Игнатьев Чувашияни деярли ўн йил бошқарган.
2020 йил январ ойида у икки марта жамоатчилик диққат марказига айланди. Дастлаб, у "журналистлар ва блоггерларни бўктириш" ибораси учун кечирим сўрашга мажбур бўлди ва у ёзувчиларни ўлдириш учун эмас, балки "ахборот урушлари" буюртмачилари маълумотларни ошкор қилишга чақирганини тушунтиришга мажбур бўлди. Кейин оммавий ахборот воситаларида Игнатьев Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимини янги ёнғинни ўчириш ускуналари калитлари учун сакрашга мажбур қилгани ҳақида видео пайдо бўлди.
28 январь куни уни "Ягона Россия" дан ҳайдаб чиқаришди ва эртасига, 29 январь куни, Путин уни "ишончни йўқотгани учун" ибораси билан Чувашия раҳбари лавозимидан бўшатди.
Май ойи охирида Игнатьев уни қайта тикланишини талаб қилиб, Олий судга мурожаат қилди. Судда айбланувчи Россия президенти Владимир Путин эди. Суд мажлиси 30 июнга белгиланган эди.
Путин билан судлашган Чувашиянинг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев коронавирусдан вафот этди
18 июнь, пайшанба куни Санкт-Петербургдаги шифохоналардан бирида Чувашиянинг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев вафот этгани маълум бўлди. Бу ҳақда республика раҳбари маъмуриятидаги манбага таяниб, “Интерфакс” хабар берди. Май ойи охирида Россия оммавий ахборот воситалари Игнатьев икки томонлама пневмония ва ўпканинг юқори фоизли шикастланиши билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди