close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Google ва Apple коронавирусли одамларнинг мулоқотларини кузатиш технологияси ишлаб чиқади

Google ва Apple коронавирусли одамлар кимлар билан мулоқот қилганлигини аниқлаб берадиган технология ишлаб чиқиш устида биргаликда ишлаши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида Apple расмий сайтида маълум килинди. Қайд этилишича, бу фойдаланувчиларнинг хавфсизлигига таъсир қилмайди ва уларнинг шахсий ҳаётга бўлган ҳуқуқларини бузмайди.

Лойиҳа бир неча ой давом этади. Бу икки босқичда амалга оширилади.
Май ойида иккала компания Андроид ва iOS-да ишлайдиган қурилмалар ўртасида ўзаро таъсирни таъминлайдиган интерфейсларни чиқарадилар. Бу фойдаланувчиларга соғлиқни сақлаш тизимининг расмий дастурларини ўрнатиш имконини беради.
    Компаниялар бундан кейин зарарланган мулоқотларни кузатиш учун Bluetooth-га асосланган платформани кенгайтириш устида иш олиб борадилар.
«Махфийлик, шаффофлик ва розилик ушбу лойиҳада биринчи даражали аҳамиятга эга. Таҳлил учун биз ишларимизнинг бориши ҳақида ахборотни очиқ эълон қилиб борамиз», - деилади хабарда.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase