close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
08.05.2020 16:34

Покиза аёлларга туҳмат қилиш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, (бузуқ ниятлардан) бехабар, покиза, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатга дучор бўладилар. Улар учун улуғ азоб бордир. У Кун (қиёмат)да қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўлу оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур» (Нур сураси, 23–24).

29.04.2020 12:19

Ҳалол ва Ҳаром (асослар)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Жоҳилият давридаги ҳалол ва ҳаром тушунчаси ҳақида шуни айтиш мумкинки, зулм ва зулмат ҳоким бўлган у даврларда инсонлар ҳаром ва ифлос нарсаларни ҳалол деб билганлар ва аксинча, ҳалол ва покиза неъматларни ўзларига ҳаром қилиб олганлар. Илло бу хусусда ҳар қандай меъёр ва чегарани оёқ ости қилиб тубанлик ва гумроҳлик ботқоғига ботганлар Бу борада бутпараст, аҳли китоб ва бошқа баъзи миллатларнинг ҳолатлари бир хилдир.

14.04.2020 23:25

Либераллар диний зиёратгоҳлар, муқаддас жойларнинг инсон ҳаётидан юқори эканлиги ва уларни ҳақорат қилганликлари учун ўлдиришларидан ғазабланишмоқда. Улар нима бўлишини хоҳлашган экан? Инсон ҳаёти қоғоз пулга ўхшайди ва муқаддас жойлар уларни таъминлайдиган олтиндир. Олтин йўқ бўлса - банкноталар оддий қоғозга айланади. Ўз-ўзидан инсон ҳаёти ҳовуздаги зоғорабалиқ ёки қўшоёқнинг ҳаётидан муҳимроқ нарса эмас.

23.03.2020 06:40

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебреисус спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш коронавирусга қарши туришда ёрдам бериши ҳақида баёнот берди, хабар қилади РБК. Исломда тақиқланган (ҳаром) бу одатлар ўрнига у мунтазам бадантарбия килишни – дарвоқе, намоздаги беш карра ҳаракатларни ҳам енгил бадартарбияга киритиш мумкин – имкон қадар кўпроқ вақтни тоза ҳавода ўтказишни маслаҳат берди.

09.02.2020 20:08

"Мунтазам алкоголь ва тамаки истеъмол қилиш мияни анча тезроқ қаришга мажбур қилади. Сунъий интеллект ёрдамида алкоголь ва тамаки истеъмол қилишга одатланган одамларнинг бош мия суратини таққослаган олимлар шундай хулосага келдилар. Жанубий Калифорния (Лос-Анджелес) университетидан Артур Тога бошчилигидаги олимлар жамоаси Scientific Reports илмий журналида тадқиқот натижаларини эълон қилди", - деб ёзади Австриянинг Kurier нашри.

29.12.2019 19:36

Назарни ҳаромдан тийиш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Назар инсон бошига тушадиган кўп мусибатларнинг сабабидир. Битта назар битта хаёлни пайдо қилади. Хаёл эса фикрни пайдо қилади. Фикр шаҳватни пайдо қилади. Шаҳват иродани пайдо қилади. Кейин ирода кучайиб, кучли қасдга айланади. Кейин ман қилувчи бўлмаса, ёмон иш содир бўлади.

02.12.2019 22:40

Россиялик раввин Александр Борода Forbes нашрига берган интервьюда яҳудий банкирларининг Талмуд тамойиллари ҳақида сўзлаб берди. Саволларнинг бирида бошловчи Андрей Мовчан,  мисол сифатида исломда судхўрлик тақиқланганини айтиб, иудаизм фоиз даромадларини қандай тартибга солишини сўради.

24.10.2019 00:50

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган фотосуратларда Шаҳрисабздаги кўп асрлик тарихга эга бўлган карвонсаройда қизларнинг эҳтиросли (эротик) рақсини кўриш мумкин. Расм телеграм-каналларда тарқалди. Кўплаб интернет фойдаланувчилари тадбир ташкилотчиларини танқид қилди. Фойдаланувчиларнинг фикрига кўра, ушбу карвонсарой катта тарихга эга бўлиб, туристлар Ўзбекистонда интим-туризм ривожланяпти деган ўйга бориши мумкин.

23.10.2019 22:01

Биз аввалроқ Юнусобод туман ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушгани ҳақида ёзгандик. Ҳокимнниг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари 5 минг доллар пора олаётганида қўлга олинди. ОАВда  ушбу ишнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди. Jahon нашрининг маълумотларига кўра, ҳоким  ўринбосарининг уйидан 1,5 млн доллар пул ва авиачипта топилган.

29.09.2019 19:09

Коррупция ҳақида кўп гапирилади, унга қарши курашилади, қонунлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинади, лекин у қандай бўлса, шундайлигича қолавермоқда. Коррупция уни даволаш деярли имконсиз бўлган бутун инсониятнинг касаллигига ўхшайди. Ахир, жисмоний ва ақлий харажатларни талаб қилмайдиган моддий имтиёзлардан воз кечиш қийин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase