close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муслималар эшитиш қобилияти заиф бўлган болалар учун викторина ўтказдилар

 «Родник» аёллар жамоатчилик ташкилоти етим болалар ва ота-она қарамоғидан ташқарида қолган болалар билан учрашувлар циклини давом эттирмоқда. Хусусан, 3 октябрь куни ташкилот фаоллари Саратов шаҳрида жойлашган 1-сонли махсус мактаб-интернатга ташриф буюрдилар.

Уларнинг ташрифи Саратов вилоятида бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг «Хавфсиз болаллик ҳудуди» лойиҳаси доирасида бўлиб ўтди.
Учрашувда Халқаро тинчлик кунига тўғрилаб белгиланган «Биз тинчлик тарафдоримиз» тақдимоти ўтказилди. Меҳмонлар байрамнинг келиб чиқиш тарихи ва турли шаҳарлардаги ёдгорликлари ҳақида гапириб бердилар.
Интернат тарбияланувчиларининг ҳар бири ўзи учун фойдали ахборот олиши мумкин бўлиши учун «Родник» фаолларининг маърузалари сурдотаржима билан берилди, чунки мулоқот доирасининг бир қисмини эшитиш қобилияти паст бўлган, саломатлик имкониятлари чекланган болалар ташкил қиларди.
Шундан сўнг ўғил болалар ва қизлар тўғри берилган жавоблар учун тинчлик рамзи саланган, қоғоздан ясалган кабутарлар олиш имконига эга бўлган интеллектуал викторинада иштирок этишга таклиф қилинди.
Тадбир якунида «Родник» қизлари болалар билан мулоқот қилдилар, болалар ўқиш ва турли тўгараклар фаолиятидаги ютуқлари ҳақида қувонч билан гапириб беришди.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ худди шунга ўхшаш лойиҳа билан аёллар ташкилоти вакиллари Саратов шаҳридаги мослаштирилган таълим дастурлари бўйича ўқитиладиган 5-сонли мактаб-интернатга ташриф буюрганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase