close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Марвон ҳимор (эшак)

Марвон ал-Ҳимор - бани Умайянинг сўнгги халифаси. Абу Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Марвон ибн ал-Ҳакам ўз тарбиячиси ал-Жаъд ибн Дирҳамга нисбат берилиб ал-Жаъдий лақабини олган, шунингдек ҳимор (эшак) деб ҳам лақаб берилган, чунки ўзига қарши чиққан исёнчиларга жанг қилиб чарчамаган. Кетма-кет урушлар олиб борди, у уруш машаққатларига жуда бардошли бўлган. Ўхшатиш маъносида араблар “фалончи урушга эшакдан ҳам чидамли” дейдилар. Шунинг учун унга эшак деб лақаб қўйдилар.

Баъзилар эса, араблар ҳар юз йилни “ҳимор” деб атайдилар, Марвонга келиб Бани Умайя подшоҳлиги муддати юз йилга яқинлашгани учун, унга ҳимор лақабини берганлар, дейишади. Марвон отаси амири бўлган Жазирада 72 йили туғилган. Онаси умму валад.
У халифа бўлишидан олдин катта вилоятларга волийлик қилган ва 105 (723-24) йили Кўнияни фатҳ этган. У ўзининг чавандозлиги, жасорати, қайтмаслиги, айёрлиги ва золимлиги билан машҳур эди. Валид қатл қилинганида у Арманистонда эди. Хабар етиши билан ўз тарафдорларини байъатга чақирди, улар байъат беришди ва у хазиналардаги бойликларни улашди. Иброҳим билан жанг қилиб уни енгди. Шундай қилиб, Марвонга байъат берилди ва бу 127(745-44) йили сафар ойининг ўртасида амалга ошди. Ўз ҳокимияти мустаҳкам бўлишига эришди. Биринчи қилган иши Язид Ноқисни қабридан ковлаб олиб; Валидни қатл қилгани учун уни дорга осди. Аммо у халифаликда давр суролмади. Чунки 132 йилгача ҳар тарафдан унга қарши кўдлаб исёнлар бўлиб турди. Бани Аббос тарафидан амалга оширилган бу исёнларга Саффоҳнинг амакиси Абдуллоҳ ибн Али бошчлик қилди. Марвон уларга қарши жанглар олиб борди. Бу икки жамоа Мавсил яқинида тўқнашганда, Марвон енгилди ва Шомга қайтди. Абдуллоҳ унинг кетидан борди. У эса Мисрга қочди. Абдуллоҳнинг укаси (акаси) Солиҳ унинг ортидан борди ва Бавсир (Бусир) қишлоғида бўлган жангда 132 йили зилҳижжа ойида Марвон ўлдирилди.
Унинг даврида ўлганлар: Суддий Кабир, зоҳид Молик ибн Динор, қори Осим ибн Абиннажуд, Язид ибн Аби Ҳабиб, қори Шайба ибн Нассоҳ, Муҳаммад ибн Мункадир, Мадина қозиси Абу Жаъфар Язид ибн Қаъқо, Абу Айюб Сахтиёний, Абуззанод, Ҳаммом ибн Мунаббаҳ ва мўтазилий Восил ибн Ато.

Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase