёратчиларга қўлига қурол олиб Қуддуси шарифни озод қилишга чақирар эди. 1096 йили Папа Урбан III нинг катта сайъи-ҳаракатлари эвазига биринчи салбчилар юриши ташкил қилинади ва 1099 йили Қуддуси шариф босиб олинади.
Бу даврда салибчилар томонидан амалга оширилган шафқатсизлик, зўравонлик, қон тўкиб жазолаш, юракни музлатиб қўядиган вандализм ҳаракатлари ва қийноққа солишлар тарихчилар нигоҳидан яширина олмайди, албатта. Диндорлар ибодат қиладиган жойлар ҳаром қилинарди, бебошчилик қилаётган қўшинлар эса мусулмон аҳли устидан ҳар қандай соғлом фикрлайдиган кишида нафрат ва жирканиш туйғулари уйғотадиган ёвузликлар амалга оширарди. Мусулмон ва яҳудий эркаклар, аёллар ва болаларнинг қирғин қилиниши[61], қизларнинг зўрланиши салиб юришлари вақтида одатий ҳолатга айланиб қолганди. Насронийлар дини тарғиб қиладиган ва «ўнг юзингга урган кишига чап юзингни тутиб бер»[62] деб даъват қиладиган тоқат қилиш ҳақидаги таълимотга ҳеч ким зиғирча ҳам эътибор қаратмасди. "Ҳар қандай турар жой, - деб ёзади Сайид Амир Али, "мармар саройдан тортиб оддийгина бир кулбагача – кушхонага айланганди; тор кўчалар ва кенг майдонлар бир хилда инсон қонига булғанган эди". Ортодоксал насронийлар ҳам, объектив тарихчилар ҳам салибчилар юришлари ҳақида гапирганда уятдан бошини қуйи солишга мажбур бўлади. Қуддус шаҳри мусулмонлар томонидан қайта забт этилгунга қадар, қарийб бир аср давомида варварлик (жоҳиллик) руҳи вақти-вакти билан насронийлар томонидан амалга оширилган барча салиб юришларини қамраб олганди. Асрлар давомида насронийлар ҳукмронлигига хос бўлган ахлоқсизлик шундан яққол далолат берадики, Исо Масиҳ таълимоти саналмаган насроний таълимотлари асло Илоҳий эмас, балки инсон ақли ўйлаб топган уйдирма гаплар ҳисобланади. Улар доимо тамаддун ривожига тўсқинлик қилиб келган, асло уни рағбатлантирмаган.
Ғарбий Европалик насронийлар черковнинг шундоққина бурни остида, эҳтимол, унинг маъқуллаши остида шуғулланган қул савдоси даҳшатларини таърифлашга қалам ожиз. Африка ва Американинг кўп сонли туб аҳолиси қулфурушлар қурбонига айланди. Машҳур тарихчи Дюбуанинг маълумотларига кўра, бундай бебахт африкаликлар сони юз миллиондан ошиб кетди[63]. Ушбу ғайриинсоний ҳаракатлар 1833 йил, Британия парламенти қулликни бекор қилиш ҳақида қонун қабул қилгандан кейин якун топди. Ғарб ҳозиргача ирқий муаммоларга қандай муносабатда бўлиши – насронийлар ахлоқий кодексидаги нуқсонларнинг яна бир далилидир. Намибияда апартеид муаммолари – бунинг жонли гувоҳидир.
Инквизиция – «бидъатчиларни жазолаш ва диний касалликларни даволаш»нинг жоҳиллик қуроли ҳақида гапириб ўтмасак насронийлик тарихи тўлиқ ёритилмасдан қолади. Инквизиция оқибатида турли секталарга мансуб ўн минглаб насронийлар уларни ортодоксал черков нигоҳида бидъатчи қилиб кўрсатган ҳур фикрлаш гуноҳи учун ўз диндошлари томонидан ўтда ёқилди.
Учинчи Латерн собори (1179 й.) «бидъатчиларни епископ судидан кейин дунёвий ҳукумат қўли билан жазолаш» ҳақида қарор қабул қилди. Шу пайтдан бошлаб бошқача фикрлайдиган кишиларни уюшган тарзда суд билан таъқиб қилиш насронийлар оламида ваҳшиёна инквизиция бошланганидан далолат беради[64].
Папа Иннокентий архиепископ Аншскийга Гасконга жўнатган олий фармонида қуйидаги сўзлар битилганди: "... ўзининг бидъати, хурофоти ва ёлғон уйдирмалари билан улар Таврот ва Инжилнинг мазмунини бузиб кўрсатади ва католик черкови бирлигини бузишга ҳаракат қилади. Модомики... иштибоҳ ва гумроҳликлар Гаскон ва унга қўшни ҳудудларда усиб борар экан, сиз ва биродирнгиз епископ қўлингизда ҳокимлик билан бунга қарши ҳаракат қилишингизни истаймиз... Биз сизга қўлингиздаги бор куч билан бор бидъатни йўқ қилиш ва бидъатга чалинган кишиларни епархиядан ҳайдаб чиқаришни буйруқ берамиз... Агар зарур бўлса, герцогларни мажбур қилишингиз ва уларнинг қиличи билан халқни бостиришингиз мумкин "[65].
Биринчи машҳур таъқиб «жонкуяр инжилчилар» деб аталадиган Вальенслар транссубстанция, истиғфор келтириш сири ва иконаларни ҳурматлашни рад этгандан кейин бошланди. Уларнинг Папа олий фармонига бўйсунишдан бош тортиши 1336 йил кўп сонли ўтда ёндиришлар кўринишида шафқатсиз қувғинларга олиб келди. Қатл олдидан қурбон бошидан кечириши лозим бўлган азоб-уқубатлар уларни таърифлаш учун жуда ваҳший ва ғайриинсоний эди. Бунга қизиқиб қолган ўқувчига В.Дюран асарини ўқишни маслаҳат берган бўлардик[66].
1555 йиллар гулханлар яна ёнди; “юзлаб аёллар аввал қийноққа солинди, сўнг ўлдирилди, бошқа аёллар ва фарзандлари қулликка сотилди”. [67]
Сўнг, албигўйчилар навбати келди. Улар эрталабки ёки тушги ибодат ва иконаларни ҳурматлаш таълимотини инкор қиларди, лекин уларнинг ҳам қисмати шу бўлди. Римлик католик тарихчи Бзовийнинг маълум қилишича, папа Иннокентий III "уларга қарши муқаддас уруш эълон қилган ва салибчиларни собитқадамлик билан уруш олиб боргани учун кўплаб мукофотлар билан тақдирлаган"[68]. Уларни жазолаш учун бир салиб юришининг ортидан кейингиси ташкил қиланарди. Легат Арнольд Амори Рим папасига қуйидагиларни хабар қилди:
"Бизнинг одамлар на мартабаси, на жинси, на ёшига қарамасдан 20000 кишини қиличдан ўтказди: одамларни қирпичоқ қилиш якунлангач эса, бутун шаҳар талон-тарож қилинди ва ўт қўйилди. Худонинг жазоси шу қадар ҳайрон қоларли даражада шиддатли бўлди... "[69].
Лавор қирғинида битта гулханда 400 киши оловда куйдирилди ва бу ҳақида қуйидаги сўзлар битилди: "Улар ҳайратланарли тарзда ёғду сочиб, дўзах оловида абадий ёниш учун йўл олдилар"[70]. Бромда 100 нафар альбигойлик "ғайритабиий равишда кўзлари қамашган ва бурунлари кесилган эди"[71]. 1210 йил яна 140 киши гулханда куйдирилди. Марманда епископнинг буйруғи билан 5000 киши ўлдирилди, шаҳар эса 1218 йил ёқиб юборилди.[72]
XIV асрда теоли паст Уайклифф издошлари бўлган лоллардларни ҳам аянчли қисмат қарши олди. Уларнинг ҳам айби худди шундан иборат эди – улар Папанинг амрига бўйсунишни истамаганди. Шундан кейин Ян Гус издошлари бўлган гуситларнинг, шунингдек, гугенотларнинг навбати келди – 1567 йил 20 миннга яқин «бидъатчи» қатл этилди. 1572 йил минглаб гугенотлар Генрих Наваррскийнинг никоҳ тантаналари муносабати билан Парижга таклиф этилди, лекин уларга байрам қилиб бериш ўрнига тунда черков қўнғироқлари бонг ура бошлади... Шундан кейин нималар рўй бергани ҳақида эса Римлик католик тарихчи Мезарэ ҳикоя қилиб берган:
"Ғазабдан қутурган, қўлига дуч келган нарса билан қуролланган олтмиш минг кишилик оломон уларга қаҳр-ғазаб, талон-тарож қилиш истаги ва қасос ўти йўл кўрсатган томон югуру бошлади. Қотилларнинг сўкиш ва ҳақоратлари, худога шак келтиришлари ва вишиллашларидан ҳаво ларзага келганди... улар на кексаларни, на аёлларни ва гўдакларни аяб ўтиришмади... Олти юздан ортиқ уй таланди ва тўрт мингга яқин киши тасаввур қилиш ҳам қийин бўлган тарзда ваҳшийларча ўлдирилди"[73].
Иезуитлар тарихчиси Бонавининг сўзларига кўра, фақат уч куннинг ўзида 25000 киши ўлдирилди[74]. Юқорида баён қилинган шафқатсизликлардан ташқари, уч ой ичида 70000 нафар гугенотнинг ўлдирилганини эшитган инсон онги даҳшатдан ларзага келмаслиги мумкин эмас[75]. Қиролича Мария ҳукмронлик қилган даврда Англияда 286 нафар протестант, жумладан, епископлар Крэкмер, Хупер, Летимер, Ридли ва Фаррар гулханда ёндирилди. Насроний «бидъатчилар» ҳам, насроний бўлмаганлар ҳам қурбон қилинди. Испанияда қонли инквизиция даврида 23000 га яқин яҳудий қиличдан ўтказилди ва 200000 киши қатағон қилинди. Нидерландияда олдинроқ бу мамлакатда ўлим жазосига ҳукм қилинган 25000 кишидан ташқари яна 50000 кишининг боши танасидан жуда қилинди[76]. Насронийлик тарафдорлари томонидан насроний диндошлар ва насроний бўлмаганларнинг шафқатсиз ва ваҳший таъқиб қилиниши ҳақидаги ҳикоялар бу даҳшатли ҳодисаларни қаламга олган барча тарихчиларни юмшоқ қилб айтганда ҳайратда қолдирган. Ҳаттоки Уилл Дюран каби насроний тарихчилар ҳам қуйидаги каби сўзларни битишга мажбур бўлган: " Тарихчидан талаб қилинадиган ва насронийларга рухсат этилган ҳар қандай сийловларни ҳисобга олганда ҳам, биз инквизицияни инсоният тарихида биронта ҳайвонга хос бўлмаган ваҳшийликни очиб берадиган энг қоронғу «доғ»лардан бири сифатида, бизнинг замонамиздаги урушлар ва таъқиб қилишлар билан бир қаторга қўйишимиз керак."[77]
Бошқа бир ёзувчи, жонкуяр насроний қалби тирналган ҳолда қуйидагиларни қайд этади:
"Қарийб бутун Европа кўплаб асрлар давомида католик черкови томонидан йўналтириладиган жамоатчилик фикри ва руҳонийлар ҳукуматининг тўлиқ маъқуллаши ёки тўғридан-тўғри иғвогарлиги оқибатида қонга булғаниб ётган... Бунда қурбонлар тез ва оғриқсиз ўлим билан ўлмаган, балки инсон чидай олмайдиган энг оғир ва азобли усуллар орасида танлаб олинган усуллар билан қатл этилган. Одатда улар руҳонийларнинг ҳийла-найрангга бой ақли ўйлаб топган энг азобли қийноқлардан сўнг тириклайин, кўпинча паст оловда ёқилган. Тарихни яхши билган исталган киши Рим черкови бутун инсоният тарихида мавжуд бўлган бошқа ҳар қандай институтдан кўра кўпроқ қон тўккан эканлигига шубҳа ҳам қилмайди"[78]. Шубҳасизки, черков эркин фикрлашнинг ҳар қандай аломатларини янчиб ташларди, лекин у қанчалик қаттиқ позиция эгалламасин, шунчалик шиддатли қаршиликка учрарди. Немис роҳиби Мартин Лютер (1483-1546) 1517 йилнинг октябрь ойида Папа ҳукуматига қарши бош кўтарган. У тарихда Реформация номи билан маълум бўлган буюк ҳаракатни юзага келтирди[79]. Черков ундирадиган солиқлар, Папа ҳимоясида амалга ошириладиган индульгенциялар эркин сотилиши ва руҳонийларнинг ахлоқий бузуқлигига ҳар қандай соғлом фикрловчи инсон бардош бера олмасди. Ортодоксияга қарши умумхалқ қатъий норозиликлари кўтарилди, черков ишларида туб ислоҳотлар вақти келганди. Бу насронийларни бир-бирига душман бўлган икки лагерга ажратди. Папачилар католиклигича қолаверди, қолганлар эса протестант деб атала бошлади. Протестант насронийлиги папчиликдан тоза нафратланиш туфайли вужудга келган ва, жиддий айтганда, ҳақиқий диний ислоҳотлар ҳея қачон унинг ягона мақсади бўлмаган. Черковни Инжил ақидаларига қайтаришни даъво қилиб, аслиду унинг рақиби бўлган. Шу билан бир пайтда, диний ва жамоат ишлари устидан папа ҳокимлигини инкор қиларкан, протестантлар кўп нарсага эришмади. Касалликка чора сифатида ўйлаб чиқилган бу восита аслида касалликдан ҳам баттар бўлиб чиқди. насронийлик ушбу ҳаракатдан олган ягона фойда ақидалар масаласида маълум даражада фикрлаш эркинлиги, шунда ҳам, қўшимча шартлар билан киритилиши ҳисобланади. ушбу ихтилоф ортидан бошланган ўзаро уруш иккала томондан ҳам жуда кўп сонли «хоч аскарлари»ни ютиб юборди. Айрим маълумотларга кўра, Германия аҳолисининг ярми қирилиб кетди, кўп ҳудудларда эса одамлар, мол-мулк ва уй ҳайвонлари сони янада кучлироқ қисқарди: бутун бошли провинциялар бўшаб қолди, бутун бошли шаҳарлар харобаларга айланди[80].
Папачилик харобаларида вужудга келган Реформация янги устқурмаси таслий этилган душмандан яхши эмас экан. Протестантлик худди католиклик каби, диний сабр-тоқатга мойил эмас бўлиб чиқди. Агар католикларда инквизиция каби қўрқинчли институт мавжуд бўлган бўлса, протестантлик жодугарларга қарши ов билан шуғулланарди. Кўплаб бахтсиз фарзандсиз аёллар ва қари қизлар жодугарликда айбланиб қатл этилди. Ушбу жодугарларга қарши ов инквизиция бидъат учун қачон одамни ҳалок қилган бўлса, шунча аёлларнинг умрига зомин бўлди[81]. Қаттиқ жазаваси тутишни Лютернинг маслаҳатларидан ҳам тасаввур қилиш мумкин: "савдойи бола дарёга ташлаб чўктириб юборилиши ёки тузатилиши лозим бўлган"[82]. Жодугарларга қарши ов қилиш, худди инквизиция каби бахтсиз айбдорлар ва гумон қилинган кишиларни тириклайин ёқи юбориш жирканч ва шафқатсиз усулларидан фойдаланган. Буларнинг барчаси насронийликнинг кўкларга кўтариб мақталган «сабр-тоқати» ҳақида очиқ-ойдин гапиради. Машҳур инглиз файласуфининг сўзларидан иқтибос келтириш мумкин: "Одамлар насронийлик динига ҳақиқатда амал қилган эътиқод даврида қийноққа солишлари билан машҳур бўлган инквизиция мавжуд бўлган, миллионлаб бахтсиз аёллар жодугар сифатида ёқиб юборилган ва турли одамлар устидан эътиқод номи билан барча турдаги шафкатсизликлар амалга оширилган"[83].
Насронийлик тарихининг қонли изини унга Робертсон каби тарихчи чиқарган хукм ҳам тасдиқлайди: "Агар цивизизация кучи сифатида насронийлик кўрсатган хизматлар ўлчами улар тўккан қон бўлиши мумкин бўлганида эди, унинг фақат жодугарларга қарши ов соҳасидаги рекорди барча динлар орасида биринчи ўринни эгаллаган бўларди"[84].
Лютеранларни кўп сонли тафовутлар тубсиз жарлиги ажратиб турарди ва вақт ўтиши билан майда-чуйда деталларда фарқ қиладиган жуда кўп сонли секталар вужудга келди. Робертсоннинг кўрсатишича: "XVI асрда етакчиларинниг номи ёки ақидалари бўйича фарқ қилган камида 80 протестант секталари бўлган"[85].
Таълимотлар ихтилофининг бу ғамгин кўриниши Робертсонни аччиқ киноя қилишга мажбур этади:
"Дарҳақиқат, инсоният тарихида барча даврлар учун насронийлар илоҳиёт мавзусидаги адабиётларнинг асосий қисмини ташкил қиладиган оммавий ва кескин, шиддатли баҳслашувлар билан «муҳаббат дини»ни уйғунлаштиришдан кўра энг ғаройиб манзарасидир"[86].
Лекин гап орасида айтиб ўтиш мумкинки, насронийлик унумсиз тупроғига эркин фикрлаш маълум даражада экилган бўлсада, шунга қарамай, эмпирик фанлар ҳаттоки ислоҳ қилинган черков томонидан ҳам маъқулланмади. Аксинча, илм-фан тараққиёти мантиққа зид келган ҳолда бостириларди. Черков фақат куч билан ўтказилган илмий назарияларга рози бўларди, бу борада Марджори Боуэн қуйидагиларни айтиб ўтади:
«Бу билимлар унинг ўз даъволарини қўллаб-қувватлаган ҳолатлардан ташқари биронта ҳолатда ҳам черков янги билимлар ўзлаштиришни маъқулламасди»[87].
Черковнинг тараққиётга қарши ҳаракат қилишини 1864 йил эълон қилинган Папа булласи бўйича тасаввур қилиш осон. «Агар кимдир Рим Папаси тараққиёт, либерализм ва замонавий цивилизация билан муроса қилиши лозим деб айтадиган бўлса, муртад деб эълон қилинсин ва черковдан четлатилсин»[88],
Черковнинг тараққиётни маъқулламаслик даражаси Лютернинг «Илоҳий Китоб нуфузидан ҳам ўзининг нуфузини юқори қўядиган маҳмадона-астролог» деб фош қилган Коперник ҳақида фикрлари бўйича баҳоланиши мумкин. Галилей эса ўз ихтиролари учун суд олдида ҳозир бўлишига тўғри келди ва 1633 йилнинг 22 июнида Рим шаҳрида уни тиз чўкиш ва Ер Қуёшнинг атрофида айланади деган фикрларидан воз кечишга мажбур қилишди[89].
Бу вақт давомида тараққиётнинг ёлғиз гувоҳи 1545 йил чақирилган Трент Собори бўлиб, у ақидалар масаласини узил-кесил ҳал қилди. Ушбу Соборда Инжил ва Тавротнинг Илоҳий келиб чиқиш доктринаси тасдиқланди ва уларнинг Илоҳийлигига шубҳа билдирадиган шахслар муртад деб эълон қилиниши ва черковдан четлатилиши лозимлиги белгилаб қўйилди[90].
Шуниси қизиқки, XVI асргача Библия кам сонли руҳонийларни истисно қилганда кенг омма учун эришиб бўлмайдиган даражада эди, чунки Библиянинг жонли тилларга таржимаси йўқ эди. Дунёвий оммани қўя турайлик, ҳатто оддий черков хизматчилари ҳам Библиянинг тўлиқ матни билан танишиш имкониятига эга эмасди. Ҳатто кундалик ваъзлар учун ҳам танлаб олинган парчалар бериларди. 1543 йил ҳатто Библияга қонуний равищда фақат дворянлар ва мулк эгалари эга бўлиши мумкин, Библияни омма олдида тарғиб қилиш ва муҳокама қилиш фақат руҳонийларга рухсат этилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ерда бир савол туғилади, нима учун Библия нусхасини таржима қилган ҳолда аҳоли ўртасида тарқатиш мумкин бўлмаган, нима учун у кенг жамоатчилик учун тақиқланган мева бўлган? Ахир оддий насроний Муқаддас китобни тўлиқ ҳажмда билишдан манфаатдор эмасми, ёки руҳонийлар эътиқод ақидалари тушиб кетишидан қўрққанми? Ҳа! Айнан шу сабабга кўра оддий одамларга Библия билан тўлиқ танишиб чиқиш тақиқланган, руҳонийларнинг кундалик ваъзлари эса улар учун сўнгги сўз бўлиши керак эди. 1453 йил Константинополнинг турклар томонидан ишғол қилиниши грек олимларини ғарбга ҳайдаб юборди, бу ерда улар грек рационализмини жорий қилдилар. Бу эса охир-оқибатда Европада Тикланиш эшикларини очиб берди ва ўз навбатида, насронийлик тарихини ўзгартириб юборди. Бундай шароитларда айрим олимлар Библияни жонли тилларга таржима қилишга ҳаракат қилиб кўрдилар. Уильям Тиндейл Библиянинг инглиз тилидаги вариантни 1525 йил яратган. Бу ортодоксал доираларда қаттиқ ғазабга сабаб бўлди, китоб тақиқланди ва унинг барча нусхалари шафқатсиз равишда йўқ қилинди[91]. Д-р Мозлининг айтишича: «Китоб шафқатсиз ҳужумларга дуч келди. Епископлар ва қироллар уни лаънатладилар, барча нусхаларини олиб қўйдилар ва йўқ қилдилар ва уни ўқувчиларга ов бошладилар»[92]. Бечора Тиндейл 1536 йил бўғиб ўлдирилди ва гулханда кудирилди.[93] Бу каби ҳолат ягона эмасди. 1380 йил, Джон Уайклифф Библияни инглиз тилига таржима қилганида, уни ҳам худди шундай қисмат қарши олди ва унинг ўлимидан 30 йил кейин, 1415 йил май ойида, Констанц Собори қарори билан унинг чириб битган қўллари гўридан кавлаб олинди ва кулга айлантириб, дарёга оқизилди. Унинг биттаю-битта айби Библияни она тилига таржима қилганида эди! Бу таржималарни ўқиган кишиларни жуда даҳшатли жазолар кутарди. Д-р Патерсон Смит ҳикоя қилишича: «Китобни ўқиганлар шу китоб нусхаларини уларнинг бўйнига боғлаб қўйган ҳолда оловга ташланарди; эркаклар ва аёллар ўз ибодат қилиш ва Библияда буюрилган ўнта амрни болаларига инглиз тилида ўқитганлиги учун қатл этиларди; эрларни хотинларига қарши гувоҳлик беришга, болаларни эса ота-оналари ўтказилган гулханларни ёқишга мажбур қилишарди: Уайклиффнинг тақиқланган Библияси соҳибларига худди ёввойи ҳайвонларни ов қилгандек ов қилишарди».[94]
Бироқ эндиликда, Реформация ўзгартириб бўлмайдиган ҳақиқатга айлангач, бу сиёсатни давом эттиришнинг имкони бўлмай қолди. 1539 йил Катта Библия (Кавердейл варианти сифатида машҳур); 1557 йил Женева Библияси, 1568 йил эса – Епископ Библияси пайдо бўлди. Протестантлар библияларини тан олмаслигининг рамзи сифатида Рим черкови ҳам 1582 йил Реймсда Дуэй Библиясини чоп этди[95], бироқ у оммалашмади ва 1611 йил Библиянинг тасдиқланган варианти пайдо бўлди.
1647 йил Джордж Фоке исмли кимса квакерликка асос солди. XVII асрда эса унитаризм вужудга келди. Бу секталар Монотеистик Илоҳий концепцияни маъқулларди, лекин Исо Масиҳнинг илоҳий моҳиятини ва Библиянинг том маънодаги бенуқсонлигини инкор қиларди. Кейинги асрда методистлар черкови, ундан кейин эса – Иегова шоҳидлари (иеговачилар Муқаддас Учлик тушунчасини тўлиқ инкор қилганлар), насронийлар фани ва еттинчи кун адвентистлари секталари пайдо бўлди[96]. Бу секталарнинг барчаси шафқатсиз папа ҳукуматига қарши бош кўтарган, демак, бу янги бидъатларни қоралаш ва четлатишга даъват қилган турли черков соборларининг олови остида қолган.
Бироқ, XIX аср насронийлик дини пойдеворини силкитган рационализмнинг гувоҳи бўлди. Исо Масиҳ ва Инжилда тилга олинадиган бошқа персонажлар шахсининг тарихийлиги ва Муқаддас китоблар ҳақиқийлиги танқидий баҳоланди. Эътиқоднинг ҳар бир банди диққат билан таҳлил қилинарди, бидъатчи ва хурофотчиларнинг уйдирмаси сифатида рад этиларди. «Тарихий Исо Масиҳни излаш» мифологик сафсаталарни чиқариб ташлаган ҳолда Исо Масиҳ шахсини тадқиқ этишга ҳаракат қилиб, бундай инсон мавжуд бўлмаган деган хулосага келди. XX аср бошларида сақланиб қолган рационализм суръати дин асосларини бирин-кетин заифлаштира бошлади. «Мўъжизавий дин» китобининг исми номаълум бўлган, у ҳақида илоҳиётчи-эксперт деб гапирилган муаллифи бутун бошли Библиянинг муаллифи Худо эканлигини рад этди. Робертсоннинг «Бутпарастлар Масиҳи», «Тарихий Исо Масиҳ», «Насронийлик ва мифология», Томас Уиттекернинг «Насронийликнинг келиб чиқиши», П.Д.Кондауднинг «Исо Масиҳ жумбоғи» ва «Масиҳнингпайдо бўлиши» китоби ва бошқалар Исо Масиҳ ҳақидаги Библия афсонаси қадимги бутпарастлар афсоналари билан ўхшаш жиҳатларга эга эканлигини яққол кўрсатади.[97]
Рационализм ва анъанавийликнинг ўзаро алоқалари кўплаб анъанавий черков ақидаларини четга суриб ташлаган модернизмни вужудга келтирди. Библиянинг бенуқсонлиги, дастлабки гуноҳ ва қайсидир маънода гуноҳни ювиш, отасиз туғилиши, мўъжизалар ва чўқинтириш анъанавий тушунчаси, абадий жазо доктринаси, Исо Масиҳнинг Жаҳаннамга тушиши, осмонга кўтарилиши ва Худонинг ўнг томонида ўтириши ва ҳ.к. модернистлар эътиқодида мавжуд эмас[98]. Замонавий тадқиқотлар анъанавий насронийликнинг асосларини тўлиқ заифлаштирди ва бу насронийлик дини ўзининг дастлабки софлигидан маҳрум бўлиб, ўз тарихида ҳеч қачон инсон эҳтиёжлари билан ҳамнафас бўлмаганлиги ва қайсидир маънода эскирганлининг яна бир исботи ҳисобланади. Клаттон Брокнинг сўзлари нақадар тўғри:
«Эҳтимол, ҳар бир давр Насронийликни ўзи учун очиш мақсадида ўтмишдаги насронийликни рад қилиши лозимдир».[99]
XX асрда Насронийлик қатор муваффақиятсизликларга дуч келди. 1945 йил Қумрон водийсида кўп миқдордаги «Ўлик денгиз номалари» топилиши шу пайтгача маълум бўлмаган бир қанча ҳужжатларни аниқлаб берди. Айрим номаларда Библиянинг эндиликда қайта кўриб чиқиш лозим бўлган кўплаб «муқаддас» ва рад қилиб бўлмайдиган боблари мавжуд бўлиб, бунинг натижасида илгари астойдил риоя қилинган айним насронийлик ақидалари, афтидан, бекор бўлиши лозим эди.[100] Бу топилмалар билан боғлиқ тадқиқотлар шуни яққол кўрсатадики, Инжил матнлари қумрон теологияси концепциялари билан чамбарчас битишиб кетган.[101]
Дунё улкан қадамлар билан олға қараб ҳаракатланаётган бугунги кунда черков ҳалигача оқилона ақл-идрокка қарши турибди. У ҳар бир босқичда мағлубиятга учрамоқда. Яқинда Данияда ажралишлар ҳақида қонун маъқулланганда черков жанжал кўтарди. Бироқ черковнинг аёлларни асосий ҳуқуқлардан маҳрум қилишга қаратилган ҳаракатлари қанчалик муваффақиятсиз бўлиб чиққанлиги ҳаммага маълум. Моҳиятан олганда, ҳозирги ғарб цивилизацияси насронийликнинг мероси эмас. Агар у насронийлик цивилизацияси бўлганида эди, тараққий этган бўларди. Робинсон қуйидаги сўзларни айтганда мутлақо ҳақ эди: «Европани насронийлик ривожлантиргани йўқ, лекин Европа – сиёсий ва маданий кучлар ушбу мажмуи насронийликни ривожлантирди».
Машҳур файласуф Бертран Рассел ҳам худди шунга ўхшаш фикр билдирган:
«Атрофга бир қарасангиз, инсон ҳиссиётларидаги ҳар битта тараққиёт заррачаси ҳам, жиноятчилик билан боғлиқ қонунларни ҳар бир такомиллаштириш, урушдан халос бўлишга қаратилган ҳар бир қадам, қулликни юмшатиш ёки рангли ирқларга яхшироқ муомала қилишга қаратилган ҳар бир ҳаракат, дунёда рўй берган ҳар қандай ахлоқий тараққиёт мунтазам равишда дунё черковларининг қаршилигига учраб келган. Мен мутлақо тушуниб етган ҳолда айтаманки, черков шаклида ташкил этилган насронийлик дини дунёда ахлоқий тараққиётнинг асосий душмани бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда ҳам.[102]
Шундай қилиб, ҳозирги кўринишдаги насронийлик бу – Исо Масиҳ келтирган дин эмас, балки ўзини ҳаворий деб эълон қилган Павелнинг ўзбошимчалик билан ўйлаб топган уйдирмаларига асосланган догматик устқурмани илгари сурган кўп сонли бутун жаҳон соборлари оқибатидир. Ушбу омиллар ва далилларнинг барчасини ҳисобга олиб, насронийликни «кенг тарқалган дин ақидаси ва Илоҳий Ваҳий эмас, балки инсоният тархининг бир кўриниши» сифатида тушуниш керак десак, муболаға қилган бўлмаймиз.
Доктор Маҳмуд Ғозийнинг "Насронийлик ақидалари" китобининг "Насронийлик тарихи" боби
Абу Муслим таржимаси
[1]Қуръони карим, 2: 47.
[2] Edward Carpenter "Pagan and Christian Creeds",р. 21.
[3] Матф., 10: 6; 15: 24.
[4] Коран, 4: 157. Хотя христианский мир сегодня и отрицает это, тем не менее, в раннюю эпоху было много таких сект, как коринфяне, и др., веривших, что был распят не Иисус, а кто-то другой вместо него. Сходны заявления в евангелие от Варнавы (CCXXI, стр. 245), "Затем перед их глазами четыре ангела вознесли его на небо".
[5]Марк, 7: 27, Матф., 15:26.
[6] A Rationalist Encyclopaedia, article "Paul".
[7] Деяния..., 15; 36-40 и Послание к галатам, 2: 13.
[8] Второе послание Петра, 3: 16-17.
[9] Послание Иакова, 2: 19-20.
[10] Послание Иакова 4: 16.
[11] Послание к римлянам, 3: 7.
[12] Деяния..., 9: 26-27.
[13] Послание к галатам, 1: 11-12 и Второе послание к Тимофею, 3: 16.
[14] Paul and Jesus.p130.
[15] Mayor, Arnold (Jesus or Paul, 122). См. так-же Origin of the New Testament", p. 23, by Dr. William Wrede, and Religions of the World" Gerald L. Berry; "Иисусвсегдаоставалсяевреем, ноеврейСавлсталПавлом, основателемхристианства".
[16] Thomas Whittaker, "The Origins of Christianity", 1914, p.43.
[17] George P. Fisher, "History of the Cristian Doctrine", p. 72; Joseph Wood, "The Bible - What is and is not", p. 30; F. Gladstone Bratton "A History of the Bible", p. 145.
[18] Марк (10: 29) и Лука (I: 1-2) явно ссылаются на Евангелие от Иисуса.
[19] J. Т. Sunderiand всвоейкниге "The Bible, its Origin, Growth and Character" насчитал 109 такихЕвангелий (см. стр. 170),
[20] J. M. Robertson "A Short History of Christianity", pp. 6-8.
[21] Jbid,p.98.
[22] Jbid, p. 99.
[23]Цитатапо Hector Hawton in "The Thinker's Handbook",?. 198.
[24]Т. R. Glover "The Conflict of Religions in the Eeriy Empire", p, 144.
[25] F. Gladstone Bratton, op. cit., p. 140. См. также Rev. W. С. Somerville, "A First Introductionton the New Testament", p. 66.
[26] H. G. Wells "The Outline of History", p. 513. 27- Edward Carpenter, op. cit.
[27]Цит. по William Draper in "Intellectual development of Europe", vol. 1, p. 309.
[28] H. G. Wells, "A Short History of the World", p. 123.
[29] J. M. Robertson "A Short History of Christianity", p.123.
[30] Jbid.
[31]Цит. по Hector Hawton, "The Thinkers Handbook", p. 198.
[32] Jbid.
[33] Dr. Henery Stubble "An Account of the Rise and progress of Mohametanism", 1954, pp. 44-45.
[34] Нынешнее Никейское вероучение, по-видимому, сформировалось не на Никейском соборе, но является его модификацией (Prof. Percy Gardner "Inglish Modernism" Appendix I, p. 223)
[35] Edward Gibbon "Decline and Fall of the Roman Empire", vol. II, h. 693.
[36] Hasting's Enciclopedia of Ethics & Religion, vol. IV, p. 239.
[37] Wilfred W. Briggs, "Introduction tj the History of the Christian Church", p. 49.
[38] Will Durant, "The Age of Faith".
[39] В жестокостях церкви читатель может убедиться, прочитав работу Гиббона (гл. XXI).
[40] Will Durant. "The Age of Faith", p. 46.
[41] op. cit., p. 49.
[42] The Modern Churchmen, vol. XV, No. 5, August 1925, p.219.
[43]Цит. по "The Unrest in Religion", p. 87.
[44] Marjorie Bowen, "The Church and Social Progress", pp. 4-5.
[45] A. H. M. Jones (Constantine and conversion of Europe, p. 83).
[46] op. cit. 48.op.cit., p. 200.
[47] Will Durant, "A History of conflict between Religion and Science", p. 48.
[48] J. M. Robertson, op. cit., p. 138
[49] op. cit., p. 147. Тежевзглядывыражал Will Durant, "The Age of Faith", p. 8.
[50] Gibbon, charter XXVII, p. 208 (1897).
[51] Gustav, "Europe's Debt to Islam", p. 21.
[52] Draper, "Intellectual Development of Europe", p. 318.
[53] Марк, 1: 15,Матф.,4: 177. Лука, 10: 9, и т. д.
[54] J. M. Robertson, op. cit., p. 117.
[55] Члены этой секты все еще существуют в Ливане и Сирии (ср. Aziz S. Atiya, "A History of Eastern church, p. 282).
[56]Renan, Ernst "Life of Jesus", p. 98 (foot-note).
[57]Цит. по Dr. F. R. Ansari "Islam and Christianity in the Modern World", p. 21
[58] J. M. Robertson "A Short History of Freethought", vol. I, p. 277.
[59] Бироқ, 787 йилда бўлиб ўтган иккинчи Никей мажлисида бу тақиқ олиб ташланади.
[60]Подробностисм. в "An Open Letter to the Christian Churchers" Published in "The Voice of Islam",
August 1963, pp. 602-605.
[61] Робертсон вспоминает: "Когда Готфрид занял Иерусалим, все евреи были сожжены заживо в синагогах, и хроника рассказывает, что крестоносцы въехали в храм на конях по колено в крови многих тысяч убитых неверных. Во имя Иисуса было убито огромное количество людей всех возрастов" (ShortHistoryorChristianity,p.219).
[62]Матф., 5: 39-41 65. "A Short History of Saracens", p. 326. Подробностисм. в Thomad Keightley's "The Crusader's".
[63] Syed Mohammad Jamil "The Moral Side of the Christian Clergy", p. 12, Sir Alexander G. Cardew "Slavery and the Churches" Racionalist Annual, 1934, (pp. 27-34).
[64] Wilfred W. Bigg, op. Cit., p. 103
[65] Durant's "The Story of Civilization" - The Age of Faith, part IV, Simon and Schuster - New York, 1950, pp. 773-774.
[66] Durant. "The Story of Civilization", yjl. VI, pp. 197-220.
[67] Rev. Canon W. P. Hares (The teching and practice of the church of Rome in India Examined, p. 122).
[68] Jbid.
[69] Rev. W. P. Hares, op. cit.
[70] John William Draper, "History of Intellectual Development of Europe, vol. II.
[71] Rev. W. P. Hares, op. cit., 123.
[72] Jbid. "The News Week" in its article "Massacre of the Pure" оценила общую цифру убитых альбигойцев не менее чем в миллион (см. Moral Side of the Christian Clergy, p. 21, by Syed Mohammad). Jamil
[73]Цит. по Rev. W. P. Hares, op. cit.. p. 126.
[74] Jbid.
[75] Jbid.
[76] Rev. W. P. Hares, op. cit.
[77] "The Age of Faith" title "Inquisition", p. 784. Утверждается, что инквизиция с 1481 по 1808 г. покарала 340000 человек, из которых 32000 было сожжено. За предшествовавшие 300 лет Кеннет Уокер оценивает число убитых в 300000 человек cf.: iagnosisofMan, p. 210).
[78] W. E. H. Lecky "Rise and Influence of Rationalism in Europe", vol. II, pp. 32-33.
[79]ВсестороннееисследованиеРеформацииданоу Clark "A Short History of Christian church" иу Will Durant” The Age of Reformation", p. 267-367.
[80] J. M. Robertson, op. cit., p. 262
[81] Jbid, p. 269
[82] Jbid.
[83] Bertrand Russel, "Why I am not Chriatian", p. 20.
[84] J. M. Robertson, op. cit., p. 269.
[85] Jbid.
[86] Jbid.
[87] Marjorie Bowen, op. cit., p. 9.
[88]Цит.по Dean Inge in "The church in the world" ,p.52.
[89] Hector Hawton "The Thinker's Handbook", p. 36.
[90] Joseph Wood, op. cit., p. 32.
[91] London Syllabus of Religion Education, pp. 130-131.
[92] The Bible Today: The English Bible before the Authorized Version, p. 128
[93] The London Syllabus, pp. 130-131.
[94] How We Got Out Bible.
[95] The London Syllabus, pp. 130-131, Stanley Cook's "Introduction to the Bible", pp. 9-12
[96] English Modernism. "Its Origin. Methods and Aims' by HDA. Major, pp. 97 et. aeg. Подробностисм. в "Chaos of Cults" by Karen Van Baleen. 5th Edition.
[97] Cf: Hector Hawton's "The Thinker's Handbook", p.161.
[98] HDA. Major, op. cit., p. 97.
[99]Robertson, op. cit., p. 208.
[100] Islamic Literature, October 1966, art: Food for Thought for Christians.
[101] John M. Allegro, "The Dead Sea Scrolls",р 127.
[102] Bertrand Russell, op, cit.. pp. 20-21.