Миллиардларча сайёрадан бунёд бўлган миллиардларча галактикалар ва улар орасида саноқсиз нуртараткичлар (нур манбалари) шундай жойлашганки, фазода бўш қолган бирон нуқта кўролмайсиз. Ё бирон сайёра, ё бирон янги юлдуз, ё бир қора туйнук ва булар орасида ҳар қайсиси бир мавжудот бўлган сон-саноқсиз фазо нур тараткичлари...
Ёлғиз моддий олам ҳақида ўйлаганимизда, бир синч каби яратилган ўлчовлар ва маконлардан кейин жамики бу кўркам ва муҳтаҳшам манзара тўсатдан қандай вужудга келди, деймиз.
Ақлларни лол қилувчи бу илмий мўжиза, бу ҳайратомуз сирга 42-сура, 5-оят да дуч келамиз:
Такодуссамовоту ятафатторна
Яъни: Устларидаги само (осмон)лар ёрилгусидир.
Микрофазода, яъни атомлар ва квантлар дунёсидан биламизки, ҳар бир квантнинг дунёга келиши катта магнит таранглиги борлигини билдиради. Сал қўполроқ бўлсада, бир мисол: бир толадан оқим ўтганда магнит таранглигини кўрамиз - компас миллари ўйнаб кетади. Демак, маконларда илоҳ қудратининг раҳм сифатини кўрсатувчи қўрқинчли бир магнит таранглиги бор. Оятнинг кейинги жумлаларини ўқинг:
Мин фавкиҳинна вал малоикату юсаббиҳуна би ҳамди роббиҳим ва ястаъғфируна лиман филарз, аъло инналлоҳа ҳувал ғафурурраҳим
Яъни: Малойикалар Раббларини ҳамд ва тасбиҳ этаётган бўлурлар, ердагиларга мағфират тилайдилар, билингки, Аллоҳ ғафури раҳимдир.
Илоҳий ғоя маконларда жилвасини кўрсатганда саноқсиз борлиқлар бу ўлчовалар қафасида қолиб тизилиб туради.
Бу физикавий ҳукм ёлғиз моддий олам учун эмас, жамики оламлар (коинотлар) учун ҳам тегишлидир. Малойикалар (фаришталар) ҳақидаги гап бу ҳақиқатни таъкидлаб турибди. Давримизнинг энг машҳур олимлари Мартин Райл ва Аллан Сантейг бўлинувчи зарралар назариясида таянч сифатида шу магнит таранглигини ҳимоя қиладилар. Қуръони каримнинг улуғвор мўжизаси бу оятнинг биринчи сатрини шу тариқа коинот физикаси нуқтаи назаридан қонун ҳолида олимларга билдиради. Лекин фазонинг, оламларнинг магнитик таранглиги ҳақидаги бу фикр ҳали жуда янги. Ҳеч кимса бу сирни бундан ХV аср муқаддам Қуръони карим шарҳлаб кетганининг фарқига етмади.
Рамзлар ҳақидаги бўлимимизда "ҳо, мим" ли суралар коинот физакасига оид сирларни билдиришни айтган эдик. Бу ерда "ҳо, мим" бир бошқа мўжиза хусусиятига ҳам эга эканлигини кўрсатаётир. "Оламларнинг магнитик таранглиги" деб ишлатган ифодамиз бизнинг шахсий идрокимиз асосида танлаган таъбиримиздир. Аслида бу, Қудрати Илоҳийнинг шиддатидирки, уни биз ўзимизча тасаввур қилолмаймиз. Мана, физика олимлари учун янги сўқмоқ очиш хусусиятига эга бўлган бу оятнинг мўжизаси... Келажак физикларга улуғ сирларни бераётир.
Холуқ Нурбоқийнинг "Қуръони каримнинг илмий мўжизалари" китобидан
Туркчадан МИРАЗИЗ АЪЗАМ таржимаси