close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Янги атеистларни нима қўрқитади. Атеизм сиёсий атамаларда: безакларсиз

Ҳозирги атеизм миссионерларининг шиддатли ҳовури дин ўз мавқеидан воз кечибгина қолмай, аксинча, гуллаб-яшнамоқда, деган ваҳимали қўрқувни ўз ичига олган. 1929 йил Британияда дунёвий фикрлаш ва диний хурофотга қарши курашни тарғиб қилувчи рационалистик матбуот уюшмаси томонидан чоп этилган «Мутафаккир кутубхонаси» сериясида немис биологи Эрнст Геккелнинг «Жаҳон жумбоқлари» (1899) китобининг инглизча таржимаси чоп этилди.

«Немис Дарвини» деб эълон қилинган Геккель XIX аср охири ва XX аср бошидаги энг нуфузли жамоат зиёлиларидан эди; фақат Германиянинг ўзида «Жаҳон жумбоқлари» ярим миллион нусхада сотилди ва кейинчалик ўнлаб бошқа тилларга таржима қилинди. Геккель яҳудийлар ва насронийлар анъаналарини қабул қилмади ва инсон ирқлари иерархик тизимини тузадиган антропологияни ўз ичига оладиган ўзининг «илмий дин»ига (монизм) асос солди. У 1919 йил, яъни нацистлар ҳокимият тепасига келишидан олдин вафот этган бўлсада, унинг ғоялари ва Германияда кенг оммалашиши, шубҳасиз, ирқий камситиш ва геноцид сиёсати асосли илмий деб даъво қилиши мумкин бўлган интеллектуал муҳитни яратишга ҳисса қўшди.
«Мутафаккир кутубхонаси»да эволюцион назарияни шиддатли тарғиб қилгани учун "Дарвиннинг бульдоги" лақабини олган Виктория даври инглиз биологи Томас Хакслининг набираси Джулиан Хакслининг асари ҳам чоп этилди. У «ваҳийсиз дин» деб таърифлаган «эволюцион инсонпарварлик» тарафдори бўлган Джулиан Хакслининг баъзи ғояларини, жумладан евгеникани тарғиб қилди. 1931 йил Хаксли «негр монголоид ёки европаликлардан кўра инсон эволюциясининг олдинроқ пайдо бўлган маҳсули эканлигига кўп далиллар мавжуд ва шунинг учун у жисмоний ва ақлий жиҳатдан кам ривожланган деб тахмин қилиш мумкин» деб ёзган эди. Бундай баёнотлар ўша вақтда кенг тарқалган эди: дунёвий зиёлиларнинг кўплаб вакиллари – жумладан, «Мутафаккир кутубхонаси»га ўз ҳиссасини қўшган Герберт Уэллс – шундай вақт келадики, «қолоқ» халқлар Ғарб модели устида қайта андозаланади ёки бутунлай ер юзидан йўқолади, деб ҳисобларди.
Бироқ, 1930-йилларнинг охирига келиб, бундай қарашлар шубҳа уйғота бошлади: 1935 йил Хаксли ирқ тушунчаси «илмий атамаларда таърифланиши қийин» эканлигини тан олди. У ҳеч қачон евгеникадан воз кечмаган бўлса-да, иккинчи жаҳон урушидан кейин бу мавзуда гапирмасликни маъқул кўрди. Ғарб одами устунлиги таълимоти аллақачон ёлғон бўлиб кўринарди. Бироқ, Хаксли эътиқодини ларзага солган илмий тушунча эмас еди: бу Геккел услубидаги ирқчилик нимага олиб келиши мумкин эканлигини яққол намойиш этган нацистларнинг ҳокимият тепасига келиши эди.
Насронийлик ахлоқий қадриятлардаги ўзгаришларга мослашиб олиши бир неча бор қайд этилган бўлиб, мутлақ, алоҳида мавқега эга эканлигини эътироф этилган. Худди шу фикрни, лекин кўпроқ адолат билан бугунги кунда машҳур бўлган атеизм версияси ҳақида ҳам айтиш мумкин. Агар худосизларнинг аввалги авлоди ўз даврининг ирқий хурофотларини бўлишиб, уларга илмий ҳақиқатлар мақомини берган бўлса, атеизм тарғиботчилари [1] Ғарб жамияти бугун амал қиладиган либерал қадриятлар билан шу ишни қилиб, диндан воз кечмаган "қолоқ" маданиятларга нафрат билан қарайдилар. Ўтмиш атеистлари томонидан ишлаб чиқилган ирқчилик назариялари "хотира туйнуги" га юборилди [2] - бугун эса энг нуфузли атеистлар энди ирқчилик биологиясини маъқулламайди, мунажжим кўрсатмаларига ҳам амал қилмайди. Бироқ, улар ҳали ҳам инсоний қадриятлар илмий асосга эга бўлиши керак, деб ҳисоблашади; ва бугунги кунда либерал қадриятлар мақтов остида қолмоқда.
Албатта, бу турдаги қадриятлар таърифи ва талқин ҳақида баъзан қаттиқ мунозаралар бор, лекин уларнинг устунлиги шубҳа остига олинмаса керак. Йигирма биринчи аср атеизми миссионерлари учун илм-фан ва либерализм айнан бир хил маънони англатади.
Жуда оддий ва далда берадиган айният! Аслида эса илм-фан ва либерал қадриятлар ўртасида мантиқий ёки тарихий барқарор алоқалар мавжуд эмас.
Бир вақтлар атеистик мафкура давлат ҳокимиятига асосланган уюшган ҳаракат бўлиб, улар ҳам илмий асосга эга деб даъво қилган деспотик режимларнинг (Совет Иттифоқидаги каби) ажралмас қисми бўлган. Бундан ташқари, бошқа кўплаб ахлоқий ва сиёсий тизимлар ҳам - уларнинг аксарияти нолиберал эди - илмий асос топишга ҳаракат қилди. Лекин бу асосларнинг барчаси алдамчи ва вақтинчалик эди. Шундай бўлса-да, замонавий атеист ҳаракатлар таслим бўлмаяпти ва либерал қадриятлар илмий асосланган бўлиши мумкин ва ушининг учун умуминсоний ҳисобланади, деб ишонишда давом этмоқда
Яхшиямки, атеизмнинг бу тури мавжуд бўлган ягона тури емас. Бугунги кунда энг машҳур бўлганлардан кўра кўпроқ ишонарли ва интеллектуал илҳомлантирувчи бошқа изоҳлар мавжуд. Атеистик ташвиқот - инсониятни худосизликнинг муайян версиясига киритишни мақсад қилган миссионерлик тадбири; бироқ, атеистлар ҳар доим ўз таълимотини тарқатишга интилмаган ва баъзилари ҳатто анъанавий эътиқодларнинг қадриятини тан олишган.
Ҳозирги атеизм тарғиботчилари ривожланаётган либерал қадриятларни глобал тамаддуннинг бир қисми сифатида кўриб чиқадилар; лекин бу тасалли берадиган фикрга ҳамма атеистлар, ҳаттоки ўзларини либераллар деб ҳисоблайдиганлар ҳам қўшилмайди. Атеизм жуда кўп турли кўринишларга эга бўлиб, бугунги кунда фаол тарғиб қилинган версияси ҳайратланарли даражада оддий ва чекланган кўринади.

* * *

Моҳиятан, атеизм – бу ўта салбий ҳолат. Бутпараст Римда "атеист" (юнонча atheos) деган сўз худоларнинг ўрнатилган пантеонига сиғинишдан бош тортган кишиларни назарда тутган. Бу тушунча нафақат пантеон худоларига сиғинишдан бош тортган, балки фақат уларнинг ибодатини амалга оширишни талаб қилган насронийларга ҳам татбиқ этилган. Кўпгина ғарблик бўлмаган динларда яратувчи Худо тушунчаси мавжуд эмас (шу маънода буддизм ва даосизмнинг баъзи версиялари атеистик деб аталиши мумкин) ёки ўз динини қабул қилишга интилмайди. Бироқ, бугунги кунда Ғарбда атеизм фақат монотеизмни рад қилиш деб тушунилади. Қўпол қилиб айтганда, атеист-Худо тушунчасини, шунингдек, инсониятни яратган ва инсониятни шарафлайдиган ва қўшилишга интиладиган қадриятларни мукаммал шаклда мужассамлаштирган илоҳий онг тушунчасидан фойдаланмайдиган киши. Атеизм бу алоҳида турини афзал келтирганларнинг кўпчилиги  сўнгги ўн йилликлар ичида воизлик атеизми ҳаракати тарқалишини енгил таажжуб билан кузатган. Сиз учун ҳеч қандай маънога эга эмас бўлган ғоя ҳақида шунча беҳуда ҳаракатларнинг нима кераги бор? Улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган маслаклар учун курашишни истамайдиган одамлар кўп. Тарих давомида, одамлар аксарияти абадий саволлар ҳақида ўйланмасдан бахтли яшаган. Атеизмнинг бу тури ушбу саволга инсон тажрибасига асосланган энг яхши жавобдир.
Уюшган ҳаракат сифатида атеизм бундай эркинликни таъминлай олмайди. У ҳамиша қадриятларнинг муқобил тизимини – қоидага кўра, замонавий Ғарб жамиятини тамаддуннинг энг юксак тараққиёт модели сифатида тақдим этувчи ғоялар мажмуини юклайди. Европада XIX асрнинг охиридан то иккинчи жаҳон урушигача бундай тизим сифатида унга кўра ғарб одами ривожланишнинг энг юқори босқичида бўлган эволюцион назария иштирок этарди. Тахминан Геккель ўзининг ирқий назарияларини ривожлантираётган вақтнинг ўзида Маркс Ғарб устунлиги назарияларини яратаётган эди.
Либерал тизимларни танқид қилиб, уларнинг ҳалокатини башорат қилар экан, Маркс барибир уларни ўша даврдаги инсон тараққиётининг энг юқори нуқтаси деб ҳисобларди. (Шу сабабли у Ҳиндистондаги инглиз мустамлакачилигини моҳиятан прогрессив деб баҳолаган). Маркс дарвинизмни хато деб ҳисоблаган бўлса хам,  бу Дарвин назарияси эволюцияни прогрессив жараён сифатида кўриб чиқмагани учундир.
XIX аср ва ХХ аср бошларида атеизмнинг ҳукмрон версиялари дунёвий Ғарб модели умуминсоний эканлигини кўрсатишга интилди. Воизлик атеизми бугун шу асосий ғояни такрорлаяпти; лекин Ғарб ҳозир пасайиш ҳолатида, шунинг учун атеизм динга ташланаётган ғазаб ортида, қўрқув ва ташвиш каби туйғу кўринади. Янги атеизм асосан либерал ахлоқий ваҳиманинг бир кўринишидир.
Америкалик нейробиолог, «Эътиқоднинг якуни: дин, террор ва онг келажаги» (2004) ва «Ахлоқий манзара: илм-фан ахлоқий қадриятларга қандай таъсир қилиши мумкин» (2010) китоблари муаллифи Сэм Харрис «янги атеистлар»дан биринчи бўлиб бу нуқтаи назарни тасдиқлаган. Кўплаб ўтмишдошлари каби, у ҳам «илмий аҳлоқ» ҳақида орзу қилган; лекин илгари атеизм бундай вакиллари, энди кўриб турганингиздек, нолиберал бўлган қадриятларни оқлаш учун илм-фандан фойдаланган бўлса, Харрис деб аталмиш «эзгулик ва ёвузлик фани» фақат либерал бўлиши мумкинлиги ўз-ўзидан маълум деб ҳисоблаган. (Ваҳоланки, Харрис қийноқларни оқлашини ҳисобга олиб, у таклиф қилган либерал қадриятлар талқинига ҳамма ҳам қўшилмайди: «Терроризмга қарши кураш заруратини эътиборга олиб, - деганди 2004 йил, - айрим вазиятларда қийноқларни қўллаш мумкингина эмас, зарур ҳам».)
Харриснинг бу қадриятлар учун курашишга қатъияти кўп жиҳатдан Ислом террорчилигига муносабатдек туюлади. Унинг авлодидаги дунёвий либераллар учун 2001 йил 11 сентябрь ҳужумлари ҳақиқий зарба бўлиб келди, улар оғир қурбонларга сабаб бўлганди. Бу ҳужумлар либерал қадриятлар аста-секин, тўсиқсиз емас, балки узоқ муддатда бутун дунё бўйлаб барқарор равишда тарқалаётганига ишончларини шубҳа остига қўйди. Жамият илм-фанга кўпроқ боғлиқ бўлиб қолгани учун улар дин камроқ аҳамиятга эга бўлишини тахмин қилишган. Албатта, бу жараён нотекис бўлади ва иррационал баъзи акс-садолари ҳали замонавийлик четларида давом этади; лекин дин аста-секин тўқнашувлар авж ҳисса қўшади омил сифатида ўзини эъзоз қилади деб тахмин қилинди. Бу узоқ ва илон изи йўл бўлади, лекин дунёвий фикрлаш ҳужуми давом этиб, тобора кўпроқ жамоалар динни иккинчи ўринга қўйиб, Ғарб моделлари қабул қилади, ва бир кун келиб диний эътиқодлар хобби ёки анъанавий таомлардан муҳимроқ аҳамият касб этмайди, деб тахмин килинган.
Бутун дунёда диннинг аҳамияти ошиб бормоқда. Мисол учун, рус православ черкови бугунги кунда ўтган юз йилга қараганда анча кучли бўлиб, Хитой ҳам бу асрнинг охирига келиб Хитойни дунёдаги енг йирик христиан мамлакатига айлантириши мумкин бўлган ўз эътиқодлари ва диний ҳаракатларини қайта тикламоқда. Америкаликлар художўйлиги пасайиб кетганидан хабар берадиган жамоатчилик фикридаги ўзгаришларга қарамай, АҚШ аҳолисининг катта қисми ҳамон диндор бўлиб қолмоқда - мисол учун, динсиз одам АҚШ президенти бўлиши мумкин, деб ўйлаш бутунлай ақлга сиғмайди.
Дунёвий фикрловчилар учун диннинг бу ҳаётийлиги уларнинг тарих қадриятларнинг асоси эканлигига бўлган ишончларини шубҳа остига қўяди. Албатта, бу қадриятларнинг табиати ҳақида келишмовчилик бор. Бироқ, барча дунёвий мутафаккирлар замонавий жамиятлар охир-оқибат либерализмнинг муайян бир моделига келиши керак деб ҳисоблашади. Бутунлай асоссиз бўлиб, бу тахминлар бугун бемаъни бўлиб кўринади. Шунинг учун ҳам дунёвий фикрловчилар ўз қадриятларини оқлаш учун илмга яна бир бор мурожаат қиладилар.
Бундан ташқари, эркин фикр қилувчилар замонавий авлоди атеист ҳаракатлар тарихини анча ёмон биладиган кўринади. Илм-фан факт ва қадриятни бирлаштириши мумкинлигини даъво қилганда, улар турли хил қадриятлари тизимлар ўзларини шу тарзда оқлашга ҳаракат қилганларини англамайдилар. Бугун, худди Геккель ва Хаксли давридаги каби, илм-фан инсоний қадриятларни асослаб беришга қодир деб айтиш учун ҳеч қанадй асослар йўқ. Атеистлар вақти-вақти билан бизга таклиф қилаётган қадриятларнинг ҳеч бири атеизм ёки фан билан бевосита алоқаси йўқ. Илмий билимларни кенгайтириш тенглик ва шахсий мустақиллик каби қадриятларни қандай оқлаши мумкин? Бу қадриятларнинг манбаи фан эмас. Дарҳақиқат, барча даврларнинг энг кенг тарқалган атеист мутафаккирлари либерал қадриятлар манбаи монотеизм (тавҳид) деб ҳисоблашган.

* * *

Янги атеистлар камдан-кам ҳолларда Фридрих Ницшега мурожаат қиладилар, шунда ҳам фақат унинг даъволарини рад қилиш учун. Бу Ницшенинг ғоялари нацистларни ирқий тенгсизлик ҳақидаги таълимотни яратишга илҳомлантирган деган кенг тарқалган фикрга боғлиқ бўлиши мумкин. Ницше замонавий атеистик мейнстримдан чиқариб ташланди, чунки у атеизм ва ахлоқ ўртасидаги муносабатлар масаласини кўтариб чиққанди. Атеист ахлоқий шахс бўлиши мумкин эмас, чунки бу ҳақда жуда кўп сентиментал далиллар мавжуд. Савол, аксинча, атеист қандай ахлоққа хизмат қилиши кераклигида.
Континентал Европа учун бу жуда кўп мутафаккирлар либерал қадриятларни қабул қилмайдиган "қийин атеизм" деб аталадиган истиқболларни ўрганганлиги сабабли, бу таниш савол. Бироқ, бу саъй-ҳаракатлар бирон-бир муҳим натижа берди, деб бўлмайди. Жорж Батайнинг «атеология» постмодернистик лойиҳаси, аввал кўзда тутилганидек, Худо ёки ажралмас ахлоқий назариясиз диннинг яратилишига олиб келмади.
Агар динга қарши бугунги баҳсларга қарайдиган бўлсак, агар монотеизмнинг яҳудий ва насроний версиялари ҳеч қачон мавжуд бўлмаганида эди, дунё "янги атеистлар"учун яхшироқ жой бўларди, деган таассурот уйғонади. Улар бу жонга тегадиган диндор-биродарлар бўлмаганида, либерал қадриятлар кўпроқ хавфсизликда бўларди, деб даъво қилишади. Бундай атеистлар учун афсуски, Ницше замонавий либерализм бу диний анъаналарнинг дунёвий тимсоли эканлигини англаб етганди. Классик филолог сифатида, у қадимги юнонлар орасида онгга сирли эътиқод либерализм пайдо бўлган маданий матрицага сабаб бўлганини тушунарди. Айрим стоицизм тарафдорлари космополит жамият идеалини ёқлаб чиқдилар; бироқ, бу идеал одамларни кейинчалик биз учун таниш бўлган Худонинг концепциясига киритилган рационалликнинг ўлмас тамойили, Логос бирлаштиради, деган ақидага асосланган. Ницше учун либерализмнинг манбаи яҳудий ва насроний теизми эканлиги аниқ эди: шунинг учун бу динларга душманларча муносабатда бўларди. Унинг атеизми асосан либерал қадриятларни рад этишга асосланган эди.
Албатта, куфр воизлари либерализмнинг теизмдан ҳар қандай кўмакка муҳтожлигини қатъиян инкор етадилар. Файласуфлар сифатида эскирган интелектуал қуроллардан фойдаланадилар ва либерализмни диндан мерос қолган ғоя ва ақидаларга асосланган деб ҳисоблайдиганлар генетик софизмдан фойдаланишади деб таъкидлайдилар [3]. Улар Джон Локк ва Иммануил Кант каби классик либерал мутафаккирлар чинакам теистлар бўлганини инкор етмайдилар; бироқ, агар ҳукм хатога асосланган бўлса ҳам, хулоса нотўғри бўлиши шарт эмас. Бу мутафаккирлар томонидан либерал қадриятлар фойдасига чиқарилган узоққа борадиган хулосалар уларнинг теистик тамойилларидан ажралиши мумкин; барча одамлар учун амал қиладиган либерал модель динни эслатмасдан шакллантирилиши мумкин. Ҳар ҳолда, бизга шундай дейишади. Муаммо шундаки, умуминсоний ахлоқ ғояси инсон борлиғининг моҳияти ҳақидаги теизмдан олинган ғояни жалб қилмаслик мантиққа тўғри келмайди. Инсон ирқи ўзининг туғма қобилиятларини (дунёдаги дунёвий гуманистлар томонидан қўллаб-қувватланадиган қутқариш гуноҳларни ювиш нутқи) амалга оширишга интилган ахлоқий субъект эканлиги ҳақидаги тушунча теистик афсонанинг маҳрум қилинган версиясидир. Инсон зоти бирор мақсадга эришишга ёки - айтайлик, умумбашарий эркинлик ва адолат - вазифани бажаришга интилади, деган фикр фанда ўрин топмаган Дарвин илоҳиётидаги олдиндан тахминларни назарда тутади. Эмпирик жиҳатдан жамоавий субъект йўқ, фақат зиддиятли қадриятлар ва мақсадларга эга бўлган шахслар мавжуд. Агар сиз ахлоқ ҳақида инсон исмли жонзотнинг хатти-ҳаракати сифатида илмий атамаларда ўйлайдиган бўлсангиз, инсон ҳаёти битта универсал кодни кўпайтиришдан кўра мураккаброқ бўлади. Бунинг ўрнига, одамлар кўп сонли ҳаёт стратегияларидан фойдаланади. Инсон исмли жонзот учун ахлоқнинг кўплиги тилларнинг кўплиги каби табиийдир.
Бугунги кунда релятивизм шарпасидан қўрқиш кучайиб бормоқда. Агар биз ахлоқнинг кўплиги ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ахлоқда ҳақиқат бўлиши мумкин эмаслигини англатмайдими? Бироқ, ўз қадриятларини ўзгарувчан инсон дунёсидан ҳимоя қилишни истаганлар учун, эски таниш динга мурожаат қилиш яхшироқ бўлади. Зеро, диндан олинган инсоният ҳақидаги ғояларни четга суриб қўйсангиз, тирик одамлар ва уларнинг зиддиятли қадриятлари билан шуғулланишингизга тўғри келади.
Инсон қадриятлари маданий конструктлардир, деган фикрнинг постмодерн релятивизмига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бизга ёқадими-йўқми, инсонлар ҳам бошқа ҳайвонлар сингари ўз тажрибасига таъсир қиладиган муайян табиатга эга. Ҳеч ким диний эътиқодлари ёки жинсий ориентацияси учун таъқиб қилинишни ёқтирмайди. Абадий қашшоқлик - ҳар доим ҳам ижобий тажриба эмас, агар фақат салбий тажриба бўлмаса. Ғайритабиий ўлим топиш доимий риски – исталган одам учун, унинг маданиятидан қатъи назар, ёмондир. Бундай қоғозга ёзилмаган ҳақиқатлар кўп. Шундай қилиб, умуминсоний қадриятлар деганда эзгуликни ёвузликдан фарқлайдиган ахлоқий далилларн тушуниш лозим бўлиб, улар соф инсоний ҳисобланади. Эҳтимол, бу умуминсоний қадриятларга мурожаат қилиб, ҳар қандай жамият қондириши лозим бўлган цивилизациявий ҳаётнинг минимал меъёрини белгилашимиз мумкин; лекин бу меъёр билан биз умуминсоний тамойиллар сифатида қабул қилинган замонавий либерал қадриятларни назарда тутмаймиз.
Умуминсоний қадриятлар бирон-бир умуминсоний ахлоқ доирасига мос келмайди. Бу қадриятлар кўпинча бир-бири билан тўқнашади ва турли жамиятлар бу зиддиятларни турли йўллар билан ҳал қилади. Ўз тарихининг баъзи даврларида Усмонийлар империяси Европада таъқиб қилинган диний жамоалар учун бағрикенглик воҳаси эди; бироқ, бу плюрализм шахсий мухториятнинг либерал идеали талаб қилганидек, ҳар бир шахснинг бир жамоадан бошқасига ўтиши ёки янги жамоаларни ташкил этиш имкониятини кенгайтирмади. Габсбурглар империяси миллий ўзликни англаш либерал тамойилини рад этиш асосида ташкил этилган, лекин, эҳтимол, айнан шу сабабли унгра риоя қилинган мамлакатларга нисбатан озчиликлар учун юқори даражада ҳимоя тақдим қилган. Ҳозирда либерал идеалнинг ўзаги сифатида кўрилаётган умуминсоний қадриятларни ҳимоя қилган, лекин нишонламаган бу архаик империя режимлари кўпгина замонавий давлатларга қараганда ривожланган эди.
Кўпчилик учун, бу турдаги мисоллар шуни тасдиқлайдики, барча инсонлар эрксиз одамлар бўлмаган дунёда яшашни яширинча хоҳлашади. Бугунги ҳукмрон либерал фалсафа истибдод ва таъқиблар фақат инсон хулқ-атворининг аберрациясидир, деган ақидага асосланади. Лекин бу фикр далиллардан кўра кўпроқ эътиқод билан тасдиқланади. Тарих давомида, биз одамлар улар нафратланган кишиларни эркинликдан маҳрум қилиш мақсадида ўз эркинлигидан воз кечган ҳолатларга кўп мисоллар топишимиз мумкин - масалан, гейлар, яҳудийлар, муҳожирлар ва бошқа озчиликлар. Уларнинг кўпчилиги зулм ва истибдодни қўллаб-қувватлашга тайёр эдилар. Миллиардлаб одамлар аллақачон либерал қадриятларга қарши чиқди ва келажакда вазият ўзгаришига ишониш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.
Либерал мутафаккирларнинг кекса авлоди ана шу ҳақиқат билан муроса қилган. Файласуф Стюарт Гемпшир айтганидек, "бугун тижорати ривожланган, саноатлашган, либерал мамлакатлар учун хос бўлган турмуш тарзи ва неъматлар концепцияси аксарияти учун бу жамиятлар доирасида озчиликлар мавжудлиги анъанавий жамиятлар аҳоли учун нафақат мумкин, балки эҳтимоли энг юқори ҳамдир... Фалсафий эътиқодим бўйича либерал сифатида мен инсониятнинг катта қисми мени энг енгилтак ва нафратга муносиб ҳисоблаши, нафратланиши лозим деб ўйлайман".
Бугун шундай деб ўйлашмайди. Инсоният биз бўлишни истаган кимсаларга айланишни истайди, деган фикр кўпчиликнинг хаёлига келмайди. Кўпчилик бағрикенглик ва шахсий мустақиллик каби қадриятларни ёмон кўради ва рад етади деган тахмин бугунги кунда кўпчилик учун инсон зотига даҳшатли ҳақоратдир. Аслида, бу ҳукмрон либерализм озиқланаётган иллюзиянинг ўзгинаси - барча инсонлар эркинликни севувчи бўлиб туғилган ва эркинликни бостирадиган шарт-шароитлар натижасидагина ҳар хил бўлади деган иллюзия. Бироқ, "Исломий давлат" қотиллари, "Боко Харам" ёки Пол Пот режимига хизмат қилган жаллодлар қалбан яширин либераллар бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Албатта, бу камдан-кам учрайдиган ҳолатлар. Лекин бутун тарих давомида, дунёвий ёки диний табиатга эга бўлган зўравонлик ва таъқиблар кам бўлмаган - ва улар кенг қўллаб-қувватланган. Фақат тинч-тотув яшаш ва бағркенглик даврлари истиснодир.

* * *

Мавжуд муқобил ҳисобга олиб, либерал жамиятлар ҳимоя қилинишга лойиқ. Бироқ, бу жамиятлар атеизм воизлари томонидан орзу қилинган дунёвий цивилизация ривожланишини бошлашига ишониш учун ҳеч қандай сабаб йўқ.
Қадимги Юнонистон ва Римда дин инсон фаолиятининг бошқа барча турлари билан узвий боғлиқ эди. Насронийлик бу мажусий жамиятларга нисбатан камроқ бағрикенг эди, лекин усиз замонавий дунёвий жамиятлар деярли бўлмаган бўларди. Қайсарга ва Худога тегишли бўлган нарсалар ўртасида фарқни кўрсатиш орқали, Масиҳнинг таълимотларини универсал динга айлантирган Павел ва Августин дин энди ҳаёт билан айнан бир деб қаралмайдиган жамиятлар учун йўл очди. Дунёвий режимлар турлича – либерал ҳам, мустабид ҳам бўлади. Кимдир АҚШ ёки Франциядаги каби черков ва давлатни ажратиш учун овоз беради, бошқалар эса – яқин-яқингача Туркияда ҳукмронлик қилган Отатурк режими каби - дин устидан давлат назорати зарурлиги учун баҳслашади.
Бошқарув шаклидан қатъий назар, дунёвий давлат соф дунёвий маданиятни кафолатламайди. Буюк Британия давлат динига эга, лекин шунга қарамасдан, ёки шу туфайли дин у ерда Америкадан кўра кичикроқ сиёсий рол ўйнайди ва Францияга қараганда камроқ баҳс-мунозараларга сабаб бўлади.
Бизда дин йўқолиб бораётганига ишониш учун ҳеч қандай асос йўқ ва ҳамма атеистлар ҳам диннинг йўқолиши мумкин ёки кераклигига ишонишмаган. XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган шоир ва файласуф Джакомо Леопарди, файласуф Артур Шопенгауэр, австро-венгер файласуфи ва ёзувчиси Фриц Маутнер (1920-йиллар бошида атеизмнинг тўрт жилдлик тарихини нашр қилган) ва Зигмунд Фрейд каби энг машҳур эркин фикрловчилар инсон учун диннинг қийматини тан олган. Лекин уларнинг барчасини эътиқод масаласига ажойиб бефарқлик бирлаштириб турган. Бугунги кунда фақат Витгенштейннинг "Рисола" сида унга нисбатан камситилган мурожаат учун эслаб қолинган Маутнер, эътиқод ва эътиқодсизлик хурофотнинг лингвистик ифодаси бўлиб хизмат қилади, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, инсоният худди ўлаётган маъбуддан кейин «буғланиб» кетадиган шарпага ўхшарди. Атеизм инсоний тушунчаларни ҳақиқий деб қабул қилмай яшашга уриниш эди. Қизиғи шундаки, Маутнер радикал атеизм ва Худо ҳақида ҳар қандай мулоҳаза юритиш имкониятини инкор этадиган салбий илоҳиёт анъанаси ўртасидаги параллел кўрган ва ўрта асрларда яшаган насроний мистик Майстер Экхартни шундай атеист деб таърифлаган.
Атеизм тарғиботчилари диннинг инсонга хос эканлиги ҳақидаги фикрга қўшиладилар. Барча одамлар ҳам динга катта аҳамият бермасликларига қарамай, ҳар қандай жамиятда муайян диний амалиётлар мавжуд. Нима учун дин бу қадар кенг тарқалган? Атеист миссионерлар учун бу жуда ноқулай савол. Улар ўзларини Дарвиннинг издошлари деб даъво қиладилар. Бироқ, улар бу кенг тарқалган феномен қандай эволюцион вазифани бажарган деган саволни ҳеч қачон ўзларига бериб кўрмаган. Динни инсонни дунёга мослаштириш усули сифатида натуралистик қараш ва уни хато ва иллатлардан иборат деб қоралаш ўртасида ҳал қилиб бўлмайдиган зиддият мавжуд. Агар фан янглишишга эҳтиёж онгнинг ажралмас қисми деган хулосага келса-чи? Агар диндорлик инсонга хос бўлиб, уларнинг ҳаётига мазмун олиб кирса, унда нима учун шунча куч ва вақтни одамларни ундан воз кечишга ишонтиришга ҳаракат қилиш керак?
Албатта, дин номидан кўп ёмонлик қилинади деган эътирозлар бўлиши мумкин. Ва бу ҳақиқатдир. Масалан, насронийлик, бошқа нарсалар қатори, мажусий замонларда ақлга сиғмайдиган жинсий қатағонларнинг ташаббускори бўлган. Бошқа динларнинг ҳам ўзига хос камчиликлари бор. Лекин сиз бу учун динни айблай олмайсиз, худди оммавий қирғин қуролларини тарқатишда фанни айблай олмаган каби, ёки қийноқ усулларини такомиллаштиришда тиббиёт ва психологияни ҳам айблай олмайсиз. Ҳамма гап инсоннинг тузатиб бўлмас ҳайвоний табиатидадир. Энг ёмон кўринишдаги дин каби, замонавий атеизм бир диндан бошқасига, бу ҳолда атеизмга ўтиш, одамларнинг ҳаётини ўзгартириши мумкин деган тасаввурни билдиради.
Бугун атеизм миссионерлари ўз қадриятларини тарғиб этмоқда. Агар атеистларнинг олдинги авлодлари ўз даврининг ирқий хурофотларини илмий ҳақиқатлар сифатида келтириб ўтган бўлсалар, бугун улар либерализмга илмий асос топишга интиладилар. Албатта, атеизмнинг бошқа шаклларини тасаввур қилиш мумкин - масалан, Худони инсониятнинг безатилган қиёфаси билан алмаштиришга ҳаракат қилмаган Фрейд услубидаги атеизм. Лекин бу каби атеизм оммалашиши мумкин эмас, чунки атеистларимизни бошқа нарсадан кўпроқ қўрқитадиган нарса инсониятнинг аксарияти ўз қадриятларини қабул қилишни истамайди. Бугунги эркин фикрловчилар шубҳадан озод бўлишни хоҳлайди ва атеизм бунга имкон деб билишади

 

Изоҳлар
↑1. Атеизм тарғиботчилари [evangelical atheists] – нафақат Худонинг ёки ҳар қандай олий онгнинг мавжудлигига ишонмайдиган, балки атрофдаги ҳаммани қоидага кўра, диндорларга нисбатан муросасизлик намойиш этиб, ўз нуқтаи назарини қабул қилдиршига уринадиган атеистлар.
↑2. «Хотира туйнуги» (memory hole) - Оруэллнинг «1984» китобида ўйлаб топилган, ҳужжатларни йўқ қилиш учун қурилма.
↑3. Генетик софизм [genetic fallacy], баъзида «манбага танбеҳ бериш» деб ҳам аталади – назария ёки ғояни унинг мазмунин таҳлил килиш ёрдамида эмас, балки келиб чиқиши, хусусан, муаллифнинг мақсадлари билан изоҳлашдан иборат бўлган таҳлил усули.


Манба: The Guardian



Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase