close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украина босқини бошланганидан бери босқинчилар 40 мингдан ортиқ одамни йўқотдилар - Резников

Украинага бостириб кирган пайтдан бошлаб Россия Федерацияси қўшинлари умумий ҳисобда 40 мнгдан ортиқ кишини йўқотди. Шунингдек, дезертирлар сони ҳам ўсмоқда. Бу ҳақида Украина мудофаа вазири Алексей Резников маълум қилди, деб ёзади УНН.

Хусусан, украин ҳарбийлари Россиянинг 100 дан ортиқ самолети ва 125 дан ортиқ вертолетини, 520 дан ортиқ танклари ва 1500 дан ортиқ зирҳли машиналарини йўқ қилди.
Душманнинг умумий йўқотишлари - ўлдирилган, яраланган, асир тушган ва бедарак йўқолганлар - аллақачон 40 мингдан ортиқ одамни ташкил қилади. Дезертирлар сони ортиб бормоқда.
Мудофаа вазирининг таъкидлашича, бу вақт ичида украиналиклар ўзларига ва бутун дунёга Украина улар учун ҳамма нарсадан устун эканлигини исботладилар ва улар ҳеч кимга ўзлари орзу қилган, улар учун курашган ерларини тортиб олишга рухсат бермайдилар.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, Украина олдинда жуда қийин даврни бошдан кечиради: Россия ҳарбий машинаси ўз аскарларининг қонига тўймагунча тўхтамайди. Россия жамияти аллақачон баъзи оқибатларни ҳис қилмоқда, аммо у қўрқиб қолган ва пассивдир. У маҳкум кўринади, чунки у болаларини бемаъни ўлимдан қутқаришга ва ўликларнинг жасадларини олишга тайёр эмас.
Ягона йўл - Мордор босқинига дош бериш. Оғриқ, қўрқув, йўқотиш, барча синовлар орқали. Бу Украиналиклардан барча кучларини ишга солишни талаб қилади, деди Резников.
"Бизнинг армиямиз туриб берди ва захира ҳисобига мустаҳкамланмоқда. Душманни тўхтатиб, фаол ҳимояга ўтади. Халқаро қўллаб-қувватлаш аста-секин ортиб бормоқда. Энди асосийси, аста-секин ҳарбий релсларга ўтказиб келинаётган иқтисодиётнинг ишлашини таъминлашдир. Ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимлари, логистика ишлаши учун. Бу ерда биз яширмайдиган ва ҳал қилиш лозим бўлган вазифа сифатида қабул қиладиган қийинчиликлар мавжуд"- қўшимча қилди Резников.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, 24 март - украиналиклар Россия босиб олишидан ўзини ҳимоя қилаётган қаҳрамонона қаршилик ойидир. Бу душман режалаштирилганидан олти баравар кўп.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase