close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Катта таъсирга эга 20 та муслима

Muslim-Science.com портали тарихда илк бор "Ислом дунёсидаги катта таъсирга эга бўлган 20 та муслима" рўйхатини эълон қилди.
(Top-20 Most Influential Women in Science in the Islamic World).

Булар ҳақиқатан унчалик таниш бўлмаган ва кераклича мадҳ этилмаган Ислом оламининг қаҳрамон аёлларидир. Уларнинг илм-фан ва инновация ривожига қўшган ҳиссасига баҳо бериш мушкулдир.

Рўйхатга 20 та машҳур аёл киритилган бўлиб, улар ўз фаолиятлари давомида олти соҳа бўйича жуда катта ютуқларга эришганлар. Улар деярли жамийки мусулмонлар яшайдиган барча бешта минтақада истиқомат қиладилар. Улар қуйидагилар: Жанубий-Шарқий Осиё, Жанубий ва Ўрта Осиё, Форс кўрфази, Эрон, Мағриб ва Шимолий Африка, Шимолий Америка ва Европа.

Рўйхат уч даврга бўлинган (яъни, ҳар қайси иштирокчилар фаолияти гуллаган даврлар бўйича):

Аввалгилар (4 та олима):  1980 йиллардан 2000 йилгача;
Давомчилари (8 та олима): 2000 йилдан 2020 йилгача;
Янгилари (8 та олима): 2020 йилдан 2040 йилгача.

Рўйхатдаги ҳар қайси аёлнинг фаолияти синчиклаб текширувдан ўтказилган. Muslim-Science.com портали бу рўйхатга қирол оиласига тегишли баъзи атоқли олимларни киритмаган, балки рўйхатда ўз ҳаётларини илмий фаолият билан баҳам кўриб, муваффақиятларга эриша олган оддий аёллар қамраб олинган.

Бу аёлларнинг таржимаи ҳоллари ва ўз соҳаларида эришган ютуқларини Muslim-Science.com ўзининг «Фейсбук» (/Muslim-Science.Com)  ва «Твиттер» ((@MuslimScience). саҳифаларида чоп этиб келмоқда.

Демак, муслималарнинг исм шарифлари:

Аввалгилар

    Доктор Самийра Муса (Sameera Moussa) – тинч атом курашчиси, Миср.
    Профессор Насрин Ғаддар (Nesreen Ghaddar) – энергетика соҳаси, Қувайт, Ливан.
    Профессор Бина Шаҳин Сиддиқий (Bina Shaheen Siddiqui) – ўсимликшунос, Покистон.
    Профессор Самийра Иброҳим Ислом (Samira Ibrahim Islam) – дори-дармон хавфсизлиги бўйича, Саудия Арабистони.

Давомчилари

    Профессор Робиа Ҳусайн (Rabia Hussain) – инфекцияшунос, Покистон.
    Профессор Ҳадижа Мохд Юсуф (Khatijah Mohd Yusoff) – вирусшунос, Малайзия.
    Доктор Исмахане ал Вофий (Ismahane Elouafi) – озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича, Марокаш, Канада.
    Профессор Илҳом Қарадавий (Ilham Al Qaradawi) – физик, Қатар.
    Доктор Саниа Ништар (Sania Nishtar) – шифокор, вазир, Покистан.
    Профессор Нукет Етиш (Nuket Yetiş) – илм соҳаси бўйича, Туркия.
    Доктор Хеса Жобир (Hessa Al Jaber) – сиёсатчи, Қатар.
    Омина Ғуриб-Факим (Ameenah Gurib-Fakim) – фитотерапевт, Маврикий.

Янгилари

    Доктор Ҳина Чодрий (Hina Chaudhry) – кардиолог, Покистон/АҚШ.
    Доктор Ҳаёт Синди (Hayat Al Sindi) – новатор, Саудия Арабистони.
    Доктор Марям Матар (Maryam Matar) – гуманитар фан, Бирлашган Араб Амирлиги.
    Профессор Адиба Қамаруззамон (Adiba Kamarulzaman) – шифокор, Малайзия.
    Марям Мирзахоний (Maryam Mirzakhani) – математик, Эрон.
    Доктор Ғада Амир (Ghada Amer) – муҳандис, Миср.
    Доктор Рано Дажоний (Rana Dajani) – аёллар ҳуқуқи бўйича, Иордания.
    Доктор Рим Туркаманий (Rim Al Turkamani)  - тарихчи, Сурия/Британия.

Манба: Muslim-Science.Com
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: Ёруғлик сири »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase