Қачон қараманг, асалари инларида иш тинмайди. Асаларилар бир дақиқа дам олмай туну-кун меҳнат қиладилар. Аммо, буни қарангки, фақат урғочи асалариларгина меҳнат билан банд бўлар экан Эркак асаларилар эса ўз инларида ҳеч қандай иш қилмас экан. Эркак асаларилар инларни тозалашда ҳам, асал учун гулларнинг чангларини тўплашда ҳам, ва ҳатто инларни қуришда ҳам иштирок этмас экан. Эркак асаларининг инида бажарадиган ягона вазифаси - малика асаларини уруғлантириш экан. Уларнинг қўлидан келадиган биргина иш шу экан. Эркак асаларилар урғочи асаларилар бажарадиган ишларнинг бирортасини ҳам уддалай олмас экан. Асалари колонияларидаги барча ишлар - инларни тозалаш ҳам, дунёга янги келган асаларичаларни парвариш қилиш ҳам, бошқа ишчи асаларилар учун емиш тайёрлаш ҳам заҳматкаш урғочи асаларилар зиммасига юклатилган. Улар боғлар ва далаларда учиб юриб, гулларнинг чангларини тўплайдилар, инларига ташийдилар. Улар ҳам малика асалари каби урғочи асалари бўлишса-да, бир жиҳат билан ундан фарқ қиладилар - уларда насл қолдириш органлари ривожланмаган, яъни улар бепушт бўлади.
Қуръони Каримда “Асалари” деб номланган сура борлигини, бу сурада асалариларнинг айнан мана шу жиҳати ҳақида ҳам айтиб ўтилганлигини биласизми?
(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Парвардигорингиз асаларига ваҳий-амр қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!» Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик асал чиқур. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бу ишда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир. Наҳл сураси, 68-69-оятлар
Бу оятларда араб тили морфологиясидан келиб чиқадиган ажойиб бир хусусият яширинган. Араб тилида бирор феълнинг шаклига қараб, гапдаги эганинг эркак ёки аёл жинсда эканлигини билиш мумкин. Бу оятдаги феълнинг шакли гап айнан урғочи асалари ҳақида кетаётганлигини билдиради. Яъни, Қуръони Каримда санаб ўтилган ишларнинг барчасини фақат урғочи асалари бажариши таъкидланган.
Бироқ шуни унутмангки, ҳашаротларнинг жинсини биологик кузатувлар ёрдамида аниқлаш усули фақат шу кунларга келибгина фанга маълум бўлди. Яъни, асалари инларида фақат урғочи асалариларнинг меҳнат қилиши йигирманчи асрда аниқланди. Қуръони Каримда эса инсонларга бу ҳақда ўн тўрт аср муқаддам хабар берилган, шундай эмасми? Шунинг ўзи мўъжиза эмасми?
Урғочи асалари
Қачон қараманг, асалари инларида иш тинмайди. Асаларилар бир дақиқа дам олмай туну-кун меҳнат қиладилар. Аммо, буни қарангки, фақат урғочи асалариларгина меҳнат билан банд бўлар экан.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|