close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин Ғарбни Иккинчи Жаҳон уруши контекстида ахборот ҳужумларида айблади

Россиянинг бир қатор ҳамкорлари Иккинчи Жаҳон уруши ҳақидаги ҳақиқатни аниқлаш учун биргаликда ишлашга тайёр эмаслар, бунинг ўрнига Москвага қарши ахборот ҳужумлари билан шуғулланмоқдалар, деди Россия Президенти Владимир Путин.

"Ҳаммамизга ҳақиқат ва объективлик керак. Мен ўз ҳамкасбларимни ҳар доим умумий ўтмишга ўз-ўзини танқидий ва холис қараш учун тинч, очиқ ва ишончли суҳбат қуришга даъват этдим", деб ёзади Путин Американинг «National Interest» журналида босиб чиқарилган мақоласида.  Мақола инглиз тилидан таржима қилинган ҳолда берилади.
"Шунга қарамай, бизнинг кўплаб ҳамкорларимиз биргаликда ишлашга тайёр эмаслар, аксинча, ўзларининг мақсадларига эришиш учун мамлакатимизга қарши қилинган ахборот ҳужумларининг сони ва кўламини ошириб, бизни кечирим сўрашга ва ўзимизни айбдор ҳис қилишга мажбур қилмоқдалар, ўзлари эса мутлақо иккиюзламачи ва сиёсий асосланган декларациялар қилмоқда”, деб ёзади Путин.
У Европа Парламентининг 2019 йил 19 сентябрдаги резолюциясини мисол қилиб келтирди, унда Иккинчи Жаҳон уруши учун жавобгарлик бевосита СССР ва фашистлар Германиясига юкланган. Унинг сўзларига кўра, бундай қарорнинг аниқ нияти жанжалга сабаб бўлган. "У шунингдек, реал хавф-хатарларга ҳам олиб келади", дейди Путин.
Путин, шунингдек, Молотов-Риббентроп шартномаси Иккинчи Жаҳон урушининг асосий сабаби деб аталган ёндашувни адолатсиз деб атади. "Ушбу портлаш учун барча етакчи давлатлар маълум даражада жавобгар. Уларнинг барчаси ҳалокатли хатоларга йўл қўйишган, улар бошқаларни ағдариб ташлашга, бир томонлама афзалликларга эга бўлишга ёки яқинлашиб келаётган глобал фалокатдан узоқроқ туришга қодирликларига ишонишган. Бу узоқни кўра билмаслик, жамоавий хавфсизлик тизимини ташкил қилишдан бош тортиш жуда кўп сонли одамларнинг ўлимига ва катта йўқотишлар га сабабчи бўлди”, - деб ёзди Путин.
"Иккинчи Жаҳон уруши ногҳонда рўй бермади, у кутилмаганда ёки тўсатдан бошланмади. Германиянинг Польшага қарши тажовузи йўқ жойдан пайдо бўлмаган. Бу ўша даврдаги жаҳон сиёсатидаги бир қатор тенденциялар ва омилларнинг натижаси эди. Урушгача бўлган барча воқеалар ҳалокатли занжирда шаклланди. Аммо, шубҳасиз, инсоният тарихидаги энг катта фожиани олдиндан белгилаб қўйган асосий омиллар - бу давлатларнинг худбинлиги ва қўрқоқлиги, кучайиб бораётган тажовузкорни тинчлантириш ва сиёсий элиталарнинг муросага боришни истамаслиги ", - дея хулоса қилди Путин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase