ИсламОнлайн.Уз
Австриядаги нодавлат ташкилотлар, журналист ва ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек айрим сиёсатчилар мамлакат умумтаълим мактабларида рўмол тақиқига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда Австрия парламенти аъзоси Марта Биссман ўз нутқида маълумот келтириб ўтган.
Русларнинг улуғ ёзувчиси Лев Толстойнинг «Анна Каренина» деб номланган асари шундай сатрлар билан бошланади: «Бахтли оилаларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди, бахтсиз оилаларнинг эса ҳар бири ўзича бахтсиздир». Бу яхши фалсафий фикрга ўхшагани билан баҳслашиш мумкин. Чунки бахтни ҳам ҳар бир оила ўзича тушунади. Масалан, ҳаром йўллардан қайтмай бой яшаётган оила ҳаромдан парҳез қилиб, озига қаноат қилаётган қўшнисини бахтсиз деб ҳисоблайди.
Қарийб бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номидаги барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза бўлсин-да, тўхтагани йўқ. Ва, ниҳоят мажмуада қурилиш ишлари ўз якунига етиб юртдошларимиз учун фойдаланишга топширилди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Аллоҳга ҳамд ва сўнгидан пайғамбар келмайдиган зотга дуо ва саломлар бўлсин. Аммо баъд:
Биз ушбу мақолада рўзанинг ҳукмлари, уни нима бузадию, нима бузмаслиги ҳақида гапирмоқчи эмасмиз, балки, рўзанинг моҳияти, унинг шахс ва жамият ислоҳотидаги таъсири, унинг ҳикматлари ва мақсадлари борасида сўз юритмоқчимиз.
Рўза Ислом динининг беш рукнидан биридир. У Парвардигор томонидан ҳар бир мусулмонга фарз қилинган.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Расулимиз Муҳаммад Мустафога энг улуғ дуруду салавотлар бўлсин! Аллоҳ таоло Еру Осмонларни яратиб, Қуёш ва Ойни йил ва ой-кунларни ҳисоб-китоб қилиш асоси қилиб белгилаганида ойларни ўн иккита бўлишини ирода қилди. У Зот бу ойлар ичидан Ўзи истаганини бошқалардан афзал қилди ва айримларини маълум ибодатлар учун танлади. Ана шундай танлаб олинган ойларнинг гултожиси – бу Рамазон ойидир.
Рамазони шариф мукаррам ой. Ундан унумли фойдаланиб қолиш керак. Рамазондан фойда кўрмасдан чиқиш катта надомат ва улкан йўқотиш бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қуйидаги гапларига қаранг: "Кимки бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум қолса, ҳақиқатдан ҳам маҳрум қолгандир!” (Насоий, Аҳмад, Байҳақий ривоятлари).
САВОЛ: Мусулмонлар Рамазон рўзасини янги ойни кўриб тутадилар. Янги ойни, ҳилолни кўришнинг нима ҳикмати бор?
ЖАВОБ: Мусулмонларнинг оммавий қиладиган бундай ишлари беҳикмат эмас, албатта. Рамазон рўзасинигина янги ойни кўриб бошламайдилар, балки, уни тугатишда ҳам янги ойни кўрадилар, Зулҳижжа ойини бошлашда ва шу тариқа қурбон ҳайити кунини белгилашда ҳам шу йўлни тутадилар. Бундай қилишнинг ўзига хос бир неча сабаблари бор. Улардан асосан учтасини келтирамиз:
Ойлар султони Рамазони шариф ташрифига саноқли кунлар қолди. Фазилатларга тўла мазкур ойнинг кечалари Қуръон карим хатми ила янада мунаввар бўлади. Бу йил ҳам Аллоҳ насиб этса юртимиз жоме масжидларида Қуръони карим хатм қилинади. Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам бу йили 107 масжидда хатми Қуръон қилинади. Қуйида масжидларда хатми Қуръон ўқиб берувчи қорилар билан танишишингиз мумкин:
Дунёда шундай мамлакатлар борки, уларда ҳамон инсон содир этган жинояти учун ўлим жазосига ҳукм қилинади. Бундай мамлакатлар қаторига ислом оламида етакчилардан бўлган Саудия Арабистони, Эрон, шунингдек, Покистон, Ироқ каби бошқа мусулмон давлатларни мисол сифатида киритиш мумкин.
Ўзбекистон яна диний эркинликлар ҳолати "алоҳида хавотирга молик давлатлар" рўйхатига киритилиши мумкин. 29 апрелда эълон қилинган Дунёда диний эркинликларнинг аҳволини кузатувчи АҚШ комиссиясининг (USCIRF) 2019 йилги ҳисоботида Ўзбекистонга нисбатан шундай чорани кўриш тавсия қилинган.
Бу баҳс Саудия Арабистони мамлакатининг Жидда шаҳрида Ислом Фиқҳи Академиясининг 6-анжуманида тақдим қилинган. 17-23 – Шаъбон 1410 ҳижрий – 14 -20- Март, 1990 мелодий.