close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуддус: Салом шаҳри...

Қуддус шаҳри тарих давомида бир неча исмлар билан танилиб, номланиб келган. Шаҳарни биринчи бино қилган Ябусийлар даврида «Ябус» шаҳри эди, сўнгра «Ауршлийм», бўлган, бу ном ибронийлар тарафидан келган, мил. ав. ХIV асрлар. «Аурусалом», деб ҳам номланган.

Қуддус шаҳри тарих давомида бир неча исмлар билан танилиб, номланиб келган. Шаҳарни биринчи бино қилган Ябусийлар даврида «Ябус» шаҳри эди, сўнгра «Ауршлийм», бўлган, бу ном ибронийлар тарафидан келган, мил. ав. ХIV асрлар. «Аурусалом», деб ҳам номланган.
Мил. ав. VIII асрда оссурийлар нақшларида «Ауру Сийлу», деб ҳам келган. Юнонлар нақшларида Искандар Макидоний замонидан мил. ав. IV асрда «Ҳерусулийма» ёки «Сулийма», деб номланган экан. Иброний тилда «Юрушулайим», деб келган, «Аурушлийм» ҳам шу тилдан. Бунинг сом тилидаги асл маъносига келсак «Салом шаҳридир». Булардан кейин «Қудийтус», номига ўзгарган, кейин эса «Илиё Капийтолина»,(Б.Н.Хут, «Фаластин», 90) ваниҳоят Исломда «Байтул Мақдис ёки усмонийлар замонида Қудси Шариф, Қудус ва баъзи тилларда Қуддус», деб номланди.
Бугун мусулмонлар уни: Қудус ёки Қуддус, деб танийди. Оврупа ва словян тилида Ирусалийм, дейилади.
Қуддус шаҳри учта дин эгалари - яҳудийлар, насронийлар ва мусулмонлар учун муқаддас, муборак шаҳардир. Улар у шаҳарни: «бизники», деб ҳар замон бир-биридан талашиб келади, лекин у ер Аллоҳ таолонинг солиҳ бандаларига мерос ўлароқ ваъда қилинган Муқаддас ернинг маркази холос, албатта, у ерни Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларига ваъда
қилганидай беради: «Менинг солиҳ бандаларим унга ворис бўлади,
деб ёздик».(Анбиё: 10) Оятдаги «ворис бўлади», деган сўздан маълумки, у ер охир замондаги Аллоҳ таолонинг бандаларига аввал ўтганлардан мерос бўлиб қолади, деб тушунилади, яъни мусулмонларга, чунки улар дунёдаги охирги умматдир.
Ушбу китобда Қуддуснинг номини мазкур турли номлар билан келтириб ўтамиз, бундан мақсад; Қуддус шаҳрини турли манбаларда, турли исмлар билан учратганимизда таниб олишимиз осон бўлиши ва нақллардаги исмлари билан келтиришдир.
Муқаддас ер: Шом диёрлари... «Муқаддас ер» ҳақида уламолар бир неча қавл айтган, уларнинг барчаси тўғридир, чунки баъзан бир қисмини ёки барча ерни қасд қиладилар, шунинг учун турли манбалардан қавлларни қисқача келтириб кифояланамиз:
1. Тур ва унинг атрофи.
2. Барча Шом минтақаси.
3. Дамашқ, Фаластин, Урдуннинг баъзи ерлари.
4. Арийҳа шаҳри.
5. Илиё (Қуддус) ва Байтул Мақдис ўрни.
Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сизлар учун битган Муқаддас ерга киринглар...».(Моида: 21) Муқаддас ердан мурод эски Фаластин диёридир, бугун унинг қисман баъзи ерлари Миср, Сурия ва Урдун ҳудудларига қўшилган. Лекин, диний қарашда Фаластинга жўғрофий ҳудудини белгилаш мақомида туриб қаралмаган. Балки Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Бани Исроил қавмини у ерга олиб кириши учун: «Эй қавмим! Муқаддас ерга киринглар», (Моида: 21) деб амр қилган, яъни оталари яшаб ўтган Фаластинга. Бани Исроил қавмига эса; у ерга кириш вожиб бўлган эди, қолаверса бу амрнинг натижаси енгилчилик билан ҳосил бўлишини ҳам
айтган эди: «Уларга (қарши шаҳарнинг) мана бу дарвозасидан киринглар, бас агар унга кирсангиз; сизлар ғолибсизлар»,(Моида: 23) яъни улар Аллоҳнинг Расули Мусога итоат қилиб у ерга айтилган ердан кирсалар эди, Аллоҳнинг изни билан улар ғолиб бўлар эди, лекин улар бош тортди ва дарбадар, сарсон бўлдилар...
Қуддус ёки Қудс арабча сўз бўлиб: поклик маъносидадир. Муқаддас ер эса: Покловчи ердир. Пок ер ва покловчи ер орасида худди луғатда фарқи бўлганидай, ушбу номланишда ҳам ўзи яширган сирли маъноларда фарқи бор. «Пок ер», дейилса у ерда нопоклик ёки нажас ва ифлосликлар бўлмаган топ-тоза ер, деб тушунилади. Зотан ернинг асли покдир, шунинг учун ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Менга ер – саждагоҳ ва покиза қилинди». (Бухорий, 438, Муслим, 521) Аммо, ерда покловчи хусусият ҳам бор, Умму Салама онамиз айтади: «Мен этагимни узун қилиб юрадиган аёлман, ахлат бўлган ердан ўтаман? Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди: «уни ўзидан кейингиси поклайди»,(Термизий, 143) яъни ер поклайди. Абу Довудда шундай саҳиҳ ҳадис келган: «Бирортангиз масжидга келса оёқ кийимига қарасин, агар унда бирор нопоклик кўрса тупроққа артсин, чунки тупроқ иккисини тозалайди». (Абу Довуд, 650) Муқаддас ерда ҳам – нопок одамлар, ифлос кишилар бўлиши мумкин, лекин у ер покловчи бўлгани учун нопок кимсалардан ўзини поклаб туради, яъни ўзидан чиқариб ташлайди. Қачонки, нопок одамлар у ерга кириб яшаса, ёки у ердаги одамлар ёмонлашиб кетса, ушбу покланиш ҳам такрорланади, худди тарихда Фаластин диёри ўзидан яҳудийларни поклагани каби, ёки у ерга зулм билан қадам қўйган салибчиларни мусулмонлар қўли билан чиқариб юборгани каби.
Демак, Фаластин ери муборак бир вазифа учун хос ажратилган ердир, яъни нопок инсонлар унда тўпланса, ё кўпайса улардан ўзини поклаш хусусиятига эгадир, шунинг учун у ер Муқаддас ер, деб номланган. Башарият тарихида ер юзидаги нопок инсонлар - золим ва қонхўрлар, агар Фаластин ҳудудига кириб қолган бўлса, мисол учун залолатдаги яҳудийлар ва қонхўр салибчилар каби тоифалар; Муқаддас ер ўз бағридан ундайларни Аллоҳнинг тақдири – кавний амри билан чиқариб ташлаган, ер ўзини ундай нопоклардан поклаган ва бу ер яқинда сионистлардан ҳам ўзини поклайди.
Аммо, Аллоҳ таолонинг: «Ер – унда оламларга баракали қилганмиз»,(Исро: 1) яъни пок ва солиҳ инсонлар учун у ер: барокатлидир, муборакдир! Нопок кофирлар ва золим фожирлар учун эса қуддусдир, яъни у ерни покловчи қилгани ҳақида тарихий йирик мисоллар кўпдир:
• Довуд алайҳиссалом Муқаддас ердаги амолиқаликлар билан бўлган жангда Жолутни ўлдириб; у ерни ёмон одамлардан поклади, Фаластинни фатҳ қилиб ҳозирги Қуддусни пойтахт қилди ва улар учун у ер муборак бўлди.
• Шарқий Рим давлати Византия эса Ярмук ғазотида мусулмонларга енгилиб у ердан чиқиб Онадўлига қочиб кетишди.
• Наполеон кабилар... у ерга эгалик қилмоқчи бўлди, лекин ундай нопоклар у ерларни эгаллаш эмас, балки ташқарида душманларига енгилиб йўқ бўлиб кетди, Аллоҳ таолонинг бошқа қўшинлари ундайларни ҳалок қилди.
• Келажакда яҳудий миллатининг якун топиши ҳам Муқаддас ерда – Фаластиндадир.
• Келажакда Дажжол ҳам яҳудийларнинг қолган қолдиғи билан; у ерда тамоман ҳалок бўлиб йўқ бўлиб кетиши бор.
• Ҳатто яъжуж ва маъжужлар у ерга киргач Исо алйҳиссалом дуолари билан ҳалок бўлади ва нафақат Муқаддас ер балки бутун ер юзи ёмонликдан покланади.
Бугун кўпчилик одамлар Муқаддас ердаги мана бу сир-асрордан бехабардир, ёки унутган бўлиши мумкин, лекин бунинг ҳақиқатига яқинда аниқ ишонч ила гувоҳ бўладилар; яҳудийларнинг «сохта давлати» қулайди ва завол топади!
Бу ҳикматни билган баъзи орифлар эса, тарихдаги Аллоҳ таолонинг такрор бўлувчи қонун ва қадарини ўзгариб кетди, гўё бугун у қонунлар яҳудийларга нисбатан ишламай қолгандай, деган гумонга тушдими, ё васваса ичида қолганми, ё яна шу каби гумонлар ичидами?! Хуллас, бу яхши гумон эмас, Аллоҳ таоло бундан покдир, албатта, адолат ва ҳақиқат юзага чиқадиган кун бордир.
Асарларда келади: «Ер ҳеч кимни покламайди, лекин кишини; ўзининг амали поклайди».(Молик, «Mуваттo», 4/1117) Инсон Муқаддас ерда бўлиши билан гуноҳдан покланиб қолмайди, балки солиҳ амал қилиши билан ички ва ташқи дунёсини ислоҳ қилиб тузатиши инсонни покланишига сабаб бўлади, албатта.
Маълумки ёмонликнинг ер юзида умри қисқа бўлади, Муқаддас ерларда эса янада қисқароқдир! Демак, Фаластиннинг муқаддаслик сифати ўз устидан ва ичидан фасодни кўтаришга ва қабул қилишга рози бўлмайдиган хос бир хусусияти бор бўлган ердир. Бироқ, ҳар бир нарсанинг тақдирда ўз вақти бор: «Улар фақатгина ўзларидан олдин ўтганларнинг кунларига ўхшашини кутяптиларми?! Айтинг: кутаверинглар, мен ҳам сизлар билан бирга (иқобингизни) кутгувчиларданман». (Юнус: 102)
Табиий-ки, биз бу ерда Муқаддас ерга нисбатан тарихнинг ғайбий тарафидан назар солдик, токи одамлар шоҳид бўлиб турган ҳозирги оламни ўз тасаввурларида қувватлаши учун, албатта. Чунки, биз бугун кўпроқ воқеъ- ликка чуқурроқ назар солишга ҳам ва яна бизга кўринмаган ғайбий наза- риясига ҳам чуқурроқ назар солишга муҳтожроқмиз, акс ҳолда фақатгина воқеъликнинг ўзига ташқаридан шоҳид бўлишимиз кўзимизга оғир кела- веради, бу ҳолатда эса келаётган ваҳималар кўпчилик одамларни ташвиш қилишдан тарк этмайди, албатта. Тарихни билганлар билади, Салоҳиддин Айюбийлар каби фотиҳлар мана шу икки тарафдан назар солабилганлар, ҳаттоки буни татбиқ қилиб ижобий натижага эришганлар ҳам...
Шуни билинг-ки, Муқаддас ернинг аксари Шом диёридир ва бу ҳақида Хурям розиаллоҳу анҳудан мавқуф бўлиб саҳиҳ санад билан келган ҳадисда айтилади: «Шом аҳли Аллоҳнинг ердаги қамчисидир; улар билан кимдан интиқом олишни истаса хоҳлагандай олади. Уларнинг мунофиқларига мўминлари устидан тепаларида (бош) бўлиши ҳаромдир, улар (мунофиқ ва кофирлар) фақатгина ташвишли, сиқилган ёки хафа бўлган ҳолатда (у ерда) ўладилар».(Аҳмад, 16109. 306 Муслим, 1381) Бунга ўхшаш хусусият Мадина шаҳрида ҳам борлиги ҳадисда очиқ айтилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди: «Одамларга бир замон келади; киши амакиваччасини ва ўз яқинини чақириб: хорижга кетдик, хорижга кетдик, дейди. Мадина эса улар учун яхшироқ бўлади, агар билсалар эди! Жоним қўлида бўл- ган Зотга қасам, бирортаси уни (Мадинадан) хоҳламасдан чиқиб кетса, магар Аллоҳ унда ундан (кетган кимсадан) яхшироғини ўрнига келтира- ди. Огоҳ бўлинг, аниқки Мадина худди (темирчи оловни пуфлайдиган) мўйнага ўхшаб ифлосликни чиқаради. Токи Мадина ўзидаги ёмонларни худди мўйна темирнинг зангини (ташқарига) суриб чиқаргандай суриб чиқаргунгача қиёмат бўлмайди». Демак, Фаластин диёри нопок одамларни ўзидан покловчи бўлган ва солиҳларга барокатли бўлган хос бир тақдирга эга бўлган адолатни ўрнатиш учун ихлосли ва курашчанг мусулмонлар ҳаракатини қувватловчи, ишончларини аниқ қилувчи марказлардан биридир, мана бундай сўз; айниқса бизнинг замонга дармондай лозим бўлган далдадир...

Фаластинда ислом ривожланиши: Мусулмонлар ўлкаси...

Фаластин, аҳли ислом фатҳидан бошлаб ислом динига кира бошлаган, аҳолиси мусулмон бўлиб яшаб келган, диний йўналиши аҳли сунна вал жамоадир. «Аҳли Сунна» истилоҳи ислом умматининг жумҳурига нисбатан айтилади. Магар «хавориж», «шиа» ва уларга ўхшаб исломнинг аввалида ва кейинчалик суннат жамоатидан ажраганлардан ташқари қолган мусулмонлар суннат йўлида, деб эътиборга олинади.
Аҳли сунна ўрта-мўътадил умматдир: Усмон ибн Аффон ўлимидан кейин содир бўлган ички низо ва урушларда суннат чегарасидан чиқмай ёки унда чуқур кетишдан ўзларини тийиб олган муслмонлар суннат аҳлидир. Ана улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос бўлиб қолган шарафли суннат йўлига амал қилиб, ўтган салафлар йўлларига эргашиб, сафларини ростлаб, қалбларини улар билан бирлаштириб, калималарини ҳам улар билан бир тутам қиладиган мусулмонлардир.
Шом фуқаҳолари жумладан Фаластинда ҳам етишиб чиққан, умматнинг аксар олимлари мана шу суннатда юрган олимлар масаласига катта эҳтимом қилганлар. Хоссатан, биламиз-ки «Рошид халифалик» даври тугаб, умматнинг бошқаруви Умавийларга ўтганда ҳиж. 41 й. ҳам «жамоат йили», деб номланган. Бундай ном берилишига сабаб; улар асарлардаги якдиллик ҳақида айтилган ривоятларни кўзга суртиб қабул қилган, ўзаро бирлашиб, хусуматни тарк қилганлари учун берилган эди. Токи улар ўзаро пайдо бўлган ички низони бас қилиб, ҳақиқий душманга қарши жиҳодий юришларни олиб боришлари ҳамда ислом давлатини сақлаб қолишлари учун ички низодан фориғ бўлишлари шарт эди. Шу боис ўша даврларда Зуҳрий, Авзоий каби имомлар тарафидан «Ғазот», «Сийрат» китоблари ёзила бошлаган.
Фаластин турли асрлар давомида «аҳли суннат» йўлига саҳобалар розиаллоҳу анҳум замонларидан бошлаб бешиклик даврини кўрган Муқаддас ердир, ҳатто у ерда баъзи саҳобалар умрини яшаб ўтказган ва дафн қилинганлар. Муқаддас ернинг узун ва қисқа тарихдаги ўринли ўтмиши улкандир; мана бу ҳақиқатни ҳеч ким инкор қилолмайди. Фаластин аҳлига аввалги пешқадамларнинг тутган йўллари чиндан ижобий таъсир қилган эди, ҳатто турли кўринишларда бўлса ҳам уларда ҳануз суннат йўлларига ва саҳобалар изларига эргашиш мавжуддир.
Аббосийлар даврида «Муътазила» мазҳаби авж олиб учига чиқишига қарамай, уларга рад жавоб бераоладиган, аҳли сунна йўлини етказадиган кўп кишилар чиқди. Хусусан муътазилаларнинг ақоид мажлисларидан Абул Ҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ [260-324 ҳиж. й.] уларга қарши чиқади. У киши эътизол аҳли билан тортишувдан кейин ўзи ҳам эътизолни тарк қилиб аҳли суннат йўлига интилди, токи муътазилалар айтаётган сўзларининг асоси заиф эканлигини билиб ва бошқаларга билдириб қўйиш учун дадил курашди. Ҳаттоки «Аҳли сунна вал жамоа» атамаси Ашъарий мадрасасига нисбат бериладиган бўлиб кетади. Бошқа тарафдан жумҳур ҳанбалийлар Ашъарий ва унинг мазҳабидан бароат қилган бўлсалар ҳам, бундай инкор қилишга сабаб; бугунги асримиздаги салафийлик мазҳабининг асослари бўлган эди.
Маълумки 297-567 ҳиж.йилларда / 909-1171 мил. йилларда Мисрда шиалар қурган Фотимийлар ҳукумати ўтган. Улар давлатни қўлга олиб ҳукм ўтказгач «аҳли суннанинг» ёқасидан хунук тутдилар. Фотимийлар омматан одамларга ҳам ўзларининг «Имомия» мазҳабини мажбурлаб юклар эди, аҳли суннанинг имомлари Абу Бакр ва Умар розиаллоҳу анҳумони эса ёмон кўриб очиқчасига ҳақорат қилар эдилар. Ва Фотимий ҳукуматига, шиа имомларининг эътиқодига қарши бўлган бошқа олимларни эса бошсиз ҳолга келтирар эдилар, мисол учун Шом фақиҳларидан «Ибну Набулисий» номи билан танилган Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Миллий раҳимаҳуллоҳни қатл қилганлар, Абул Қосим Воситийни эса азонда «ҳайя аъла хойрил аъмал» сўзини қўшиб айтмагани учун тилини кесганлар.
Лекин, ҳижрий IV асрга келиб Фаластинликларни таърифлаб Башшорий шундай деган: «У ерда бирорта мажусийни ҳам, соибийни ҳам топмайсиз. Уларнинг мазҳаблари тўғридир, жамоат ва суннатдадир, Табарий аҳли, Набулиснинг ярими ва Қуддус ҳам шундайдир. Уммондагиларнинг аксари шиа экан. Муътазилалар учун эса Фаластинда бир томчи сув насибаси ҳам йўқ экан». 1099-1219 мил. йилларда «Салиб юришларида» ҳам Фаластинда салибчилар уларни тўп-тўп қилиб олиб чиқиб – сўйиб ташлашига қарамай; уларга қарши курашиб аҳли сунна мусулмонлари жангга чиққан, Байтул Мақдиснинг ўзида етмиш минг киши қурбон бўлган, тизза бўйи қон, от узангисигача жасадлар ётар эди. Улар мусулмонларни Қуддусдан қочириш, уй-жойларини бўшатиш сиёсатини қаттиқ олиб борган, худди бугунги сионистлар каби.
Набилус тепалигида ҳам шу каби ёвуз сиёсат олиб борилган, Бани Қудома у ердан мажбурликдан Дамашққа қочиб кўчиб ўтган, тақдир экан, бари-бир ўша ерда ҳам улар Мақдисийликлар, деб танилиб, шу ном билан юритилиб қолаверган.
Мана шу охирги икки давр мобайнида Фаластинда тасаввуф ҳаракати атрофни тўзитган шамолдай бошланган. Авж олиш даври эса айюбийлар ва мамлукийлар даврида чўзилиб кетди. Ҳокимлари сўфийларни шижоатлантириб «хавониқ», «завоя» ва «рибот»га амал қилишларини «Исмоилий мазҳабининг мақоматини» мақсад қилишиб ёяр эдилар, хуллас уларни шундай қилиб ишга солар эди. Ва буни салибчилар олдида қўрқувни кетказиш учун узоқ туриб «вуқуф» қилиш учун ҳам қилар эдилар, ажиб! Қолаверса бунга жуда кўп вақт ажратганлар.
Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳга келсак, у киши шиалар мазҳабига тегишли аломат ва анъаналарни йўқ қилган ва бу йўлда асос солган ҳаракатидаги ўзгаришларни энг аввал Қоҳирадаги фотимийлар қурган «Азҳар»дан бошлаган. Салоҳиддин Айюбий ривоятларга кўра ашъарий эътиқодида ва шофеъий мазҳабида бўлган, у киши ҳам одамларга мазҳабини ислоҳатчи сифатида ўз вақтида юклаган эди.
Аммо, у ерларда юриб турган фиқҳий мазҳабга келсак: илгари Шомда Авзоийнинг мазҳаби юриб турар эди. Сўнгра, ҳеч қанча вақт ўтмай ўрнини Шофеъий мазҳаби эгаллади, аксар фаластинликлар мана шу мазҳабга кўндилар.
Аббосийлар давлатида Ҳанафий мазҳабидан бошқасига деярли йўл берилмас эди. Токи фотимийлар давлати келиб шиаларнинг «Имомия» мазҳаби эгаллагунча Шом диёрлари илгари Ҳанафий мазҳабида бўлган эди, қачонки айюбийлар келганида, Шофеъий мазҳаби тарқалиши кучайган.
Улардан кейин мамлукийлар даври келганида қозиятларда кенгчилик бўлиб «Тўрт Мазҳаб» бўйича иш олиб борилган. Кейинчалик у ерларда Усмонийларнинг охирги даврларида ҳанафийликка ён босиб яна ҳанафий мазҳаби қайта тикланган эди.
Бугунги асримизда Фаластин аҳли кўпроқ шофеъий мазҳабидадир, ундан кейин ҳанфий ва ҳанбалийлар туради, моликийлар эса жуда ҳам оз, кам ҳолатда учрайди.
Агарда илмий натижаларга қарайдиган бўлсак: уларнинг аксар ҳолати фиқҳ ва ҳадис доирасидан чиқмаган, Фаластинда кўпгина уламолар, улуғ кишилар етишиб чиққани маълумдир, улар Шом диёрлари ва Фаластинда исломий фикр таралишига улкан ҳисса қўшиб кўпгина илмий мерослар қолдирган: Шофеъий мазҳабида: Мазҳаб асосчиси Имом Шофеъий чиққан, асли Ғаззада туғилган, ўзи фиқҳда илк бор «Умм» китобини ва шариат асосларига тегишли «Рисолат»ни ёзганлар. Яна Шамсиддин Ромлий ва унинг машҳур китобларидан «Ниҳоятул муҳтож ила шарҳил минҳож».
Ҳанбалий мазҳабида: Аҳмад ибн Қудома ал-Мақдисий, машҳур ҳанбалий фиқҳидаги энциклопедияси «Муғний» китобининг муаллифи.
Яна ҳанбалийлардан Шайх Мардовий ва унинг «Инсоф» китоби, Ибн Муфлиҳ «ал-Фуруъ» ва бошқа китоблар соҳиби, Ҳажжовий «ал-Иқноъ» китобининг соҳиби.
Ҳанафий мазҳабида: Хойруддин Ромлий, унинг танилган фатаво китоби «ал-Фатаво ал-Хойрия». Муҳаммад Холил, китобларидан «ал-Фатаво ал-Холилия» ва бошқа уламолар чиққан ҳамда Аллоҳ таолонинг ислом умматига бераётган бундай тўхтовсиз раҳмати, илм мероси давом этмоқда.
Ҳадис йўналишида Фаластинлик етук муҳаддислар, алломаларга келсак: «ал-Маъажим» ва бошқа китоблар соҳиби Табароний, яна «Фатҳул Борий» соҳиби Ибн ҳажар ал-Асқалоний, яна «ал-Камал фи асмаир-рижол» соҳиби Абдулғаний Набулисийлар ўтган.
Ҳозиргача айни бугунги асрда Фаластинни сионистлар ишғол қилишларига қарамай, у ерда ислом умматидаги тоифаларининг аксар диндорлари «аҳли суннани шакиллантиради». Улар ашъарий, салафий ва шулар каби бошқа сунний мусулмонлар, улар ўрталаридаги турли фикрларга интимо қилган ҳолатда бўлсалар ҳам суннатда юрадилар.(«ал-Мавсуъатул Филистиния» китобининг ҳижоий ҳарфлар тартибидаги «Алиф» ҳарфининг «аҳли сунна вал жамоъа» истилоҳига қаранг. Таржима баъзи изоҳлар билан ўгирилган.)

Умар Шоҳирнинг (ҳафизаҳуллоҳ)
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase