close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркиянинг фуқаролик кодекси

 

 

 

Ўсмонийлар даврида Туркиянинг ҳуқуқ тизими, бошқа мусулмон давлатлардаги каби, шариатга асосланган эди.

1877 йилда Ахмет Жевдет-пошо бошчилигидаги қўмита шариат қоидаларини ишлаб чиқди. Бу яхшиланишга хизмат қилган бўлса-да, у замонавий тушунчалардан ҳоли эди. Шунингдек, икки хил ҳуқуқий тизим мавжуд эди: бири мусулмонлар учун, иккинчиси эса империянинг ғайримусулмон фуқаролари учун. Туркия Республикаси 1923 йил 29 октябрда эълон қилинганидан сўнг, Туркия шариатдан воз кечиб, замонавий қонунларни қабул қилишга киришди.

Фуқаролик кодексининг ёзилиши
Туркия парламенти Европа давлатларининг фуқаролик кодексларини таққослаш бўйича комиссия ташкил этди. Комиссия Австрия, Германия, Франция ва Швейцариянинг фуқаролик кодексларини ўрганиб чиқди. Натижада, 1925 йил 25 декабрда комиссия Туркиянинг фуқаролик кодекси учун Швейцария фуқаролик кодексини асос қилиб олишга қарор қилди. Туркиянинг Фуқаролик Кодекси 1926 йил 17 февралда қабул қилинди. Кодекснинг кириш қисми Туркиянинг 4-ҳукумати адлия вазири Маҳмуд Эсат Бозқурт томонидан ёзилган.

Аёллар ҳуқуқларидаги ўзгаришлар
Кодекс замонавий ҳаётнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган бўлса-да, энг муҳим моддалар аёллар ҳуқуқларига тааллуқли эди. Илк бор аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқли деб тан олинди. Илгариги ҳуқуқ тизимига кўра, аёллар меросдаги улушлари ва судларда кўрсатмаларининг оғирлиги эркакларга нисбатан икки баравар кам эди. Кодексга мувофиқ, аёллар ва эркаклар мерос ва кўрсатма бериш масалаларида тенглаштирилди. Қонуний никоҳ мажбурий бўлди, кўп хотинлик тақиқланди. Аёлларга ҳар қандай касбни танлаш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, аёлларга умумий сайлов ҳуқуқи 1934 йил 5 декабрда тўлиқ амалга оширилди.

Абу Муслим

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Будапешт меморандуми
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase