Абу Дабида энди сайёҳлар хавфсизлигини ноёб учар ховербайк муҳофаза қилади. Ушбу мотоцикл тезлигини соатига 80 кмгача ошириб, 40 дақиқа давомида қўшимча ёқилғисиз ҳаракатлана олади.
“Xturismo Hoverbike” экстерн хизмат соҳаси ходимлари ишларини енгиллаштириши умид қилинмоқда. Мотоцикл 20 метргача баландликка кўтарилиб, етиш қийин бўлган ҳудудларга тезда ёрдамни етказиб бериши мумкин.
Мотоцикл ишлаб чиқарувчи компания ижрочи директори Ҳасан ал-Хосаний “Биз БААда ишлаб чиқариш цехини очишни режалаштиряпмиз. Мотоциклни ўзимизнинг об-ҳаво ва географик талабларимизга, айнан чўл ҳудудига мослаштирмоқчимиз” деди.
Учар ховербайк авиация ва космик соҳада ишлатиладиган жуда мустаҳкам углерод толасидан ясалган бўлиб, оғирлиги 300 кг келади. Унга 230 от кучига эга “Kawasaki” фирмасига тегишли тўрт тактли бензинли двигатель ўрнатилган. Транспорт тўртта ён вентиляторлари ва электропривод билан жиҳозланган. Мотоцикл 700 минг доллар (325 миллион тенге) деб баҳоланмоқда.
Абу-Даби полицияси учар мотоциклда
Абу Дабида энди сайёҳлар хавфсизлигини ноёб учар ховербайк муҳофаза қилади. Ушбу мотоцикл тезлигини соатига 80 кмгача ошириб, 40 дақиқа давомида қўшимча ёқилғисиз ҳаракатлана олади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми