Абу Муслим
Арманистон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги можаронинг авж олиши пайтида кенг кўламли қирғин қуролларидан фойдаланишга мажбур бўлиши мумкин, деб баёнот берди Вазирликнинг матбуот котиби Шушан Степанян.
Озарбайжон мудофаа вазирлиги душманнинг тўртта танки йўқ қилингани ҳақида хабар бермоқда. Озарбайжон армияси Арманистон босиб олинган Фузулий шаҳрини озод қилиш учун шиддатли жанглар олиб бормоқда. Бу ҳақида сешанба куни Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабар берди.
Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш унинг чегарасига «Озарбайжон ва Туркия ҳарбий тузилмаларининг қанчалик яқин» келишига боғлиқ, дейди Вардан Тоганян. У Арманистонни минтақа хавфсизлигига кафил деб атади. Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вартан Тоганян РБК телеканалига берган интервmюсида республиканинг Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш шартларини маълум қилди.
Чоршанба куни немис суди беш йил давом этган суд тортишуалардан сўнг кичик шаҳарлардан бири масжиди муаззинининг овозини ўчириш ҳақидаги даъвони рад этди. Турк ислом жамоати (Ditib) энди яна Шимолий Рейн-Вестфалия ерининг Ор-Эркеншвик шаҳарчасида мўминларни намозга чақириш учун радиокарнайдан фойдаланиши мумкин.
Жанговар йўқотишларнинг кўпайишига йўл қўймаслик учун ультиматум берилди. Озарбайжоннинг ишғол қилинган Ағдара вилоятида жойлашган арман гарнизонига якшанба куни қуролларини топшириб, таслим бўлиш таклиф қилинди. Бу ҳақида Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабар берди.
Арманистон Тоғли Қорабоғдаги можаро пайтида 550 дан ортиқ аскарини йўқотди. Ҳалок бўлган душманлар сони Озарбайжон мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Интерфакс-Озарбайжон".
Туркия Президенти вакили Иброҳим Қалин Анқара Арманистоннинг ҳужумини қаттиқ қоралаганини қўшимча қилди. Анқара Бокуни қўллаб-қувватлайди ва Арманистоннинг Озарбайжондаги сўнгги ҳаракатларини қоралайди. Бу ҳақида якшанба куни Туркия Президентининг расмий вакили Иброҳим Қалин маълум қилди.
Хавфсизлик Кенгашида сўзга чиққан Озарбайжон мудофаа вазири Қорабоғдаги еттита Озарбайжон қишлоғини фашистлар босқинидан озод қилиш ҳақида Президентга хабар берди. 30 йил давомида бу қишлоқлар ўзларининг қонуний ва тарихий аҳолисини кўрмаганди, мана энди озарбайжонликлар яна у ерга қадам босмоқда.
27 сентябрь тонгида Степанакерт шаҳри ва Тоғли Қорабоғдаги бошқа аҳоли пунктлари «Град» тизимидан ўққа тутилди. Бу ҳақида «Интерфакс»га тан олинмаган республика президентининг матбуот котиби Ваграм Погосян маълум қилди.
Сўнгги икки ҳафта ичида Ироқдан Сурияга америка қўшинларининг бешта ҳарбий карвони йўл олди. АҚШ Ироқ шимолидан зирҳди техника ва қурол-яроғларни кўчириб, Сурия шимоли-шарқидаги ҳарбий базаларни мустаҳкамлашни давом эттирмяпти.
Парижда совуқ қурол билан қуролланган номаълум кишилар бир пайтлар Charlie Hebdo сатира журналининг таҳририяти жойлашган бинонинг ёнида одамларга ҳужум қилди, хабар қилади BFMTV телеканали. Воқеа Франция пойтахтининг 11-округидаги Николя Аппер кўчасида рўй берди.
АҚШ воситачилигида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Баҳрайн билан Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувларга киритилган баёнот ал-Ақса мажмуасининг бўлинишига олиб келиши мумкин, чунки у статус-квони (мавжуд ҳолатни) бузади, дейди таҳлилчилар. Бу ҳақида ал-Жазиранинг янги материалида айтилади.