close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ Хитой компартиясини замонамизга асосий таҳдид деб атади

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитой Коммунистик партиясини замонамизга асосий таҳдид деб атади. Унинг сўзларини пайшанба куни, 30 январда, Reuters агентлиги келтирди. «Гарчи биз аввалгидек терроризмга қарши ҳаддан ташқари хушёрликни сақлашимиз лозим бўлсада... Хитой Коммунистик партияси замонамиз учун асосий таҳдидни ифодалайди», - деди америкалик амалдор Буюк Британия ТИВ раҳбари Доминик Рааб билан Лондонда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига қараганда, Хитой Компартияси бир неча бор унинг кун тартиби америкаликлар қадриятларидан фарқ қилишига ишора берган. Шу муносабат билан, ҳисоблайди Помпео, АҚШ ва унинг ғарбдаги иттифоқчилари келаси аср дунёдаги демократив ғарб тамойиллари устунлик қилишига ишончи комил бўлиши учун ўзининг ҳарбий ва технологик қудратини кучайтириши лозим.
Аввароқ, январь ойида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Джеймс Джонс Хитой АҚШ келажаги учун асосий таҳдид ҳисобланишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ХХР «дунёда устунлик қиладиган маданият сифатида Қўшма Штатларнинг ўрнини эгаллаш» истагида.
Пентагонда шунга ўхшаш фикр билдирилганди. Америка бош ҳарбий махкамаси раҳбари Марк Эспернинг қайд этишича, Хитой Россия билан бир каторда АҚШ учун энг жиддий хавфлардан бирини ифодалайди.

Манба: lenta.ru
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase