Таҳоратнинг фарзлари
«Бу ояти каримадан таҳоратнинг фарзи уч аъзони ювиб, бошга масҳ тортиш эканлиги собит бўлади. «Ғасл (ювиш)» сувни оқизиш, «масҳ» эса (сувни) етказишдир. Юзнинг чегараси (бошнинг олд томонида, пешонадаги) соч чиқиш бошланган жойдан иякнинг ости ва икки қулоқнинг икки юмшоғигачадир. Чунки мувожаҳат (юзланиш) мана шу аъзолар билан ҳосил бўлади ва (араб тилида) важҳ (юз) мувожаҳат (юзланиш)дан олингандир».
Таҳоратни бузадиган уйқу турлари
«Ёнбошлаб, таяниб ёки (суянган нарсаси) олиб ташланса, йиқилиб кетиши мумкин бўлган нарсага суяниб ухлаш тахоратни бузади». Чунки ётиб ухлаш бўғимларнинг бўшашишига сабаб бўлади.
Бўйинга масҳ тортишнинг мустаҳаблиги борасидаги боб
Фулайҳ ибн Сулаймон Нофеъдан, у Ибн Умардан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким таҳорат ҳилса ва икки кўли билан бўйнига масҳтортса, ҳиёмат кунида кишандан саҳланади”.
Таҳоратни мукаммал қилиш
Ҳотиржамлик билан, суннатга мувофиқ ҳамда одобларга риоя қилган ҳолда таҳорат қилиш ҳам фазилатли амаллардандир. Ҳадисларда бунинг учун катта-катта ажру-савоблар ваъда қилинган.
Қон чиқса, таҳорат синадими?
Ҳанафий мазҳабимизда оқувчи қон таҳоратни синдиради. Яъни, қон чиқиб баданнинг таҳорат ёки ғуслда ювиш вожиб бўлган қисмига оқса, таҳорат бузилади. Лекин жароҳат катта бўлиб, чиққан қон ёки йиринг шу жароҳат ичидан ташқарига чиқмаса, таҳорат синмайди. Қон чиқиб, оқмасдан, ўрнида қотиб қолса, таҳорат бузилмайди ("Мухтасарул виқоя" китоби).
Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш
Ҳозирги кунда салафийлар томонидан бидъатга чиқарилаётган амаллардан бири таҳоратда бўйинга масҳ тортишдир. Уларнинг даъволарича бўйинга масҳ тортиш оят ва ҳадисларда келмаган экан, шунинг учун бидъат бўлар экан. Шунча йиллардан бери мазҳабга эргашиб юрганлар далилсиз амал қилмоқда экан. Қуйида бу мавзудаги ҳанафийларнинг жавоблари ва далилларини келтириб ўтамиз.
Таҳоратнинг одоблари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки бирортангиз қўли қаерда турганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.
Мутаассиб муридлар томонидан пирнинг таҳоратидан қолган сувни истеъмол қилиши
Ҳозирда ўзларини тариқатчимиз деб даъво қилаётганлар аввало анъанавий тариқат асосларини қўпол тарзда бузаётганлари, қолаверса шариат кўрсатмаларига ҳам амал қилмаётганлари намоён бўлмоқда.
Қуръоннинг тиббий мўжизалари
Таҳорат ва ғуслнинг сирлари. Ҳеч қандай муболағасиз иддао қиламанки, бир кун келиб ҳамма (бу кун инонмаганлар ҳам) таҳорат ола бошлайди. Ғусл-ку (вужудни бошдан-оёқ ювмоқ) қандайдир маънода бутун дунёга ёйилди. Таҳорат ҳам шундай бўлажаги шак-шубҳасиздир.
Қуръонни таҳоратсиз мобил телефонда ўқиш мумкинми?
Айтингчи, электрон гаджетларга (мобил телефон, планшет, компьютер) юкланган Муқаддас Қуръон оятларини таҳоратсиз ўқиш мумкинми?