close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ВАҚФ фонди ва Малибу-2

Ассалому алайкум қадрли дўстлар. Жорий йилнинг 22 апрел куни мен Президентимиз Фармони билан ташкил этилган Вақф ҳайрия жамоат фондига бир ночор оилани масаласини кўтариб, фонд раҳбари Искандар Домла Халилов билан учрашгани бордим. Ўзини Шайх Муҳаммад ва Ёрқинжон, деб таниаштирган ҳодимлар умуман раҳбарга яқинлаштирмасликка харакат қилишди.

Бир вақт Диний идора биноси яқинига ҳали давлат рақами тақилмаган яп-янги Малибу-2 русумли автоулов тўхтади, шу пайт ҳодимлар "ана домла келдилар", дея гапириб қолишди. Бир амаллаб фонд раҳбари Искандар домла билан мулоқатга киришганимда "бизда навбат жудаям кўп, кейин пул кам", дея хонасига кириб кетди. Ахир мен бир оила масаласида борганман-ку. Шу пайт ходими шайх Муҳаммаддан сўрадим. Бу малибу кимники десам? “Домла буни ВАҚФ фондига ўзлари минишлари учун муфтийдан рухсат сўраб олдилар", деб жавоб қайтарди. Одамлар не-не нийятларда хайрия қилишади. Одамлар фонд раҳбари Малибуда юрсин, деб хайрия қилишмагандир ахир.
Нима бўлгандаям Вақф фонди жуда ҳайрли ишларни кўп қилишяпти, аммо халқнинг пулини бундай талон-тарож қилиш яхши эмас. Ундан кўра, кичикроқ енгил мошинани олиб қолган маблағларни яна ҳайрли ишга сарфлаш одобдан бўлар эди.

© Саидқосим Бухорий
Манба

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase