close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
11.04.2020 21:36

Яқинда ўз лавозимидан бўшаган «Барселона» собиқ вице-президенти Эмили Русо клуб раҳбариятини жамоа бюджетини камомадда айблади. Бу ҳақида Sport.es хабар қилади. «Менимча, кимдир клуб кассасидан маблағлар ўғирлаяпти. I3 Ventures компаниясига €1 млн тўланди, ваҳоланки, уларнинг хизматлари бозорда €100 минг туради. Шубҳасизки, бунинг ортида клуб раҳбариятидан кимдир турибди. Айбдорнинг исмини айта олмайман, лекин маълум бир шубҳаларим бор», — деди Русо.

16.03.2020 23:53

Саудия Арабистонида ваколатларни суиистеъмол  қилиш ва жиноий йўллар билан топлиган пулларни қонунийлаштиришда айблаб 298 киши ҳибсга олинди, хабар қилди душанба куни қироллик коррупцияга карши қўмитаси - «Назаха». Қўлга олинган 219 амалдор орасида 8 киши Мудофаа вазирлиги, 29 киши ИИВ, 21 киши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ва икки нафар судья бор.

29.09.2019 19:09

Коррупция ҳақида кўп гапирилади, унга қарши курашилади, қонунлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинади, лекин у қандай бўлса, шундайлигича қолавермоқда. Коррупция уни даволаш деярли имконсиз бўлган бутун инсониятнинг касаллигига ўхшайди. Ахир, жисмоний ва ақлий харажатларни талаб қилмайдиган моддий имтиёзлардан воз кечиш қийин.

27.06.2019 22:59

Малайзия коррупцияга қарши кураш агентлиги шармандали ишларга аралашиб қолган 1MDB давлат фондидан ўғирланган 270 миллион ринггит (65,1 миллион АҚШ доллари) маблағларни қайтариш бўйича суд жараёнини бошлади. Бундан ташқари, агентликнинг фикрига кўра, яна хорижда 5 миллиард доллар атрофида активларни қайтариш мумкин.

03.05.2019 15:15

Ислом келиб пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий ўрнаклари билан Ҳаққа даъват бошланди. Жоҳилият чекиниб, одамларнинг жон-қонига сингиб кетган жуда кўп жоҳилий урф-одатлар йўқ бўла бошлади. Ислом келгунига қадар Арабистонда ва умуман дунёда кечган замон, давр шу ном билан аталган. Араб тилидаги «нодон бўлди» маъносини англатувчи «жаҳила» феълидан олинган.

23.04.2019 12:12

ВАҚФ фонди ва Малибу-2

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Ассалому алайкум қадрли дўстлар. Жорий йилнинг 22 апрел куни мен Президентимиз Фармони билан ташкил этилган Вақф ҳайрия жамоат фондига бир ночор оилани масаласини кўтариб, фонд раҳбари Искандар Домла Халилов билан учрашгани бордим. Ўзини Шайх Муҳаммад ва Ёрқинжон, деб таниаштирган ҳодимлар умуман раҳбарга яқинлаштирмасликка харакат қилишди.

07.04.2019 16:22

Қозоғистонда асосий динлар вакиллари муқаддас китоблар нуфузига таянган ҳолда ўз қавмига порахўрликка йўл қўймаслик ҳақида тушунтириб беришга чақирилди. Бу ҳақида «Коррупциясиз одоб-ахлоқли авлод шакллантиришишда руҳонийларнинг роли» давра столи якунлари бўйича коррупцияга қарши кураш ва давлат хизмати ишлари бўйича Агентлик матбуот хизмати хабар қилади.

07.03.2019 21:33

Ҳадями ёки пора?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Бир рус олигархи Швейцарияда дам ола туриб, Женева кўли атрофидаги боғда беҳосдан жуда кўп миқдордаги (ҳатто унинг учун ҳам!) пули бўлган сумкасини унутиб қолдиради. Сумкаси эсига тушиб, боғга қайтиб келганида, ҳеч нарсани топа олмайди ва унинг ёнига келган боғбоннинг маслаҳати билан энг яқин полиция маҳкамасига мурожаат қилади. Рус олигархи орадан 10 дақиқа ўтмасдан қимматли сумкасини қучоқлаб турарди. Унинг тубини титкилаб, салмоқлигина америка яшил “долларини” олди ва навбатчи зобитга узатди. Зобит фақатгина 100 долларни олишга рози бўлганлигини кўриб, унинг қанчалик ҳайрон қолганини тасаввур қиляпсизми.

20.11.2018 11:02

Усмонийлар халифалигида коррупция

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Коррупция бир неча минг йиллик тарихга эга. Ёзма манбаларда коррупция ҳақида эрамиздан аввалги XXIV асрнинг иккинчи ярмида, Шумер подшолиги даврида эслаб ўтилган.  Коррупция бизнинг кунларгача етиб келганлиги шундан далолат берадики, бошқа иллатлар каби, уни ҳам таг-туги билан йўқотиб бўлмайди.

01.11.2018 11:42

Туркманистон ҳукумати бюджет соҳаси ходимларини мамлакатга республика президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг қариндошлари томонидан олиб келинган велосипедларни сотиб олишга мажбур этишга қарор қилинди, деб хабар беради TurkmenYurt. Нашриёт маълумотларига кўра, Бердимухамедовнинг велосипед бизнеси билан шуғулланадиган жиянлари мамлакатга «темир от»лар янги партиясини келтирди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase