close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Барселона» собиқ вице-президенти клуб раҳбариятини коррупцияда айблади

Яқинда ўз лавозимидан бўшаган «Барселона» собиқ вице-президенти Эмили Русо клуб раҳбариятини жамоа бюджетини камомадда айблади. Бу ҳақида Sport.es хабар қилади. «Менимча, кимдир клуб кассасидан маблағлар ўғирлаяпти. I3 Ventures компаниясига €1 млн тўланди, ваҳоланки, уларнинг хизматлари бозорда €100 минг туради. Шубҳасизки, бунинг ортида клуб раҳбариятидан кимдир турибди. Айбдорнинг исмини айта олмайман, лекин маълум бир шубҳаларим бор», — деди Русо.

Яқинда "Барселона"ни Руссо билан бир қаторда клубнинг яна бир вице-президенти (Энрике Томбас), Жорди Класамилья бошқаруви котиби, шунингдек директорлар кенгашининг уч аъзоси (Мария Тейшидор, Силвио Элиас ва Хосеп Понт) тарк этди.
Улар ўз қарорларини COVID-19 пандемияси, келажак учун истиқболлар ноаниқлиги ва ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтлари билан боғлиқ жанжал шароитида клубни бошқаришдаги хатолар билан изоҳлашди.
Феврал ойида Испания ОАВ "Барселона" клуби президенти Хосеп Бартомеу учун ижобий имиж қилиш мақсадида I3 Ventures ни ёллаганлиги ҳақида хабар тарқатди. Шунингдек, Лионел Месси ва Жерар Пике сингари жамоанинг бир қатор етакчи ўйинчиларининг ижтимоий тармоқларида (ёлғондан мақташ ўрнига) салбий тасвирни (ҳақиқатни) кўрсатиш керак эди.
«Барселона» расмий сайтида клуб раҳбариятидаги коррупция ҳақида хабарни инкор қилди. Клуб Русога қарши судга даъво билан чиқиш эҳтимолини рад қилмади.
«Клубнинг собиқ вице-президенти Эмили Русо биз мутлақо асоссиз деб ҳисоблайдиган ўта жиддий айблар қўйди. Биз коррупцион характеридаги ҳар қандай ҳаракатларни инкор қиламиз ва суд мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз», - дейилади «Барселона» клубининг матбуот хизмати хабарида.
Испания Қироллик футбол федерацияси коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатдаги барча мусобақаларни тўхтатиб қўйди. Учрашувлар пауза муддати аниқ эмас.
Март ойи охирида "Барселона" футболчилар ва клуб ишчиларининг иш вақти ва ойликларнинг мутаносиб равишда қисқариши ҳақида эълон қилди. Ушбу чора COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ инқирознинг иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ишлаб чиқилган.
"Барселона" 27 учрашувда 58 очко тўплаган ҳолда Испания чемпионатида етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни "Реал" (56 очко), учинчи ўринни "Севилья" (47 очко) эгаллаб турибди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase