Абу Муслим
Бугун менинг аҳволим биринчи марта оз бўлса-да, яхшиланди.
Шу сабабли сиз билан муҳим бир маълумотни ўртоқлашмоқчиман.
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини танқид қилди ва Вашингтон коронавирусга қарши курашда "раҳбарлик қилиш ролини" олишга тайёрлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, "ташкилотлар ишлаши керак, улардан кутилаётган натижаларни беришлари керак", аммо Қўшма Штатлар ЖССТ мисолида "у нимага эришганини кўрмаяпти", деб хабар беради РИА Новости.
Ҳозирги пайтда Исломнинг қадимги дунё мероси билан алоқаси ажаблантиради. Ўтган асрда Япониянинг илмий ва технологик тараққиётини истисно қилганда, ушбу ҳодисанинг ўхшашлигини жаҳон тарихида топиш деярли мумкин эмас. Мусулмонлар томонидан империя гуллаб-яшнаганда кўрсатилган илм-фан ва маданиятга бўлган қизиқиш ва улар эришган ютуқлар аҳамиятли бўлиб, Юнонистон маданияти гуллаб-яшнаган даврда юнонларнинг эришган ютуқларидан кам эмасдир.
"Сектантлар" ёрлиғи одатда жамиятда "арифметик кўпчилик" бўлмаганларга осиб қўйилади. Баъзи сабабларга кўра, "биз кўпроқмиз, шунинг учун биз ҳақмиз" деб ҳисобланади. Ўз ҳақлиги ва ўз нутқининг эксклюзивлигини бундан-да содда (примитив) талқин қилишни ҳеч қачон кўрмаганман. Тафриқачилар, "софлик ва ҳақиқат фидойилари" ҳар доим бўлган.
Инсоният тарихи тўсиқлар оша пойгага ўхшайди, бу ерда бир даврдан иккинчисига ўтишдаги бошланғич нуқталар инқироз ҳодисалари ҳисобланади. Ҳозирги даврнинг инқирози олдиндан белгиланган ғоянинг муқаддас нури порлаётган ана шундай лаҳзалардан бири сифатида қабул қилиниши керак. Инсон эса ушбу воқеаларни кетма-кетлигини тушунишга чақирилади. Ашёлар мантиқи бизни ибтидонинг ибтидосга бошлайди.
Машҳур футболчи Криштиану Роналду коронавирус эпидемияси туфайли карантин вақтида Қуръон ўқишни бошлади, хабар қилади news1.news сайти. Яқинда Италиянинг "Ювентус" клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду онасининг касалхонадан чиқарилгани ҳақида гапириб, шундай деди: "Карантин ҳолатида одам ўзи билан ёлғиз қолади. Шу вақт ичида мен кўп китоб ўқидим, кўп ўйладим ... энди мен Қуръон ўқишни бошладим".
АҚШ президенти Доналд Трамп имзо чеккан фармонга кўра коронавирус пандемияси шароитида ўз фуқароларининг қайтиб келишига тўсқинлик қиладиган ёки кечиктирадиган давлатларга виза санкwиялари қўлланилиши мумкин. Бу ҳақида Оқ уй матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади “РИА Новости”.
Эронда коронавирус билан касалланганлар сони ўсишда давом этмоқда. Сўнгги бир кун ичида Эронда 1972 та коронавирус инфекциясининг янги ҳолати аниқланди. Шундай қилиб, мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 68192 кишига етди.
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Улуғ Ватан урушида Ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши ва Ғалаба паради Россияда албатта бўлиб ўтади, хабар беради ТАСС. "Ҳозирга қадар байрам тадбирларини: Ғалаба Паради, «Ўлмас полк»ни кейинга қолдиришга қарор қилинмади", - деди Песков Биринчи каналнинг "Катта ўйин" кўрсатувида.
Google ва Apple коронавирусли одамлар кимлар билан мулоқот қилганлигини аниқлаб берадиган технология ишлаб чиқиш устида биргаликда ишлаши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида Apple расмий сайтида маълум килинди. Қайд этилишича, бу фойдаланувчиларнинг хавфсизлигига таъсир қилмайди ва уларнинг шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқларини бузмайди.
Ўтган кун давомида АҚШда коронавирус оқибатида 2000 дан ортиқ ўлим қайд этилди. У бир суткада ўлим кўрсаткичи 2 мингдан ошган биринчи мамлакат бўлди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида ушбу мамлакатда 2108 киши, жами 18777 вафот этган. Касалларнинг умумий сони - ярим миллиондан ошиқ.
Бир суткада коронавирус юқтириб олинган 5233 та янги ҳолат қайд этилди. Бир суткада 917 киши вафот этди. Касаллик юқтириб олганлар умумий сони 78,9 минг кишига етди, шундан 9,8 мингтаси вафот этди.