Бандаларни ҳисоб-китоб қилишдан ҳикмат нима?
Бу дунёда арзимас нарсалар учун ҳисоб қилиниб, охиратда эвазига беҳисоб инъомлар ато этиладими? деб сўраган экансиз.
Садақани тиланчининг қўлига тутқазишнинг ҳикмати
Ҳориса ибн Нўъмон эшиги олдига (тиланчиларга атаб) саватда хурмо ёки бошқа нарсалар қўяр эди. Кўзи кўр бўлгани учун намозгоҳидан ҳужраси эшигигача арқон тортиб қўйган эди. Агар бир тиланчи мискин салом берса, саватдаги нарсани олиб, арқонни ушлаб эшиккача ўзи чиқиб, мискиннинг қўлига садақани ўзи тутқазиб юборар эди. Унинг аҳли оиласи “биз ўзимиз бериб юборамиз” деганига кўнмасдан шундай дер эди: «Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Мискиннинг кўлига (садақа) тутқазиш, ёмон ўлим то-пишдан сақлайди”, деганларини эшитганман”».
Беморлик мўмин учун гуноҳлардан покланиш экани ҳақида
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хасталиги ариб, тузалган бемор мусаффолик ва рангда худди осмондан тушган дўлга ўхшайди», дедилар».(Термизий, Дайламий, Табароний, Баззор, Ибн Асокир ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)
Мункарларни дуо ила даф қилиш ҳақида
Зиёд ибн Илоқадан, амакиси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, мени мункар амаллардан, ахлоқлардан, ҳаволардан ва дардлардан четда қилгин», дер эдилар».(Ибн Ҳиббон, Табароний, Ибн Абу Шайба ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилишган.)
Истихора одамзоднинг бахти экани
Саъд ибн Абу Ваққос ривояти: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Одам боласининг бахти - Раббисидан истихора қилиш (Аллоҳдан марҳамат сўраб, унга ўз ишларида хайрлисини танлаб беришни умид қилиши), Одам боласининг саодати - Аллоҳнинг белгилаган тақдирига рози бўлиши».
Руҳларнинг дунёда учрашиши ҳақида
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мўминларнинг руҳлари бир кунлик масофадан мулоқотда бўлади. Соҳибини ҳеч кўрмаган бўлса ҳам», дедилар».(Аҳмад ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.) Абу Абдуллоҳ деди: Руҳларнинг иши ажойибдир. Улар енгилдир, самовийдир. Қачон нафс ўзининг шаҳватлари зулмати ила уни қамраб олсагина оғирлашади. Қачон нафсга риёзат чектирилса ва руҳ ундан халос бўлса, хиралигидан мусаффо бўлади ва яна енгилига ва поклигига қайтади ва аҳамиятли бўлади. Бунга фақатгина қалби Аллоҳ ила хотиржам бўлган мўминларгина иймон келтирадилар.
Одамларга берилган энг афзал нарса баёни ҳақида
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «У хутба қилаётиб деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда худди мен сизнинг ичингизда турганимдек турдилар. Сўнгра йиғладилар Сўнгра уни қайтардилар. Сўнгра йиғладилар. Сўш ра уни қайтардилар. Сўнгра йиғладилар ва дедилар «Албатта, одамларга афв ва офиятдан кўра афзал нарса берилмагандир. Бас, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан иккисини сўранглар».
Ўнг томон фазилати ҳақида
Абу Ҳурайра (розияллоху анху) ривояти: Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сизлардан ким оёқ кийим кийса, ўнг томондан бошласин. Ким оёқ кийимини ечса чап томондан бошласин. Ўнг томон биринчи кийилиб, охири ечиладиган бўлсин».
Шайтон шериклигидан сақланишнинг ҳикмати
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривояти: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Кимки бир идишдан овқат еб бўлиб, сўнгра уни ялаб қўйса, ушбу идиш унга испшғфор ва салавотлар айтади».
Дунё ҳаётининг мисоли
Аллоҳ таоло деди: “Ҳақиқатан, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан туширган сув (ёмғир) бўлиб, одамзот ва ҳайвонот ейдиган нарсалардан иборат ер гиёҳлари у билан аралашиб, то ер ясаниб ва зийнатлангач, ер эгалари ўзларини унга қодир деб билган бир пайтда, ерга тунда ёки кундузи Бизнинг амримиз келиб, уни кечаги куни обод бўлмагандек (йиғиб олинган) ҳосилга айлантириб қўйганимизга ўхшайди. Тафаккур қилувчи қавм учун (Биз) оятларни шу тарзда батафсил баён қилурмиз” (Юнус, 24).