close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Диний монополия ва репрессив диний сиёсат

Собиқ Совет Иттифоқи мусулмонлари ва насронийлари ўз давлатларининг сиёсий ҳаётида қанчалик фаол иштирок этаётганига қараб, бу ердаги анъанавий ҳукмрон диний гуруҳлар собиқ имтиёзли позициясини муваффақиятли қайта қўлга киритаётганини тушунасиз.

Ҳозирги сиёсий раҳбарлар, Совет йилларининг динга қарши бўлган фаолларидан фарқли ўлароқ, ҳозирги кунда маълум бир халқ ёки миллатга тарихий ва маданий мансублигини эълон қиладиган динларнинг тарқалишини тарғиб қилиш учун қўлидан келганча кўмаклашмоқда. Натижада биргина диний гуруҳ фаолиятини рағбатлантирувчи репрессив диний сиёсатнинг қайта тикланиши кузатилмоқда.

Репрессив диний сиёсат

Кутилганидек, сиёсий плюрализм энг кўп тилга олинадиган собиқ СССР давлатлари диний эркинликка нисбатан энг кам чекловларга эга. Эстония ва Латвияда давлат диний соҳага деярли аралашмайди ва бу мамлакатларнинг ҳеч бири ҳукмрон динга эга эмас. Собиқ Совет Иттифоқининг турли ҳудудларини статистик таҳлил қилиш бу тенденцияни тасдиқлайди – репрессив диний сиёсат кучли бўлган мамлакатларда диний нуқтаи назардан бир ҳил аҳоли кўпроқ. Диний озчиликларнинг таъқиб килиш диний кўпчиликка маълум устунлик беради. (Диний ҳаётни тартибга солиш ва ҳукмрон диннинг ўсиши ўртасидаги муносабатлар жуда юқори). Диний чекловлар сезилаётган мамлакатларда аксарият жамоатлар ўсиб, гуллаб-яшнамоқда.

Кўриниб турибдики, диний ҳаётни тартибга солиш ҳукмрон конфессияларга қўл келади. Кичикроқ диний жамоатларни назорат қилиш орқали ҳукмрон мазҳаб атеист мафкура қулаганидан бери очилган имкониятлардан фойдаланиши осонроқ кечади. Зеро, алоҳида мазҳабларнинг монополиясини тиклаш диний инновациялар эмас, балки фақат сиёсий фаворитлик сабабли юзага келди. Агар муайян мазҳабнинг анъанавий ҳукмронлиги доираси тўлиқ тикланса, совет давридан кейинги давлатларнинг диний манзараси социализм давридан олдин қандай бўлиши билан бир хил бўлишини кутишимиз мумкин. Ҳозирда мавжуд диний хилма-хиллик йўқолиб, собиқ СССР халқлари ўтмишдаги диний ва этник ўзлигига қайтиши билан маънавий ҳаётнинг жонланиши сусаяди.

Диний монополиялар

Битта диннинг монополияси давлат кўмагисиз мавжуд бўлолмайди. Муайян диний анъаналар миллий ўзликка чуқур илдиз отган бўлиши мумкин бўлса-да, бу анъаналарнинг умумэътироф этилишини бошқалардан кўра кўпроқ таъминлаш учун давлат аралашуви зарур. Монопол жамоатлар деярли ҳар доим давлатдан қўллаб-қувватлаш олиш билан бирга, улар кўпинча ўз диний фаолиятида жуда фаол эмас. Бироқ, собиқ Совет Иттифоқи диний монополиялар, кўпчиликни ажаблантириб, улар "дангаса монополия" ёрлиғи рад этган ҳолда кўплаб янги аъзолар қўшилди ва жуда кучайди. Собиқ Совет Иттифоқи монопол жамоатларининг таъсирчан ўсиши 70 йиллик барча диний фаолиятларни шафқатсиз репрессиядан сўнг яратилган маънавий вакуум орқали амалга оширилди.

Зулмга қарамай иймонга садоқат

Постсоциалистик дунёнинг парадоксларидан бири - собиқ Совет фуқароларининг онгида диний, миллий ва этник ўзликни англаш қанчалик чуқурлашганлигидир. Нима учун ўн йиллар мобайнида тарғибот, мажбурий кўчириш, саноатлаштириш ва урбанизация узоқ асрлар давомида яратилган СССР халқларининг ўзлигини йўқ қилишда кўп нарсага эриша олмади? Балки коммунистлар шунакчи оширворгандир. Динга келсак, Совет раҳбарлари нафақат унинг халқ онгига таъсирини камайтиришни хоҳлашди, балки дин ҳақида эслатадиган барча нарсани ижтимоий ҳаётдан йўқ қилишга умид қилдилар. Бунинг имкони бўлмади. Диндорлик жамиятга шу қадар чуқур сингиб кетдики, ҳеч бир давлат қатағони уни бартараф эта олмади. Балки Совет ҳукуматининг динни йўқ қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларининг муваффақиятсизлиги унинг аҳамиятини бошқача, илгари номаълум маънода очиб бергандир. Гарчи жаҳон стандартлари нуқтаи назаридан СССРда яшаган одамлар одатда диндор бўлмаса-да, уларнинг ҳаёти зўравон секуляризация томонидан эътиборсиз қолдирилган кўплаб маросимлар урф-одатлар билан тўлдирилган эди.

Самарасиз атеистик ташвиқот

Илмий атеизмнинг мияга ўрнашиб қоладиган ташвиқоти аслида диний ғоялар ва рамзларнинг ҳар доим Совет мафкурасининг олдида бўлишига ёрдам берди. Диний эътиқодларни рад етиш учун оммавий мунозаралар ўтказилди, бу эса турли диний ғояларга янги ҳаёт бағишлади. Митрополит (ҳозирда Патриарх) Кирилл совет ҳукумати монастирлардан атеизм музейлари сифатида фойдаланишга уринган пайтларни эслайди. Музей экспозицияси билан танишиш пайтида экскурсовод “сайёҳларни соборлар буюклиги насронийлик туфайли эмас, балки унга қарамасдан яратилгани, насронийлик эса маъморлар ва рассомларга ўз иқтидорини тўлиқ очишга имкон бермаганлига ишонтиришга уринарди. Бироқ, архитектура ва иконалар ҳақида гапирар экан, у истар-истамас Евангелиени ҳикоя қилиб берарди, унинг сўзлари, иконалар ва архитектура эса Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик берарди — ва бу ҳар қандай илмий атеизмдан кучли гувоҳлик эди!” Динни маҳкам тутиб, Совет ҳукумати мамлакатнинг диний ўтмишини қоралашга ҳам ҳар томонлама ҳаракат қилди. Тарихчиларнинг фикрига кўра, октябр инқилобидан олдин Россия халқлари диний эътиқодларини ўз-ўзидан мавжуд бўлиши лозим деб қабул қиларди, Совет ҳукумати эса фуқароларни диний эътиқодларини жиддий қайта баҳолашга мажбур қилди. Динга қарши ташвиқотчилар халқнинг ўзи томонидан унутилган диний тушунчалар ва тушунчаларга жуда кўп эътибор қаратиб, ўз ҳисоб-китобларида хатога йўл қўйган кўринади.
Диннинг тақиқланиши одамларни унга кучлироқ интилишга мажбур қилади шекилли. Дин қонун билан рухсат берилган жойда ривожланади, аммо СССР ҳолатида диний қизиқиш кучли динга қарши босим фонида пайдо бўлди. Давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган жамоатлар ўз динийлигини кучли ифода этмайдиган ва камдан-кам ҳолларда ибодатхоналарга ташриф буюрадиган одамлар авлодларни тарбия қилган. Кўп жиҳатдан совет элитаси ўз динига – илмий атеизмга – эга бўлди ва ундан воз кечишни истамади. Ҳар қандай диннинг ёвузлик эканлигига қатъий ишонч шунга олиб келардики, уни йўқ қилиш учун ҳатто бу самарасиз бўлиб чиққанида ҳам, катта миқдорда пул сарфланишига ва ақл бовар қилмайдиган шафқатсизликларга олиб келди. Шуниси ажабланарлики, ҳокимият динга ғайрат билан ҳужум қилиши кўпчиликда диннинг аҳамиятига ишонч ҳосил қиларди. Бинобарин, дин совет жамиятида аксил-диний тарғибот, яширин диний фаолиятлари ва совет ҳукуматига қарши кураш орқали фаол роль ўйнашда давом этди.

Диний монополиялар ва диний зулм – қўлни қўлга бериб

Собиқ Совет Иттифоқидаги янги диний монополиялар халқларнинг маънавий ҳаёти мустаҳкамланишига кам хизмат қилди, лекин, афтидан, бундай мақсадни кўзламайди ҳам. Улар учун советларгача бўлган даврнинг миллий ўзлиги билан тарихий алоқаси ҳақида ўз манфаатлари учун фойдаланиш орқали эришадиган сиёсий таъсирга эга бўлиш муҳимдир.
Маънавий ҳаётни тартибга солишнинг ўзаро маданий тадқиқотлари шуни кўрсатадики, диний эркинлик мавжудлигида турли жамоатлар тенденциялари ривожлана бошлайди. Родни Старк ва Рождер Финк таъкидлашича, “мураккаб жамоаларда диний танлов жуда кенг, аммо ҳатто ибтидоий гуруҳларда ҳам диний қарама-қаршиликлар тез-тез пайдо бўлади ва натижада янги диний тенденциялар пайдо бўлади”. Бу шуни кўрсатадики, ягона мазҳаб ҳеч қачон жамиятнинг барча маънавий эҳтиёжларини қондира олмайди ва диний бир хиллик фақат бошқа ҳаракатларнинг ижтимоий ва диний чекловлари босими остида пайдо бўлади. Худога бўлган кенг тарқалган эътиқод ва диний анъаналарнинг кенг ранг-баранглиги диний дунёқарашга бўлган эҳтиёжнинг умумбашарий эканлигини ва ҳаммага бирдек маъқул бўлган ягона диний таълимот йўқлигини кўрсатади.

Бефарқ бўлмаган Худо ғояси

Одамлар учун жуда универсал ва муҳим бўлган Худо ғояси нима? Пост-Совет Россияда маънавий қайта туғилишни ўрганиш билан шуғулланган Эндрю Грили ўзининг тадқиқотида аниқлашича, Худонинг бефарқ эмаслигига ишонч болалик чоғида ибодатхонага қатнаш, турмуш ўртоғининг диндор бўлиши ёки бошқа маънавий тажрибадан кўра кўпроқ ибодатхонага яқинлаштиради. Бу кашфиёт бефарқ бўлмаган Худо ғояси диннинг энг жозибадор жиҳатларидан бири эканлигини кўрсатади. Ҳамкасбим Кристофер Бадер билан бирга диний дунёқараш турларини ўрганиб, шунга ишонч ҳосил қилдикки, ибодатхонага қатнайдиган диндорлар учун уларга нисбатан ғамхўр ва шахсан манфаатдор Худонинг ғояси энг муҳим экан. Бизнинг тадқиқотларимиз ибодатхонага одамларни олиб ғайритабиий олий Зот билан шахсий мулоқотни бошдан кечириш истаги келтиришини кўрсатади. Бефарқ бўлмаган Худонинг ғояси инсонга нафақат маъно ва адолат билан, балки шахсан унга бўлган севги ва эътибор билан тўлдирилган дунё тасвирини тақдим этади. Диннинг бу асосий жиҳатини ҳеч қандай дунёвий неъматлар билан алмаштириб бўлмайди.
Худога ишониш одамларни турли, баъзан ўта кескин ҳаракатларга ундайди, баъзан уларни ўз ҳаётини хавф остига қўйиши ҳам мумкин. Динда универсал жалб этувчанлик бор. Худонинг ғоясини ўлдириш орқали коммунистлар инсон эътиқодининг энг муҳим объектларидан бирини тарк этдилар. Совет мутафаккирлари бу ғоянинг кучини тушуна олмади ва нотўғри аҳамиятсиз сифатида ғайритабиий тушунчасини рад, аслида у руҳлантириши ва турли дунёқарашларни яраштириши мумкин бўлса-да.

Черков ва давлатнинг симбиози

Собиқ иттифоқ маконида сиёсатчилар бор кучлари билан уларга ҳокимиятни мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин бўлган ижтимоий ва маданий кучларни топишга ҳаракат қилади. Черков уларга қонунийлик таклиф қилади. Сиёсий элита, ўз навбатида, унга содиқ бўлган диний гуруҳларга имтиёзли ҳуқуқлар ва муайян бир мақом беради. Бундай симбиоз давлат кўмагига ва диний рақобатнинг чекланишига таянадиган диний монополиялар ўсишини изоҳлайди.
Собиқ Совет Иттифоқи сиёсатчилари советгача бўлган даврда имтиёзли мақомга эга бўлган конфессиялар билан ҳамкорликдан ўзаро фойда топадилар. Бу конфессиялар тарихан халқнинг миллий ва маданий ўзлиги билан боғлиқ бўлиб, миллий характерни мустаҳкамлашга интилаётган сиёсатчилар эса кўпинча ўтмишдаги шон-шуҳратни жамоавий хотирлашга чакиради. Президент Елцин Рус православ черкови билан алоқани нафақат коммунистик ўтмишдан масофаланиш учун, балки ҳаммага ўзининг асл рус табиатини кўрсатиш учун ҳам мустаҳкамлади. Россия Федерацияси турли ҳудудларида диний эркинлик даражасига қараб, мен ҳамкасбим Кристофер Марш билан энг самарали ва кучли маҳаллий ҳокимият органлари ушбу минтақада православ черковига махсус мақомини бериш қонунларни тарғиб қилишини аниқладик. Энг нуфузли сиёсатчилар ҳам, эҳтимол уларнинг диний ва миллий кимлигини кўрсатиш ва ҳокимиятга бўлган даъволарини янада қонунийлаштириш учун православ черкови билан яқин муносабатларни намойиш этишга тайёр.
Худди шундай, собиқ Совет элитаси асосан ҳукмронлик қилаётган Марказий Осиёда сиёсатчилар мусулмон илдизларини тезда эслаб қолишди. Давлат ўтмишда компартия билан алоқа қилган исломий гуруҳлар фаолиятини рағбатлантиради, бу эса сиёсий таъсир кучига ва ҳокимиятга интиладиган бошқа мусулмон йўналишлар томонидан норозилик ва қаршиликларга олиб келади. Православ черковидан фарқли равишда, биронта мусулмон оқими миллий ўзликни англаш билан имтиёзли алоқага даъво қила олмайди. Шу сабаб Марказий Осиёдаги янги сиёсатчилар ва дин пешволари ҳақиқий мусулмон бўлиш нимани англатиши ҳақида тинмай баҳслашади.
Салмон Рушдийдан нима учун атеист бўлгани ҳолда дин ҳақида жуда кўп ёзади деб сўрашганида, у «атеистлар Худонинг ғоясига муккасидан кетган» деб жавоб беради. Марксист-ленинистлар учун айнан шундай бўлган. Шуниси ажабланарлики, уларнинг атеизм билан мафтункорлиги уларни доимо Худо ҳақида гапириш ва ўйлашга мажбур қиларди. Замонавий социология секуляризация ғоясига муккасидан кетган. Секуляризациянинг тезисларидан бири шундаки, жамиятни модернизация қилиш билан дин ўз-ўзидан ўлади, аммо бу гипотезага ҳали далиллар кам.
Совет ҳукумати динни сиёсий душманга айлантирди, Худонинг ғоясини йўқ қилиш билан овора бўлди. Марксчи-ленинчилар учун одамлар маънавиятини пасайтириш кифоя эмасди, улар барча совет фуқаролари катъий атеист бўлишини истарди. Лекин бу ерда улар имконсизликка дуч келдилар. Биринчидан, Худонинг ғояси йўқ қилиш учун жуда кенг қамровли ҳисобланади. Асрлар давомида руслар, литваликлар, ўзбеклар ва СССРнинг бошқа халқлари қудратли Худога ишониб келишган, уларнинг ҳаёт тарзини, бир-бирлари билан муносабатларини, адолат тушунчасини, шахсий интилиш ва орзуларини шу билан асослашган. Бўлажак Совет республикалари ҳудудида насронийлик ва исломнинг тарихий ривожланиши ижтимоий ҳаётнинг барча даражаларини илоҳийликдан хабардорлик билан йўғрилган. Иккинчидан, Худонинг ғояси йўқ қилиш учун психологик жиҳатдан жуда муҳимлик қилади. Диннинг қадимий рамзлари ибодатхонада, одамларнинг уйларида ва жамоат онгида чуқур ўрнашган.

Дин – ҳамма нарсани енгувчи воқелик

Дин – монолит эмас, у кўп сонли шаклларга ва турлича интенсивлик даражасига эга. Ғарбий Европа, АҚШ, коммунистик Хитой, Совет Иттифоқи – бу мамлакатларнинг барчаси турли диний маданиятларга ва жамиятнинг турли секуляризация даражасига эга бўлган мамлакатлар қаторига киради. Лекин шунга қарамай, уларнинг ҳар бирида дин мавжуд бўлишда давом этади. Худонинг ғояси унинг барча кўплаб кўринишларида дунё учун энг умумий бўлиб қолмоқда. Кимдир Худонинг ғоясини қабиҳ деб ҳисоблайдими ёки, аксинча, замонавий дунёнинг ўзгармас орзуси бўлишидан қатъий назар, Худо инсон ҳақиқатининг мустаҳкам ва ўта муҳим жиҳати бўлиб қолаверади.

Пол Фроуз (насроний)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase