Абу Муслим
Ҳар оқшом мусулмон фаоллари Нью-Йоркдаги муҳтожларга иссиқ овқат тарқатишни ташкиллаштирадилар. Muslims Giving Back ташкилоти 2014 йилдан бери ҳафтасига икки марта уйсизларга озиқ-овқат тарқатилишини ташкил этиб келмоқда. Ушбу қийин пайтларда мусулмонлар очликни енгиб, муҳтожларни овқатлантириш учун кўпроқ ҳаракат қилишга қарор қилишди.
Ҳижоб коронавирусдан ажойиб ҳимоя ҳисобланади. Россиялик вирусолог, РТФА академиги, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби Анатолий Альтштейннинг сўзларидан шундай хулоса чиқариш мумкин. «Бешинчи канал»га берган интервьюда у коронавирус пандемияси шароитида кўчага чиқишда бош кийимида бўлиш жуда муҳимлигини таъкидлади.
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳозир жуда оғир ҳолатга тушиб қолган. Хабар қилишларича, 57 яшар Абдулманап Нурмагомедов Москва касалхоналаридан бирида ётибди. Апрелнинг охирларида Абдулманап Нурмагомедов пнвемония касаллиги ва коронавирусга шубҳа билан Махачқалъа касалхонасига ётқизилганди. Бунгача у икки кун давомида касалликни тик оёқда ўтказганди. Бир йил олдин катта Нурмагомедов юрагини операция қилдирганди.
Африкалик жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган италиялик қиз Европанинг махсус хизматларининг саъй-ҳаракатлари билан асирликдан қутқарилиб, Италияга кутилмаган кўринишда қайтиб келгач, унинг ватанидаги миллатчиларнинг ғазабини қўзғатди.
Доғистон ҳукумати COVID-19 қурбонлари ҳақиқатдаги сони ҳақида сукут сақлашдаги айбловлар билдирилган бир пайтда республика раҳбари Владимир Васильев касалхонадан ташқаридги пневмония ва вирус оқибатида ўлганлар бўйича статистикани маълум қилиб, вазиятга аниқлик киритди.
Испаниялик мусулмон аёл Аманда Фигерас учун жорий Рамазон унинг ҳаётидаги биринчи эмас, аммо унинг сўзларига кўра, рўза тутишнинг биринчи ойи ҳақидаги хотиралари ҳали ҳам янги. "Бошида, мен Исломга ёлғиз кириб келган пайтимда ва менинг оила аъзоларимдан ҳеч бири буни қабул қилмаганида, мен масжидга бориб, у ерда ифторлик қиларим ва таровиҳ ўқирдим", - деб эслайди испаниялик аёл.
Алексей Навалний жамоасининг ахборот ресурслари "Россия учун 5 қадам" ташаббусини илгари суришдан коронавирус статистикасига қарши курашга ўтмоқда. COVID-оппозиция уни математик усуллар ва эмпирик усуллар билан рад этишга ҳаракат қилмоқда.
Сурия парламенти котибининг ҳисоблашича, Кремл Асадга босим кўрсатишга ҳақли эмас. Россия-Сурия муносабатларида хавотирга солувчи аломатлар пайдо бўлади. Сурия Халқ Кенгаши (парламент) котиби Холид ал-Абуд баёнот билан чиқиб, Кремл Сурия ҳукуматига ўз истакларини ўтказа олмайди, чунки мамлакатнинг сиёсий келажаги уларга боғлиқ деб айтди.
Туркманистон расмийлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) делегациясига эпидемиологик вазиятни ўрганиш учун кириш имкониятини беришга ваъда беришди, аммо Мари ва Лебап вилоятлари учраган довул оқибатлари бартараф этилганидан кейин.
Икки сафарбар этувчи воқеа – апрель ойида Конституцияга тузатишлар учун овоз бериш ва май ойида Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланиши - муваффақиятни мустаҳкамлаш ва ҳукуматни қўллаб-қувватлаётган кўпчиликни паст даромадлари ва ЯИМнинг турғунлиги ҳақида бир мунча вақт унутишга мажбур қилиши лозим эди. Аммо пандемия кун тартибини бутунлай ўзгартирди ва ҳатто консерватив-куч консенсусининг асосий кучларини ҳам ўйин тахтасидан суриб ташлади.
Дональд Трамп маъмурияти чоршанба куни маълум қилишича, АҚШ фавқулодда озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун Яманга қўшимча 225 млн доллар тақдим этади, бу март ойида АҚШ томонидан тақдим этилган ёрдамдан 73 млн доллар кўпдир. Давлат котиби Майк Помпео матбуот брифингида ёрдам Яманнинг жанубидаги БМТнинг фавқулодда озиқ-овқат дастурига ва Яманнинг шимолий қисмига БМТ "шу ойнинг бошида эронпараст ҳуссийлар туфайли қисқартиришга мажбур бўлган" жаҳон озиқ-овқат дастурига ажратилишини айтди.
Турли мамлакатларнинг раҳбарлари, ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалар одамларни чиплаштириш лойиҳаси ва уни амалга ошириш учун COVID-19 вируси синтез қилингани ҳақида кенг тарқалган маълумотни интенсив равишда блокировка қилишни бошладилар.