close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия ўнлаб йиллар давомида техник хизмат кўрсатмасдан сақланаётган юзлаб эски танкларни Сибирдан Украинага кўчирмоқда

Россия армиясининг Украинадаги ҳужуми ёқилғи, озиқ-овқат, эҳтиёт қисмлар, дори-дармонлар ва бошқа нарсалар билан таъминлаш билан боғлиқ катта муаммолар туфайли тўхтаб қолди.

Бу ҳақида Германиянинг Welt газетасига берган интервьюсида Бундесвернинг истеъфодаги генерали Клаус Виттман маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия армияси урушга мутлақо тайёр эмас бўлиб чиқди, бунинг натижасида у катта йўқотишларга дучор бўлди. Логистика блицкриг учун мўлжалланган ва Москвадаги қўмондонлик украиналикларнинг қаршилигини кутмагани аниқ, деди у.
“Россия қўшинлари ёқилғи, эҳтиёт қисмлар ва озиқ-овқат танқислиги туфайли далада вақти-вақти билан қолиб кетгани ҳақида тобора кўпроқ хабарлар оляпмиз”, деб ёзади яна бир ҳарбий эксперт Маркус Кеупп.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase