close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
16.10.2022 18:31

16 сентябрда очиладиган Хитой компартиясининг (ХКП) XX съездида партия бош котиби Си Цзиньпин ўз лавозимида – ва оқибатда, ХХР раҳбари бўлиб – учинчи муддатга қолиши ҳақида қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Бу нафақат прецедент бўлиб қолади, балки Си Цзинпиннинг Мао Цзедундан кейинги энг қудратли Хитой раҳбари сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди. Хитой иқтисодидаги пасайиш ҳамда Пукин ва Ғарб ўртасидаги зиддият кучайишига қарамай, ХКПнинг ўзи Си Цзинпин сиёсатидан жиддий норози бўлиб кўринмайди.

23.07.2021 19:24

АҚШ президенти Байден Америка ва Хитой ўртасида қарама-қаршилик нафақат икки қудратли давлатнинг геосиёсий кураши, балки икки тизим ўртасидаги мусобақа бўлиб, 21-асрда демократияни аввалгидек, Черчилл таърифида «қачонлардир синовдан ўтган барча қолган шаклларни истисно қилганда бошқарувнинг энг ёмон шакли», деб ҳисоблаш мумкинми деган саволга жавоб ундан келиб чиқади деганида унчалик ҳам ноҳақ эмасди.

31.01.2020 10:49

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитой Коммунистик партиясини замонамизга асосий таҳдид деб атади. Унинг сўзларини пайшанба куни, 30 январда, Reuters агентлиги келтирди. «Гарчи биз аввалгидек терроризмга қарши ҳаддан ташқари хушёрликни сақлашимиз лозим бўлсада... Хитой Коммунистик партияси замонамиз учун асосий таҳдидни ифодалайди», - деди америкалик амалдор Буюк Британия ТИВ раҳбари Доминик Рааб билан Лондонда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.

08.12.2019 00:36

Хитой коммунистик режими мамлакатдаги мусулмонлар ибодатхоналарини исломий рамзларидан ва ўзига хос меъморий хусусиятлардан маҳрум қилибгина қолмасдан, баъзи масжидларни дунёвий партия ва ҳукумат муассасаларига айлантирмоқда. Шу йил бошида Хенан марказий провинциясида жойлашган Синьчжэн шаҳридаги марказий масжид биносида "Партия аъзолари ва халқ оммасига хизмат кўрсатиш шаҳар маркази" ёзуви ва коммунистик белгилар пайдо бўлди, деб хабар беради BitterWinter.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase