Ташаббускор гуруҳ жорий йилда Тошкент шаҳрида “Ўлмас полк” юришини ўтказиш бўйича ИИББга мурожаат қилди
Ташаббускор гуруҳ жорий йилнинг 9-май куни Тошкент шаҳрида “Ўлмас полк” халқ ватанпарварлик юришини ўтказиш бўйича ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилди, деб хабар беради “Podrobno.uz” мухбири.
Тошкент шаҳар ИИББ ўранган аёллар ушланиб, сўроқ қилингани ҳақидаги видеога изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда рўмол ўраган аёллар ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушланиб, махсус автобусга олиб кириб кетилгани ҳақида видеомурожаат тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати ушбу видеомурожаат юзасидан расмий изоҳ берди.
«Жанжал норози бўлиб карашдан бошланганди», - ИИББ Омоновнинг ўлими ҳақида
Биз аввалроқ Тошкент шаҳрида ММА жангчиси Муслим Омонов ўлдирилгани ҳақида ёзгандик. Воқеа жорий йилнинг 11 сентябрида рўй берди. ИИББда жанжал сабаблари ҳақида сўзлаб беришди. Маълум бўлишича, воқеа рўй бергани кун жангчи дўстлари билан Юнусобод туманидаги кафелардан бирида ўтирган. Уларнинг столи қаршисида бошқа бир гуруҳ йигитлар ўтирганди.
ИИББда гомосексуалистларга қарши рейдлар ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар инкор қилинди
ИИББда гўёки органлар томонидан гомосексуалистларга қарши рейдлар ўтказилаётгани ҳақида маълумотлар инкор қилинди. Бу ҳақида 14 сентябрь куни баёнот берилди. "Гомосексуалистларга қарши ҳеч қандай рейдлар бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Айрим ОАВда пайдо бўлган рейдлар ҳақидаги ахборот ёлғондир", - дейишди ИИББда.
Тошкент шаҳрида 2019 йил нечта аёл ўз жонига қасд қилганлиги маълум бўлди
Жорий йилнинг дастлабки 8 ойи давомида Тошкент шаҳрида 27 нафар аёл ўз жонига суиқасд қилган. Бу ҳақида ИИББ ҳуқуқбузарликлар олдини олиш Бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мақсуда Хўжаназарова хабар қилди. Бу борадаги статистика брифинг давомида айтилди. Маълум бўлишича, жорий йил пойтахтимизда ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари сони аёллар орасида қарийб икки баравар қисқарган.
Тошкент ИИББ: пойтахтда «Ўлмас полк» ўтказилмайди
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда 9 май куни "Ўлмас полк" акцияси ва кўча бўйлаб юришларга ҳокимият рухсат бергани ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилди. ИИББ раддияси нимаси билан муҳим: сўнгги бир неча йилдан бери Vesti.uz, Podrobno.uz, Nuz.uz ва Sputnik Uzbekistan каби расман Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган, лекин Россиянинг мафкурасини тарғиб қилиб келаётган ОАВлар 9 майда нишонланадиган Хотира ва қадрлаш куни арафасида бундай акция ва юришларга рухсат этилгани ҳақида луқма ташлаб келади.