Абу Муслим
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури Россия қуролли кучларининг мамлакатда ўтказган махсус амалиёти туфайли уйини тарк этган Украина фуқароларига озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш амалиёти бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Боррел Путиннинг тўхтатиб турувчи кучлар ҳақидаги қарорини “масъулиятсизлик” деб атади.
Генерал-майор Конашенков: Россия Киев томонидан Донбас аҳолисини йўқ қилишга чек қўйиши керак эди
Путин янги санкциялардан сўнг Ғарб давлатларини “ёлғон империяси” деб атади
Россия Банки валюта интервенцияларини тўхтатди. 28 февраль куни улар амалга оширилмади. Бу ҳақида МБ раиси Эльвира Набиуллина ўз чиқишида маълум қилди, дея хабар беради РБК.
Маълумотлар Россия Федерацияси ва АҚШнинг ҳарбий раҳбариятига яқин манбалардан тўпланган. 26 февраль куни Россия ҳарбий раҳбарияти Украинага қарши ҳужумда жадал ривожланмаётганидан ҳафсаласи пир бўлди. Шу билан бирга, Россия шу пайтгача мавжуд ҳарбий кучларнинг атиги 50 фоизини жангга ташлади, деди АҚШ Мудофаа вазирлигидаги суҳбатдош Bloomberg га.
Кучли қарши ҳужум билан Украина қўшинлари Донецк вилоятидаги Волновахани қайтариб олди.
Хитой Россия Президенти Владимир Путиннинг Россия ядровий кучларини юқори жанговар тайёргарликка қарор қилганидан кейин вазмин бўлишга чақирди.
Россия босқинчилари Харьковни “Град”залпли-ракета тизимидан ўққа тутди, деди Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Геращенко.
Украинада Кемерово вилояти Росгвардия махсус тезкор жавоб қайтариш отряди қўмондони полковник Константин Огий йўқ қилинди. Бу ҳақида Россия ОАВ хабар бермоқда.
Киев Украина қўшинлари томонидан тўлиқ назорат қилиняпти, шаҳарга кириш мумкин, деди президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк бугун украиналик журналистларга изоҳ бериб.
Украина Россиянинг блицкриг режасини бузди. Бу ҳақида телемарафон эфирида Украина Бош вазир ўринбосари Ирина Верещук маълум қилди, дея хабар беради УНН.