Эрон Россияни шарманда қилди: Исроилнинг аниқ зарбаларидан кейин Россия ҳаво ҳимоя тизимларини сотиб олишдан бош тортди
Россиянинг ҳаво ҳимоя тизимлари Исроилнинг Эронга қарши ҳужумини тўхтата олмагани етмагандек, ушбу тизимлар ўзларини ҳам ҳимоя қила олмади. Расмий Теҳрон Россиянинг "С-400" зенит-ракета мажмуаларидан воз кечди. Бу ҳақда The Moscow Times манбасига кўра, Ислом инқилоби посбонлари корпуси (КСИР) вакили маълум қилди.
С400 HIMARS ракеталарини уриб тушира олмас экан
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги машҳур ҳаво мудофаа тизимлари - C300 ва C400 ишлаб чиқарувчиси Алмаз-Антей концерни раҳбарияти билан текширув ишларини бошлади.
Ҳиндистоннинг «С-400» харид қилиши АҚШнинг Туркияга бўлган асл муносабатини кўрсатди
Вашингтон Туркиядан фарқли равшда, Ҳиндистон CAATSA қонуни доирасида санкцияларга «лойиқ эмас» деб ҳисоблайди. Ҳиндистоннинг Россиядан янги авлод С-400 «Триумф» ракета комплексларини сотиб олиш ҳақидаги қарорига жавобан Вашингтон позициясининг ноаниқлиги Туркияда норозиликка сабаб бўлди.
АҚШ Туркияга қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди
Ақш Президенти Джо Байден маъмурияти Россиянинг С-400 тизимларини сотиб олиш ҳақидаги иродали қарори туфайли Туркияга қарши санкциялар киритиш бўйича бир неча марта айтилган таҳдидларни амалга оширди.
Эрон С-400 ўрнига маҳаллий ўринбосар топди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат пойтахти Теҳронда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа маҳаллий тизимини очилиш маросимида тақдим этди. Янги Бавар-373 тизимининг намойиши ўтган йили дунёнинг етакчи давлатлари ва Эрон ўртасида имзоланган кўп миллатли ядровий келишувдан бир томонлама равишда чиқиб кетган ва унга нисбатан кескин санкцияларни кучайтирган АҚШ билан муносабатларда кескинлик кучайган бир пайтда, сешанба куни юз берди.
АҚШ-Туркия: С-400 деактивацияси эвазига эркин савдо?
АҚШ Президенти Доналд Трамп Анқаранинг С-400 Россия ракета мудофаа тизимини сотиб олиш бўйича қарорини ўзгартиришга ҳаракат қилган сенатор Линдсей Грэмни Туркия ва АҚШ ўртасида ўзаро манфаатли келишувга эришиш учун юборди. Трампнинг истиқболли эркин савдо битимлари ҳақидаги таклифи Туркиянинг ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлуга С-400 ни фаоллаштиришдан воз кечиш эвазига топширилди.
Россиядан С-400 комплексларини харид қилишнинг оқибати
Бир қатор ихтисослашган тематик ахборот майдонлари орқали жуда қизиқарли янгилик бамисоли пичоқ билан мойни кесгандай ўтди. Turkish Aerospace Industries (HAI) заводида T129 ATAK вертолетлари ишлаб чиқариш тўхтатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга сабаб Rolls Royce компанияси томонидан T129 ATAK га ўрнатиладиган LHTEC CTS800-4A газ-турбинали двигателларга деталлар етказиб беришнинг тўхтатилиши бўлди.
АҚШ С-400 туфайли Туркияга қаратилган таҳдидларни амалга ошира бошлади
Қўшма Штатлар Анқаранинг С-400 комплексларини харид қилиш борасида қатъият кўрсатаётганлиги сабабли Туркияга F-35 қирувчи-бомбардимончи самолетлар учун бутловчи қисмлар етказиб беришдан воз кечди, деб хабар берди душунба куни Reuters.
Haber7 (Туркия): АҚШнинг Туркияга қаратилган яна бир қўпол таҳдиди!
АҚШ давлат департаменти маълум қилдики, Туркия Россиядан С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари харид қиладиган бўлса, унга нисбатан турли санкциялар қўлланиши мумкин. АҚШ давлат департаменти расмий вакилининг муовини Роберт Палладино (Robert Palladino) журналистлар учун ўтказилган брифингда Туркиянинг Россиядан С-400 харид қилишига шарҳ берди.
Путин-Эрдўғон диагонали: XXI асрда энг сурбет иттифоқлардан бири
Бир-бири билан тобора қалин иттифоқдан манфаатдор бўлган Туркия ва Россия шиддат билан бир-бирига яқинлашмоқда, бу эса Яқин Шарқ стратегик харитасига чуқур ўзгаришлар киритмоқда. "Турк оқими" бу – оддийгина газ қувури эмас, балки Анқара ва Москва ўртасида умумий манфаатлар сиёсатининг рамзи ҳамдир, деб ёзади ғарб матбуоти.