close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
ИсламОнлайн.Уз

ИсламОнлайн.Уз

13.04.2019 06:11

Америкалик машҳур доктор Роберт Мендельсоннинг «Касалликларга қарши эмловнинг тиббий бомбага ўхшатилиши» номли китобидан баъзи қисқартиришлар билан таржима қилинди. Оммавий эмлашнинг хатарлари ҳақида ёзар эканман, бунинг кўпчилик учун англаш қийин масала эканини таъкидлаб ўтмоқчиман.

09.04.2019 19:48

Муҳаммад Саййид Тантовийнинг ушбу китобида пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тарихи, ибратли ҳаѐтлари, Қуръон каримдаги баъзи сураларнинг нозил бўлиш сабаблари баѐн қилинади. Айниқса, муборак Қуръон оятларида зикр қилинган қиссалар жуда қизиқарли ва тушунарли услубда талқин қилинган. Бу ибратли қиссалар инсон нафсини разолатдан ҳидоят сари бошлайди, қалб кўзларини очади, разил ва чиркин одатлардан қутулишга чақиради. Ушбу асар инсон табиатининг, руҳиятининг Аллоҳгагина маълум бўлган ўзига хос қирралари, нозик жиҳатлари очиб берилгани билан ҳам аҳамиялидир.

09.04.2019 19:33

 Мазкур китоб олий ўқув юртлари талабалари, тадқиқотчилар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган бўлиб, иқтисодчи Б. Жўраев томонидан исломий молия соҳасида ўзбек тилига таржима қилинган иккинчи асар ҳисобланади. Китобдан исломий молиялаштиришнинг назарий асослари, механизмлари, маҳсулотлари, шу соҳа билан шуғулланадиган халқаро ташкилотларга оид маълумотларни топишингиз мумкин.

08.04.2019 19:28

...Тўй маданияти ҳақида гапирганда санъаткорларнинг ўзларини тутишлари, пул қистириш, пулни бошдан сочиш каби ярамас одатни айтмай иложимиз йўқ. Бу ҳолат ва раққосаларнинг беҳаё қилиқлар қилиш эвазига пул тўплашлари бизнинг маънавий оламимиз пастлигидан далолат бермайдими? Бир тўйда ҳайратга тушганим ёдимда.

07.04.2019 00:10

Тупроқ яқин-яқингача илмда жонсиз бир кимёвий бирикма саналарди. Энди эса тупроқнинг жонли бир плазма эканлиги аён бўлиб қолди. Ҳовучимизга олган энг қуруқ тупроқ ҳам ўткинчи ҳаёти тўхтаган миллиард карра миллиард жонлининг қурган шаҳридир. Ва биз бугун эндигина тагига етган бу ҳақиқат, ўн беш аср олдин ҳар соҳада, ҳар мавзуда бўлганидай Қуръонда жамики инсонларга билдирилгандир. (36-сура, 33-оят):

01.04.2019 10:13

Ражаб ойи тўғрисида одамлар орасида турли нотўғри тушунчалар тарқалиб қолган. Унинг ҳақиқатини тушуниб олиш барча мусулмонлар учун лозимдир.

31.03.2019 20:56

Абдуллоҳнинг телефони жиринглади. Дўстларидан бири ташвишга туширадиган, қалбнинг тинчини бузадиган машъум нарсадан хабар берди. Телефонда гаплашаётиб кайфияти бузилган Абдуллоҳдан оила аъзолари ташвишнинг сабаби нима эканини сўрашди. Абдуллоҳ рўй берган воқеани айтиб берганди, улар ҳам Абдуллоҳнинг ташвишига шерик бўлиб, бутун оила ғамга ботди.

31.03.2019 16:30

Савол: Кофир одамларга: “Барча нарсани Аллоҳ таоло яратган” десам, улар: “Унда Аллоҳни ким яратган, У қаердан пайдо бўлган”, деб сўрашади. Уларга қандай жавоб қайтараман?

24.03.2019 14:25

Исломий халифаликнинг охирги давридаги Усмонийлар салтанатининг 1923 йилда ағдарилиши ортидан, насроний Европа Ислом ва халифалик устидан аламли ва оғриқли йўл билан қозонган ғалабасини нишонлаш учун тантана ўтказмоқчи бўлди. Бунинг учун халифаликнинг пойтахти бўлган Анқара шаҳрида Европа гўзаллари ичидан маликасини танлаш учун «Нафосат» мусобақасини уюштирди. Мусобақада Туркия давлати тарихида илк бор турк қиз ҳам иштирок этди. У – секуляр Туркия намояндаси Кериман Халис Эже эди.

23.03.2019 07:12

Ушбу умматнинг бир хусусияти бор: у ўлмас умматдир. Дини ва Китоби боқий экан у ҳам боқийдир. Модомики тун ва кун бор экан, модомики дунёда Қуръон тиловати янграб турар экан бу уммат ҳам боқийдир. Қуръон Аллоҳнинг ҳимояси ила ҳимояланган экан ана шу Қуръоннинг уммати ҳам Қуръоннинг боқийлиги билан боқий қолгувчидир.

22.03.2019 06:51

Савол: Мен қарзга пул берган одам, тўлов вақти аллақачон ўтиб кетганига қарамай, пулни қайтармаяпти. Вазиятдан чикиб кетиш йўли сифатида мен қуйидаги ишни килмоқчиман: мен қарздорга долларда қарз бераман, у долларни алмаштириб, менга қайтаради, олдинги қарзни эса долларда қайтаради. Бунга рухсат этиладими?

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase