close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
31.08.2019 08:19

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда кизлар учун никоҳ ёшини ошириш ҳақида қонун кучга киради. Ушбу қонун Олий Мажлис депутатлари томонидан маъқулланди. Қонун кучга киргач, қизлар фақат 18 ёшдан турмушга чиқиши мумкин бўлади. Аввалроқ қизларнинг турмушгча чиқиш ёши 17 шни ташкил қиларди.

23.08.2019 23:12

"Герхард Шредер Жанубий Кореяда зино учун судга берилди. Шредернинг турмуш ўртоғи Со Ёе Шредер-Кимнинг собиқ эри таъкидлашича, собиқ канцлер унинг хотини билан ҳали ажрашмаган пайтлари дон олишиб юрган ва бу уларнинг ажрашишига сабаб бўлган", - хабар қилади The Telegraph.

19.08.2019 11:29

Бу дунёда бизни ҳар тарафдан кўнгил суст келадиган нарсалар, васвасалар ўраб туради, уларнинг орасида бартараф қилиш энг қийин бўлгани бу – тақиқланган алоқалардир. Мусулмонлар учун бу ҳозирги кундаги энг муҳим ва долзарб муаммолардан бири. Хусусан, АҚШ олий таълим муассасалари бўйича статистика маълумотларига кўра, талаба йигитларнинг 57%и ва талаба қизларнинг 48%и никоҳдан олдинги жинсий алоқалар қилиш ҳақида маълум қилади.

17.08.2019 09:28

Бу ҳаётда гуноҳ ҳаракатлардан тийилиб туриш нариги дунёда уларнинг оқибатларидан азоб тортишдан кўра енгилдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтадики: «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз...» (Аҳқоф сураси, 20).

13.08.2019 16:22

Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида ҳомиладорлик ҳолатлари ошмоқда. Бу ҳақида фуқаролар ўзини-ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши хабар қилади. Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давмида бутун республика бўйлаб вояга етмаган қизлар орасида 46 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 32 тани ташкил қилганди.

02.08.2019 06:19

Оила бузилишининг муҳим омили

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила

Россия аҳолисининг ярмига (52%) кўра, эр-хотин орасидаги хиёнат оилаларни вайрон қиладиган энг кучли омил экан. Бу ҳақида бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганувчи марказ тарафидан ўтказилган тадқиқотлар гувоҳлик беради. (ВЦИОМ).
Бу ҳасратли рўйхатда ичкибозликка муккасидан кетиш (45%) иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчи ўринни эса гиёҳвандлик воситаларига қарамлик эгаллаган (31%).

02.08.2019 06:09

Хиёнат кўчасидаги Европа

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Парижликларнинг ярмидан кўпи (яъни, деярли 52 фоизи) ўз турмуш ўртоқларига хиёнат қилиб туришини тан олдилар. Хиёнат кўчасига кирувчи французларнинг аксарияти мамлакатга келган саёҳлар орасидан топишни мақул кўришар экан. Бу маълумотларни “Халқаро эркак ва аёллар танишуви иши билан шуғулланувчи Gleeden жамияти”, эълон қилди.

27.11.2018 23:07

Қозоғистон ўсмирларига бепул презервативлар ва ҳомиладор бўлишдан сақлайдиган таблеткалар керак. Тўғри, бунга бюджетдан катта маблағлар талаб қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳозирча шунча пулни қаердан олишни билишмаяпти. Шу билан бир пайтда, мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўсирлар амалда ўзини ҳеч қандай воситалар билан ҳимоя қилмаяпти экан. Оқибатда нафақат исталмаган ҳомиладорлик ҳолатлари, балки ОИВ юқтириш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.

28.10.2018 01:38

Фоҳишабозлик тарихидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Фоҳишаликнинг тарқалиш миқёси бутун дунёни хавотирга солмоқда. Масалан, Москва шаҳрининг ўзида кунига йигирма мингдан ошиқ фоҳишалар ўзларини сотадилар. АҚШда ярим миллионга яқин профессионал фоҳишалар бўлса, Нидерландия ва Францияда эса йигирма мингдан ошиқ фоҳишалар бор...

06.10.2018 04:43

Россиялик аёлларда янги, кўринмас ва жуда хавфли душман пайдо бўлди. Сўнгги 10 йил мобайнида Россияда бачадон бўйни саратонидан оғриган аёллар йигирма беш фоизга етди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase