Яна 8,5 минг юрувчи ўзларининг тиббий хизматларида тест топширдилар. Ушбу гуруҳда инфекция даражаси янада паст - атиги 0,99%.
Норозилик намойишлари туфайли тест натижаларини оммага тақдим этган Нью-Йоркда кетма-кет етти кун давомида аниқланган юқумли касаллик даражаси 3 фоиздан ошмайди. Касалхонага ётқизиш статистикаси ҳам пасайишда давом этмоқда.
Бир ҳафта олдин, АҚШда оммавий норозилик намойишлари бошланганидан бери, расмийлар коронавирус инфекциялари сонининг кўпайиши кузатилмаётгани ҳақида вице-президент Майк Пенс маълум қилди.
Миннеаполисда афро-америкалик Джордж Флойд полицияси томонидан ўлдирилганидан кейин норозилик ва тартибсизликлар АҚШнинг кўплаб шаҳарларини, кейин эса дунёнинг бир қатор давлатларини қамраб олди. Интернетда полиция Флойдни қўлига кишан солиб, уни тиз чўктириб, уч кишилашиб йиқитгани ва бир киши бўйнини тиззаси билан босиб тургани акс этган видео пайдо бўлди. Видеода Флойд бир неча бор нафас ололмаётганини айтди, кейин тинчланиб қолди. Полициячилардан бири қотилликда, уч киши эса унга кўмаклашишда айбланди.
WSJ: АҚШдаги норозилик намойишлари COVID-19 авж олишига олиб келмади
АҚШда бўлиб ўтган кўча норозилик намойишлари COVID-19 авж олишига олиб келмди, деб хабар қилади Wall Street Journal дастлабки тадқиқотлар манбаларига ҳавола қилган ҳолда. Афро-америкалик Джордж Флойднинг ўлими сабабли норозилик марказига айланган Миннесота штатидаги тиббий муассасаларда 3,2 минг намойишчи тест топширган ва уларнинг атиги 1,8 фоизи ижобий натижа берган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди