Денгизларнинг бир-бири билан қўшилишга интилиши, лекин ҳеч қачон бир-бирига аралашиб кетмаслиги уммонолог олимлар томонидан аниқланганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Қўшни денгизларнинг сувлари, физикада “сирт таранглиги” деб номланадиган кучнинг таъсири остида бир-бирига аралашиб кета олмайди. Сирт таранглигининг қиймати денгиз сувларининг зичлик даражаси турлича бўлишига боғлиқ бўлиб, мана шу омил сувларнинг бир-бирига аралашиб кетишига тўсқинлик қилиб туради.
Албатта, Қуръон оятларида нозил бўлган ушбу маълумотларнинг мўъжизакорлиги шундаки, денгиз ва уммон сувларининг мазкур хусусияти жуда қадим даврларда, ҳали одамлар сувнинг табиати ёки сув сатҳининг сирт таранглиги каби ҳодисалар ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган пайтда аниқ баён этилгандир.
Денгизларнинг чегараси
Еттинчи асрда, одамлар ҳали денгиз ва уммонлар ҳақида деярли ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган даврда, Қуръони Карим оятларида уммон сувларининг чуқурлиги ва денгизларнинг тузилиши ҳақидаги теран илмий маълумотлар нозил бўлган.
У Зот икки денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган ҳолларида (ёнма-ён) оқизиб қўйди. (Аммо) у иккисининг ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар. (Раҳмон сураси, 19-20-оятлар)
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|