Толибон Афғонистондаги аёлларга бошқа аёллар билан гаплашишни тақиқлади
Афғонистоннинг Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатлар олдини олиш вазири Холид Ҳанафийнинг айтишича, мамлакатда аёлларга бошқа аёллар билан очиқ гаплашиш тақиқланган.
Афғонистон Ўзбекистон диний вакилларини Кобулга таклиф қилди
Кеча Ўзбекистон диний вакилларидан иборат делегация Кобулга келди. Ташриф Афғонистон Ислом Амирлигининг Ҳаж ва диний ишлар вазири, доктор муфтий Нур Муҳаммад Соқиб таклифига биноан ташкил этилди.
Афғонистон Амударё ҳавзасида нефть қазиб олмоқчи
Афғонистон Амударё ҳавзасида 25 та янги нефть қудуғини ишга туширишни режалаштирмоқда, бу эса ҳудудда суткалик нефть қазиб олиш ҳажмини 3 минг тоннагача ошириш имконини беради. Бу ҳақда TOLOnews ёзди.
Ўзбекистон компанияси Афғонистонга 1 миллиард долларлик сармоя киритмоқчи
Афғонистон Жоузжон ва Фарёб вилоятларидаги Тоти-майдон конида табиий газни қидириш ва қазиб олиш бўйича ўзбекистонлик компания билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда "EADaily" нашри хабар берди.
Покистон ва Афғонистон чегарасида тўқнашув
Ўрта Шарқдаги зиддиятлар учинчи жаҳон урушига айланиши мумкинми деган савол қайта-қайта такрорланаётган бир вақтда яна бир тўқнашув Афғонистон ва Покистон чегарасида юз берди.
Афғонистондан учиб ўтган бир қатор авиатехникалар Ўзбекистон тасарруфида қоладиган бўлди
Вашингтон-Тошкент келишувига кўра, “Толибон” Кобулни эгаллаган пайтда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учиб ўтган бир қатор ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва бошқа техникалар Ўзбекистонда қоладиган бўлди. Бу ҳақда The Khaama Press хабар берди.
Энди Афғонистонда аёллар тошбўрон қилинади
Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон”нинг олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода мамлакат аёлларни оммавий қамчилаш ва хиёнат учун тошбўрон қилиш усулларига қайтишини маълум қилди. Бу ҳақда “The Guardian” ёзди.
«Толибон» Покистоннинг Афғонистон ҳудудига берган зарбаларига қаттиқ муносабат билдирди
«Толибон» матбуот-котиби Забиуллоҳ Муҳаммаднинг хабар беришича, Покистоннинг Афғонистон ҳудудига ҳаво ҳужумлари "ёмон оқибатларга" олиб келиши мумкин, дея хабар беради Arab News. Хост ва Пактика вилоятларини бомбардимон қилиш натижасида тинч аҳоли, шу жумладан беш аёл ва уч бола ҳалок бўлди.
Афғонистон ҳукумати мамлакатда гиёҳванд моддалар етиштиришни тўхтатганини айтишди
Афғонистон Ислом Амирлиги (АИА) Ички ишлар вазирлигининг гиёҳвандликка қарши кураш бўйича ўринбосари Абдулҳақ Охунд мамлакат гиёҳванд моддалар етиштиришга қарши курашда муҳим босқичга эришганини таъкидлади. "Биз ҳаммани ишонтириб айтамизки, Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш нолга етди", — дея Охунд сўзларидан иқтибос келтиради Afghanistan Today телеграм-канали.
“Толибон” қўмондони Покистонни бир кунда дунё харитасидан ўчириб ташлаш билан таҳдид қилди
Покистон армияси бош штаб бошлиғи генерал Асим Мунир ҳар бир покистонликнинг ҳаёти бутун Афғонистондан “муҳимроқ” эканини таъкидлаб, покистонликларнинг хавфсизлиги ҳақида гап кетганда ҳеч кимни аяб ўтирмаслиги ҳақида “Толибон”ни огоҳлантирган эди. Бунга жавобан “Толибон” қўмондони Абдул Ҳамид Хуросоний агар толиблар етакчиси Мулла Ҳайбатуллоҳ Охундзода рухсат берса, Покистонни бир кунда дунё харитасидан ўчириб ташлаш билан таҳдид қилди.