Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «У хутба қилаётиб деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда худди мен сизнинг ичингизда турганимдек турдилар. Сўнгра йиғладилар Сўнгра уни қайтардилар. Сўнгра йиғладилар. Сўш ра уни қайтардилар. Сўнгра йиғладилар ва дедилар «Албатта, одамларга афв ва офиятдан кўра афзал нарса берилмагандир. Бас, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан иккисини сўранглар».
Абу Абдуллоҳ деди: Афв ва офият бири биридан олинган сўзлардир. Фақатгина афв охират мушкулотларига, офият эса бу дунё мушкулотларига ишлатилади. Аслида эса бу фазл кўрсатишдан иборатдир. У Зотнинг бандасига фазл кўрсатиши уни иқобга олмаслиги ва балога гирифтор қилмаслигидир.
Афвнинг маъноси ўчиришдир. Яъни ундан гуноҳлар асарини ва аъзоларидан балолар асарини ўчиришдир. Албатта, бу дунё ва охиратда ҳар бир неъматнинг фойдаси ва ҳар бир гуноҳнинг жазоси бордир. Қачон ундан самаралар ва жазолар ўчирилса, бу ила холис афв қолади. Аллоҳу аълам.
Ҳаким Термизийнинг
"Нодир асллар" китобидан